1. Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги; Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов; Ёш велосипедчилар мусобақаси


Download 50.5 Kb.
bet3/3
Sana07.05.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1436538
1   2   3
Bog'liq
шартлар

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У шаблон саволларга жавоб ёзиш асосида ўз билимларини кўрсатади. Имтиҳон топширишга 15 дақиқа вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир тўғри жавоб учун «1» баллик тизимда баҳоланади.
11. Велосипед бошқарувчиларнинг чорраҳада ҳаракатланиши шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У велосипедни бошқарган ҳолда чорраҳани светофор ёки тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда кесиб ўтади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
12. «Яшил чироқ» тарғибот гуруҳларининг чиқиши шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Бу чиқишда гуруҳлар йўл ҳаракати қоидаларини бадиий усулда, театрлаштирилган саҳна кўринишларида тарғиб қиладилар. Тарғибот гуруҳларининг чиқишига 10 дақиқа вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
13. «Медиаижодиёт» маҳсулотлари шартида республика босқичига чиққан гуруҳлар «Медиаижодиёт» маҳсулотларини олиб келишлари лозим:
йўл ҳаракатини хавфсизлигини тарғиб этувчи 1 дақиқалик ижтимоий видеоролик;
2-3 дақиқалик видеорепортаж;
йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этувчи флешмоб;
тарғибот плакати А-1 форматдаги ватман қоғозда.
Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир мавзуга мос ва таъсирчан маҳсулот учун «5» баллик тизимда баҳоланади.
«Медиаижодиёт» маҳсулотлари тайёрлаш умумий ўрта таълим мактаби ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бир хил балл тўплаган гуруҳларга қўшимча мусобақа ташкил этилади, яъни гуруҳ аъзоларининг автомайдончада тартибга солувчи ишоралар бўйича велосипедда ҳаракатланиши шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Бу чиқишда гуруҳ аъзолари тўрт тарафдан тартибга солувчи ишораларига амал қилган ҳолда чорраҳани кесиб ўтадилар. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling