3. Икки асосли карбон кислоталар. Тўйинган икки асосли карбон кислоталарнинг умумий формуласи СпН2п(СООН)2.
СООН СН2-СООН СН2-СООН
| | |
СООН СООН СН2-СООН
оксалат кислота малон кислота қахрабо кислота
СН2СН2СООН СН2СН2СООН
| |
СН2СООН СН2СН2СООН
глутар кислота адипин кислота
Бу кислоталарнинг ичида адипин кислота саноат аҳамиятига эга бўлиб, ундан найлон толаси олинади.
4.Тўйинмаган карбон кислоталар. Тўйинмаган бир асосли карбон кислоталарнинг энг муҳим вакиллари:
СН2=СН-СООН акрил кислота
СН2=С(СН3)-СООН метакрил кислота
СН3-(СН2)7-СН=СН-(СН2)7-СООН олеин кислота
Акрил ва метакрил кислоталар ва уларнинг метил эфирлари турли полимерлар олишда асосий хом ашё ҳисобланади.
5.Ишлатилиши. Чумоли кислота саноатда кучли қайтарувчи сифатида, унинг мураккаб эфирлари эритувчи ва хушбўй моддалар олишда ишлатилинади.
Сирка кислота бўёқлар, дорилар (аспирин), мураккаб эфирлар, сирка ангидриди олишда ишлатилади. Саноатда ацетат толаси олишда, унинг темир (II)-ацетат ва алюминий ацетат тузлари матоларни бўяшда ишдатилади. Сирка кислотанинг сувли эритмаси консервалар тайёрлашда қўлланилади.
Қишлоқ хўжалигида мис (II)-ацетат ўсимлик зарар кунандаларига қарши курашда, 2,4-дихлорфеноксисирка кислотанинг натрийли тузи ёввойи ўтларга қарши-гербицид сифатида ишлатилинади.
Юқори молекуляр бир асосли карбон кислоталар (стеарин, пальмитин ва олеин)нинг натрийли ва калийли тузлари совун бўлиб, халқ хўжалигида кенг ишлатилади.
Тўйинмаган акрил кислотани полимерлаб полиакрил кислота, унинг эфирларидан пластмассалар олинади. У қишлоқ хўжалигида тупроқ структурасини яхшилайди ва тупроқни емиришдан сақлайди. Икки асосли адипин кислотадан саноатда найлон толаси, икки асосли ароматик кислота- фтал кислотага этиленгликол таъсир этиб лавсан толаси олинади. Фтал кислотанинг ангидридидан индикатор фенолфталиен синтез қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |