1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
Назорат қилиш ва якунлаш даври - бу муддатни асосий ваэифаси
фақатгана олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлаб қолмай, балки уларни замонавий мослама ва қурилмалардан фойдаланган ҳолда мукаммалашиб боришидир. Ишлаб чиқариш фахрийларнинг ишларини ўрганиш ва ўзлаштириб олиш таълим олувчида ишлаб чиқариш амалиѐти жараѐнида мустақиллик ҳиссини шаклланиб боришига ѐрдам беради. Таьлим олувчилар меҳнат жамоаси оқимига кириб жамоада ривожланиб, тарбияланиб, шахс сифатида шаклланиб борадилар. Бу муддат охирида таълим олувчилар мустақил равишда ишларни режалаштириши ўз иш жойларида илғор методларни қўллашлари, мустақил равишда иш қуролларни бошқаришлари ва ишлашлари чизма ва технологик ҳужжатлардан фойдаланишлари ва шу билан бирга ишлаб чиқаришдаги янги ютуқларга эришишга интилишлари, вақтни, хомашѐни тежашлари, меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб беришлари керак бўлади. Ёш ишчи-мутахасслар юқоридаги талабларга жавоб берганлари ҳолда меҳнат фахрийлари билан алоқаларни узмасликлари, уларни қадрлаб ҳурматлашлари лозим. Ишлаб чиқариш таълими предметли тизими - бу жараѐн ҳунармандчиликни ўқитиш даврида вужудга келиб ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот тўғри, вақти, илғор техника ва технологияни ривожланиши билан шаклланиши мумкин. Ўқитиш жараѐнида ўқувчи ишчи чиқарган маҳсулотларни ишлаб чиқиб, бу ишлаб чиқаришга ўқитиш деб яккалик шаклини намойиш этади. Бу тизимнинг асосий камчилиги ишлаб чиқарилган маҳсулот қайта ишланмай, бунинг оқибатида таълим олувчилар ҳаѐти ҳаракатларни ўзлаштирар эдилар. Кейинчалик буларни қайта ўқитишга тўғри келиб таълим олувчи эгаллайдиган билим ва кўникма шаклланар эди. Ишлаб чиқариш таълимининг операцияли тизими - бу жараѐн техниканинг ривожланиши билан вужудга келиб ишчилар мехнатини маз-мун ва характерини, ишлаб чиқарилаѐтган махсулотнинг турига қараб, талабга қараб ўзгартиришга олиб келади. Бу тизимда ўқитиш жараѐни тезлашиб таълим олувчилар маҳсулот ишлаб чиқишга қаратилмай эгал-лаѐтган касбларга ўқитиладилар. Меҳнат таълимининг операцияли потокли тизими - бу ҳозирги замон ишлаб чиқаришни ташкил қилинишининг энг илғор замонавий формаси бўлиб, бу ўқитиш тизимида ишчи алоҳида иш турини бажариб кейинги операцияни кейинги иш ўрнига узатади. Маҳсулот тайѐр бўлгунча технологик жараѐн нечта иш жойига бўлинган бўлса шу жараѐнлардан ўтиб тайѐр маҳсулот шаклига келади. Ишлаб чиқариш таълимининг операцияли предметли тизими - бу тизимда ишлаб чиқариш жараѐнида ҳар бир иш операциясини ўрганилиб маҳсулотни тайѐрлашдаги оддийдан мураккабга қараб интилган бўлиб, бу ерда таълим олувчи бажарган ишни натижасини кўрган ҳолда қилаѐтган ишга қизиқиш уйғониб боради. Ишлаб чиқаришни - комплексли, операцияли, мажмуали тизими -бу жараѐнида иш кетма-кетлиги иш обьектини танлаш маълум кетма-кетликда ва ўзаро боғлиқликда олиб борилади. Бу йўл орқали таълим олувчилар бажариши керак бўлган ҳамма иш тури билан танишиб таълим олувчи ишлаб чиқариш жараѐнидаги меҳнат кетма-кетлигини мукаммал ўзлаштиридилар. Ишлаб чиқариш тизимининг қабул, мажмуали камайиш тизими - бу тизимнинг моҳияти шундаки, касбни муҳим элементларини ажратиб олиб, шу асосда кейинги кетма-кетлигини пухта ўзлашгиришга олиб келади. Бундан олдинги тизимдан фарқи шундаки, ишлаб чиқариш жараѐнида бажарилаѐтган операция эмас, балки бажарилган ишни қабул қилиш ѐтади. Бу тизимни камчилиги бир ишни бир неча йўлларда бажаришда қайси йўлни танлашдир. Ишлаб чиқариш таълимини инвариант тизими - бу тизимни мазмуни ўқув материални таснифлаш ва ўқувчига юқори малакали касбларни ўргатиш. Ишлаб чиқариш таълимининг муаммоли аналитик тизими - бу ерда ўқув жараѐни ва бутун ўқув материали алоҳида ўқув муаммоларга бўлиниб мустақил мазмунга эга. Берилган муаммо меҳнат жараѐнла-ридан келиб чиқиб, таълим олувчиларни фаолиятида бажариладиган иш учун зарур бўлган ақлий ва жисмоний жараѐнлар ўрганилади. Ҳар бир муаммо учун мустақил вазифа белгиланиб, уларни ҳал қилишда муаммоли мавзуни таркибий тизими умумий кўринишда таълим олувчилар томонидан ўрганилади. Ҳар бир муаммо таълим олувчилар томонидан кўриб чиқилиб, сўнгра ҳар бир муаммога изоҳ берилади. Технологик жараѐндаги бу муаммонинг ўрни ажратилиб берилади. Ўқув дастури, ўқув предметининг сифати, фандаги ютуқлар, ўзгаришлар жавоб бериши учун ўқув дастурни ишлаб чиқишда илмий тамойилларига риоя қилиш керак. Буларни асослари қуйидагилар: 1) Касбий малакани ривожлантириш, унга ташҳис беришда муаммоли билимларнинг тизимида муаммони акс этиши. 2) Ўқув дастурида замонавий фан ютуқларидан олинган соҳадаги техник ва технологик ютуқларни қўлланилиши. 3) Политехник тамойилларни акс этиши. Ҳар бир фан ўз ичига умумилмий касбий политехник тушунчаларни қамраб олади. Касбий педагогикада илмларни асосининг тавсифига техникани умумий классификациялаш асоси, ишлаб чиқариш жараѐнининг ҳамма тамойиллари социал иқтисодий меҳнат шароити каби тушунчалар киради. Умум илмий тушунча масалан - куч, тезлик, ирода (мустаҳкамлик) юклама тушунчаларни қамраб олади. 4) Малакавий техник билим бериш унинг ўзаро алоқадорликдаги акси. Асосий йўналишларга ўзаро боғлиқли умумтаълим фанлар, касбий йўналишдаги фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Умумтаълим ва махсус фанлар ишлаб чиқаришдаги ўқитишда қўлланилади. 5) Ўргатилаѐтган касбга қўлланиладиган ўқув фанлари ва асосий ғояларни ажратиш. Турли касбга ўқитишда керакли фанларни чуқур ўргатиб бориш мутахассислик бўйича асосий фанини керакли миқдорда назарий ва амалий билимларга эга бўлиш, касбни пухта эгаллашда самарадорликни таъминлайди. 6) Ўқув дастурида меҳнат фахрийларининг ишлаб чиқаришдаги тажрибаси. 7) Билим юртини тугатган ишчини ишлаб чиқаришдаги келажакдаги малакасини ўсишини мўлжаллаш. Бизга маълумки, касбий техника ўқитиш дастурларида ишлаб чиқаришга ўргатишда ишчининг малакаси ошиб бориб, агар ишчи ўз устида ишламаса, замонавий технологияларни қўлламаса уни билимлари эскириб, кераксизланиб боради. Шунинг учун берилаѐтган назарий билимлар бир синф юқори даражада олинса ѐш ишчимутахассиснинг умумтехникавий ва махсус дунѐқарашини кенгайтириш, ишлаб чиқаришдаги даражаларда ўсишини таъминлайди. 8) Ўқув дастурларда (қўшимча) асосий касб билан бирга қўшимча меҳнатга ўргатиш, ўқув дастурларга асосий касбга қўшимча ишга ўргатувчи мавзуларни киритиш керак. Аралаш касбларни ўрганиш минимал билим бериш билан чегараланиб, берилаѐтган асосий касбга ўриндош қилиб олинади. Касб-ҳунар таълими ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқадорлик ҳамда узвийлик доимий барқарор бўлиши лозим Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling