1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Download 379.84 Kb.
bet127/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5. Суҳбат методига нималар киради? Суҳбат. Бу метод асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. Суҳбатларнинг маълум мақсадга қаратилганлиги уларнинг характерини белгилайди. Суҳбат эвристик, этик, инструктив методик характерда бўлиши мумкин.
Суҳбат методи талабаларнинг фаол иштироки орқали ўтказилганлиги учун уларда ҳам мустақил фикрлаш, хулосалаш каби хислатларни шакллантиради. Машғулотларни ташкил қилиш ва уни олиб бориш жараѐнида педагог суҳбат методидан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиши керак.
Суҳбат методи. Оғзаки баѐн. Умумтехника ва касбий фанларни ўрганиш жараѐни ўқув материалини оғзаки баѐнини гапириб бериш ваnтушунтириш орқали амалга оширилади, бунда мавзу тўлиқ таққосланади, исботланиб, мисоллар билан тушунтирилади.
Баѐн қилинаѐтган материал таълим олувчиларнинг тушуниши учун қийин бўлган, янги маълумотлар хабар қилинган, меҳнат усулларини бажариш йўлларини тушунтириб бериш талаб қилинган ҳолларда оғзаки баѐн қилиш методидан фойдаланилади.
Умумий талаблардан қуйидагиларни ажратиб оламиз:
- илмий-техник аниқ мазмун;
- мантиқий тузилиши ва кетма-кетлиги;
- таълим олувчиларга тушунарли ва осон етиб борадиган;
- ҳар бир босқичда фикрнинг аниқ ва равшанлиги;
- таълим олувчиларнинг эътиборлилиги, фаоллигини ошириш.
Суҳбат – бу касб таълимининг шундай усулидирки, унда ўқитувчи тўғри қўйилган саволлар ѐрдамида таълим олувчиларда илгари ўзлаштирилган билимларни ҳосил қилиб эсга туширади ва шу асосда мустақил равишда янги билимлар ҳосил қилишга ундайди.
Таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш савол-жавоб методи орқали амалга оширилади. Бундай суҳбат эвристик суҳбат дейилади.
Умумий ўтказилган суҳбатлар таълим олувчиларни қизиқишини, диққатини оширишга, билимларни яхши эгаллашга олиб келади. Лекин суҳбат методи оғзаки баѐн методидан кўра мураккаброқдир, яъни ўқитувчидан дарсга пухта тайѐрланишни талаб қилади.
Касбий фанларни ўрганишда эвристик суҳбатнинг қуйидаги шартларини кўрсатиш мумкин:
- ўқув материалининг мазмуни мантиқий тўғри тузилган бўлиши шарт;
- янги ўқув материалини ўрганишда кўпроқ техник ва технологик ҳужжатларни муҳокама қилишга қаратиш керак;
- суҳбатни бошқа методлар ва ўқув ишлари турлари билан бирга ўтказиш
керак (тушунтириш, китоб билан ишлаш, кузатув).
Эвристик суҳбатда саволлар кенг қамровли тузилган бўлиши лозим. Ушбу ўринда қуйидаги саволларни кўрсатиш мумкин:
1. Фанларни қарама-қарши қўйиш (унинг кўринишини, жараѐнини, далилларини ва бошқаларни);
2. Ҳар хил ҳолатга тушиб қолганда ҳам билимларидан фойдалана олишни аниқлаш;
3. Сабабини ташхисли тушунтириш;
4. Исботлаш «ҳа» ѐки «қарши» га далил келтириш;
5. Фанлараро боғлиқликни ўрнатиш.
Суҳбат ўтказишда унинг мантиқий режасига қатъий риоя қилиш керак, савол-жавобларнинг кетма-кетлиги шундай тузилган бўлиши керакки, унда мавзу мураккаблашиб, ривожланиб боришини таълим олувчи сезиши лозим. Ўқитувчи суҳбатни хулоса қилиб тугатиши керак.


Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling