1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Download 379.84 Kb.
bet126/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Назорат қилиш ва якунлаш даври - бу муддатни асосий ваэифаси
фақатгана олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлаб қолмай, балки
уларни замонавий мослама ва қурилмалардан фойдаланган ҳолда мукаммалашиб боришидир. Ишлаб чиқариш фахрийларнинг ишларини
ўрганиш ва ўзлаштириб олиш таълим олувчида ишлаб чиқариш амалиѐти
жараѐнида мустақиллик ҳиссини шаклланиб боришига ѐрдам беради. Таьлим
олувчилар меҳнат жамоаси оқимига кириб жамоада ривожланиб,
тарбияланиб, шахс сифатида шаклланиб борадилар. Бу муддат охирида
таълим олувчилар мустақил равишда ишларни режалаштириши ўз иш
жойларида илғор методларни қўллашлари, мустақил равишда иш қуролларни
бошқаришлари ва ишлашлари чизма ва технологик ҳужжатлардан
фойдаланишлари ва шу билан бирга ишлаб чиқаришдаги янги ютуқларга
эришишга интилишлари, вақтни, хомашѐни тежашлари, меҳнат хавфсизлиги
талабларига жавоб беришлари керак бўлади. Ёш ишчи-мутахасслар
юқоридаги талабларга жавоб берганлари ҳолда меҳнат фахрийлари билан
алоқаларни узмасликлари, уларни қадрлаб ҳурматлашлари лозим.
4. Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг?
Кўргазмали метод
Инсоннинг ташқи оламни сезишининг энг муҳим органи – кўздир.
Олимларнинг фикрича, 80% информация кўз орқали тушади, 80% иш
операциялари кўз орқали қилинади. Мана шулардан кўришимиз мумкинки,
таълим жараѐнида кўргазмали метод катта аҳамиятга эга.
Умумтехник ва касб таълими фанлари бўйича кўргазмали методлар,
табиий (асбоб, дастгоҳ, деталл, жиҳоз, материал намуналари) ва тасвирий
(плакатлар, модел, макет, схема, кино-видеофильм, кино проекция,
компьютер, мультимедиа). Ўқитувчи мавзуни тушунтиришда кўргазма
сифатида ѐки бир хил ҳолларда ўрганилаѐтган фан бўйича аниқ кўргазма
сифатида, янги ахборотларни беришда кўргазмали методлар жуда қулайдир.
3. Амалий метод.
Машқ амалий методнинг асоси ҳисобланади. Машқ ўтказишнинг
асосий мақсади ўқитиш жараѐнида таълим олувчилар техника ва касбий
фанлар бўйича эгаллаган билимларини амалиѐтда қўллай билишни
ўргатишдир. Таълим олувчиларнинг билимларни мустаҳкамлашда ҳам
машқларнинг ўрни каттадир. Ҳамма машқларни 3 та асосий типга келтириш
мумкин: репродуктив, бадиий, изланувчанлик.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling