1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
2. Босқичли ўқитиш нима? Дидактика таълим тизимини тарбиявий ўқув жараѐни ташкил этиб, у ўз
вақтида икки босқичга бўлинади. а) доимий; б) динамик. Бунинг асосида ўқув дастурлар ишлаб чиқишни асосий ва махсус жараѐни, керакли касб таълимга мувофиқ аниқ ва пухта шу билан бир қаторда ўзаро боғлиқликда дастур асосида олиб борилади. Асосий ўкув жараѐни - бу босқичда таълим олувчилар умумий талабларга жавоб берувчи билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиб, улар шундай билим оладиларки, у илмий техник ўзгаришлар таъсирига мос келади. Умумий меҳнат жараѐнида эгалланган билим, қўникма ва малакаларга касбий билимларга асос бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ишлаб ўқитишни самарадорлигига олиб келади. Асосий ўқув жараѐнида таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билимлар келажакдаги унинг фаолияти, меҳнат тури ва ишлаб чиқаришдаги эгаллайдиган ўрнига боғлиқ бўлади. Асосий билим бериш жараѐни махсус билим беришни негизи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун таълим олувчи кўрсатилган фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларини мустаҳкам эгаллаб бормоғи лозим. Махсус ўқув жараѐни - асосий ўқув босқичдан махсусга ўтиш секин - аста рўй бериб, бутун ўқув жараѐни шу мақсадларга қаратилган вақт ичида олиб борилади. Махсус босқичда ўқитиш танланган касбга йўналтириш бўйича олиб борилиб, ўқитиш жараѐни шу соҳадаги техник ва технологик ривожланиш талабларига жавоб бермоғи лозим, аммо марказлашгирилган тартибда ишлаб чиқилган ўқув дастури хўжалик соҳасидаги ѐки корхона талабларига жавоб бера олмайди, чунки бир соҳада технологик жиҳозларни бир тури ўрганилса, иккинчи турида ишчи-мутахассисларни тайѐрлашда соҳалар бўйича ўқитиш афзалдир. Ўқувчининг асосий иш мазмуни - хизмат кўрсатувчи технологик жараѐнларни моҳиятига сингиш, иш режимини олиб боришни оптимал ажратиш, нозик томонларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни ўз вақтида таъмирлаш юқори сифатли иш таъминловчи технологик жараѐнни аниқлаш. Махсус ўқитиш жараѐнида - таълим олувчиларни корхонанинг хусусиятлари билан аниқ ва мукаммал таништириш жараѐнида унинг корхонадаги ҳамма иш турларида эгаллаган билим ва малакасини амалда қўллай олишни таъминлаш лозимдир. Таьлим олувчилар ишлаб чиқаришдаги техник ва технологик жараѐнлар, қурилма ва мосламалар хақида билим олиб амалда қўллай билишлари лозим. Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling