1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Download 379.84 Kb.
bet63/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

2. Моддий объектларни тасвирлаш ва акс эттиришга кирадиган гуруҳни қуйидагилар ташкил этади: моделлар, муляжлар, макетлар, жадваллар, кўргазмали қуроллар (расмлар, фотоаксли чизмалар, портретлар), экран-товуш воситалари (диафильмлар, диапозитивлар, слайдлар), кинофильмлар, видео ва товуш ѐзувлари, пластинкалар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар.
Алоҳида гуруҳга ўқитишнинг техник воситалари киради. Бундай ўқитиш воситаларига ўқув маълумотларини етказиб берувчи, уни ифодалаш учун махсус техник мосламалар талаб қилинади. Бу мосламалар транспортлар, диафильм ва кинофильмлар, видеофильмлар, товуш ѐзиш компьютер дастурлари ва бошқалардан иборат. Ўқитиш воситаларини шакллантириш тизими нафақат ўқитиш
воситаларининг турли хил белгиларидан аниқлаб классификация қилиш эмас, балки уларни функциялар ва хусусиятлари ҳақида билимлари ҳам тахмин қилинади.

5. Таълимда «инновацион жараѐнлар» термини нимани англатади? Замонавий инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш жараёнида талимнинг сифат-самарадорлигини орттириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. Бугунги кунда мамлакатимизда таълимни ривожлантириш йўлида кўплаб олимларимиз педагогика соҳасига ўз эътиборларини қаратмоқдалар. Бу ўринда олимларимиз педагогик соҳага инновацион жараёнларни олиб кирмоқдалар. Жумладан Р.Ишмуҳамедов, М.Юлдашевлар «Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар» номли ўқув қўлланмасида инновацион педагогик технологияларнинг назарий ва амалий асослари, таълимтарбиянинг бугунги кундаги талаблари, инновацион ёндашувлар ҳамда педагогик жараёнларни ташкил этилишини таҳлил қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини келтириб ўтган. Шунингдек, Р.Ҳ.Джураев, С.Т.Турғунов, Г.М.Назировалар эса «Педагогика» ўқув қўлланмасида педагогик жараёнларнинг ташкил этилиши, улар самарадорлигини ошириш ва инновацион технологияларга тўхталиб ўтиб, фикр ва мулоҳазаларни илмий асосларда ёритиб берганлар.
Бу жараён дастлаб ХХ асрнинг 30 йилларида АҚШда «фирма инновацион сиёсати», «инновацион жараён» атамалари кўринишида пайдо бўлди. 1960-1970-йилларда ғарбда фирмалар ва бошқа корхоналар амалга оширган янгиликлар эмпирик тадқиқотларга кенг қулоч ёяди. Инновацион жараён инновацияларни вужудга келтириш, амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш фаолиятлари билан боғлиқ. Инновацион салоҳиятга кўра янгиликлар; модернизация, фаолиятни такомиллаштириш, шаклан ўзгартириш, ривожлантириш билан боғлиқ бўлган модификацион инновациялар; олдиндан маълум бўлган методлар элементларининг янги тизимга бирикишини назарда тутувчи бириккан инновациялар; ўхшашлик ва умумийликка эга бўлмаган радикал инновациялар ислоҳотларнинг асоси сифатида белгиланади.
Дастлаб бу жараён адабиётларимизда инновация муаммолар кўринишида кўп вақтгача иқтисодий тадқиқотлар тизимида ўрганиб келинган эди. Аммо вақт ўтиши билан жамият ҳаёти фаолиятининг ҳамма соҳаларида инновацион ўзгаришларнинг сифат характеристикаларини баҳолаш муаммоси юзага келади, аммо бу ўзгаришларни фақатгина иқтисодий назариялар билан аниқлаб бўлмайди.
Инновацион жараёнларни ўрганиш учун бошқа йўллар зарур, унда инновацион таҳлил фақатгина фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишнигина ўз ичига олмай, балки бошқариш, таълим, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Инновацион педагогик муаммолар ечилишини излаш таълим соҳасида инновацион жараёнлар бориши хусусиятлари, мазмуни, таркиби ва классификациясини текшириш натижаларини таҳлил қилиш билан боғлиқ. Биз бу масалани ёритишдан олдин «Инновация» тушунчаси ва тарихига эътиборни қаратсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Илк бор «Инновация» тушунчаси XIX асрда маданиятшунослар ўрганишларида пайдо бўлди ва бир маданият элементларини бошқасига жорий қилиш маъносини билдирган. Унинг бу маъноси ҳозиргача этнографияда сақланиб қолган.
XX аср бошларида ғарбий мамлакатларда янги билим соҳаси - янгиликларни киритиш, қўллаш юзага келди. У маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида техник янгиликларни киритиш қонуниятларини ўргана бошлади. Янгиликларни киритиш ҳақидаги фан - инноватика фирмаларнинг янги режа, хизматларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш фаолиятига талабалари кескин ошиб бориши акс эттирилган ҳолда пайдо бўлди.
И.Шумпетер ва Н.Д.Кондратьев «инновация» тушунчасининг илк ва улкан назариячилари ҳисоблансалар1, К.Ангеловский, В.А.Сластенин ва В.И.Слободчиковлар ўз илмий тадқиқотларида инновацион фаолият педагогик фаолиятнинг алоҳида шакли эканлигини исботлашга ҳаракат қилдилар ҳамда бу борада муайян натижаларга эришган олимлар деб тан олинадилар2. Жумладан, В.И.Слободчиков шундай ёзади: «Аввало, инновацион фаолиятни илмий ижодиёт соҳасидаги фаолиятга ўхшатиб бўлмайди, чунки бундай ўхшатиш инновацион фаолият термини маъносини саёзлаштириб юборади. Чунки ҳар қандай илмий-техникавий фаолият ўз табиатига кўра инновацион ҳисобланади. Шунинг учун инновацион фаолиятни маълум бир ижтимоий амалиёт майдонида кўриб чиқиш керак».
Инновациянинг амалиётга киритилиши инновацион жараёнларда амалга оширилади. инновацион педагогик муаммолар Х.Барнет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Н.Диниксон, М.Майлз, А.Хоберман, Р.Хейвлок, Н.Азизхўжаева ва бошқалар асарларида очиб берилган бўлса, педагогик инновацияларни ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари А.И.Пригонин, Н.Р. Юсуфбекова ишларида берилган. Педагогик инновациялар моҳиятини баҳолаш мезонлари, таркибини аниқлаш назарий методологик жиҳатлари эса М.С.Бургина, В.С.Лоренсов, М.М.Поташник, А.Т.Хомерин ишларида кўриб чиқилган. Инновацион ўқув юртлари фаолиятлари таҳлили В.И.Андреев, М.В.Левиж, А.Т.Каспржан, Э.М.Никитин ишларида асослаб берилган.
Педагогик инновация тушунчасига тадқиқотчилар (В.С.Лазарев, М.М.Поташник, О.Т.Хомерик ва бошқалар) янги воситалар, яъни янгиликни ўзлаштириш жараёни сифатида қарайдилар. «Инновацион жараён» тушунчаси инновацион фаолият билан боғланади. М.С.Бичурин, Л.Д.Гирева, Л.И.Овсянникова, Ф.Янушкевич каби тадқиқотчилар педагогик инновациялар ва педагогик янгилик тушунчаларини синонимлар сифатида ишлатадилар. Тадқиқотчи В.И.Андреев инновациялар тушунчаси хақида ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, у «педагогик инновациялар» атамасининг бир неча мазмунларини очиб берган.
Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятнинг инновацион характер касб этишига эришиш саналади. Ривожланган хорижий мамлакатларда педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш масаласи ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб жиддий ўрганила бошлаган. Хусусан, Х.Барнет, Ж.Бассет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Р.Карлсон, М. Майлз, А.Хейвлок, Д.Чен, Р.Эдем, Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин, В.И.Загвязинский, В.А.Кан-Калик, Н.В.Кузьмина ҳамда В.А.Сластенин каби тадқиқотчилар томонидан олиб борилган ишларда инновацион фаолият, педагогик фаолиятга инновацион ёндашиш, инновацион ғояларни асослаш ва уларни амалиётга самарали татбиқ этиш, хорижий мамлакатлар ҳамда республикада яратилган педагогик инновациялардан хабардор бўлиш орқали педагог фаолиятида улардан фаол фойдаланиш борасидаги амалий харакатлар мазмуни ёритилган. Моҳиятига кўра инновациялар муносабат ёки жараёнга янгилик киритишнинг динамик тизими саналади. Ўз-ўзидан тизим сифатида янгилик киритиш муносабат ёки жараённинг, биринчидан, ички мантиғини, иккинчидан, киритилаётган янгиликнинг муайян вақт оралиғида изчил ривожланиши ва атрофмуҳитга кўрсатадиган ўзаро таъсирини ифодалайди.
Педагогик жараёнга замонавий ёндашув технологияси, янгиликларни ўзлаштириш ва ижодий изланиш ва қўллаш зарурияти илмий йўналиш педагогик инновацияларни амалиётга татбиқ этиш вазифаларини белгилаб берди. Педагогик инновациялар, педагогик технологияни мақсадли йўналтириш жараёнида педагогик неология (янгилик) янгиликнинг педагогик хамкорлик томонидан қабул қилиниши, баҳоланиши ва ўзлаштирилиши муаммоларини ўрганиб ечимини топишга йўналтиради. Бугунги кунда жаҳон педагогик жамоатчилигининг қизиқиши махсус инновацион хизмат, нашриёт, журналларда инновацион мақолалар кўринишида бўляпти.
Ўзбекистонда эса педагогик инновациянинг ривожланиши кенг жамоатчи-педагоглар этиборини тортмоқда. Шунингдек, янгиликларни қўллаш умумийлиги кенгайди. Шу сабабли янги билимларга бўлган талаб, янги «янгилик», «янги инновация», «инновацион жараён» тушунчаларини англаш талаби кун сайин кескинлашмоқда.
«Инновация» инглизча «innovation» сўзидан олинган бўлиб, янгилик киритиш, янгилик маъносини ифодалайди. Шунингдек, бу атама янгидан киритилган тушунчалар, тартиб-қоидалар, технологиялар кўринишида ҳам учрайди. «Инновация» тушунчасини кенгроқ тарзда таҳлил қилиб, қуйидагича талқин этиш ҳам мумкин.
«Инновация» бу мақсадга йўналтирилган ўзгартиришлар бўлиб, маълум ижтимоий бирлик – муассаса, уюшма, жамоа ва гуруҳларга янги ва нисбатан барқарор бўлган элементлар, умумий ҳолда ҳалқнинг маъданий-маънавий муносабатлари ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган янгиликларни киритишдир. Янгилик киритишни янгиликни яратиш ва тарқатиш комплекс ва мақсадга мувофиқ жараёни сифатида қараб, унинг мақсади инсон талаб ва эҳтиёжларини янги воситалар билан қондириш бўлиб, бу самарадорлиги, мунтазам ва ҳаётийлигини таъминловчи услуб ва тизимларнинг маълум сифатли ўзгаришига олиб келади. Фан, таълимга умуман ижтимоий соҳаларга янгилик киритиш ички мантиқ ва йўналишларга эга бўлиб, у янгилик ғояси (фикрни) туғилишидан то унинг фойдалана бошланишигача бўлган ҳаракатларни ривожлантириш ҳам инновацион жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабат мантиғини ифодалайди. Янгилик киритиш динамик тизим бўлиб, ички мантиқ каби вақт давомида қонуний ривожланиши, унинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Инновацион жараён тузилиши янгиликнинг бир босқичидан иккинчи босқичига ўтиб бориши билан ўзгариб боради. Шу билан бирга янгиликнинг динамик хусусиятларидан унинг натижа-якуни ва самараси боғлиқ бўлади. Янгиликнинг якунлаганлиги ёки унинг имкониятлари амалга оширилганлик даражаси инновацион жараённинг ҳамма босқичлари қанчалик муваффақиятли ўтиб боришига боғлиқ бўлади.
Замонавий инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш жараёнида талимнинг сифат-самарадорлигини орттириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. Бугунги кунда мамлакатимизда таълимни ривожлантириш йўлида кўплаб олимларимиз педагогика соҳасига ўз эътиборларини қаратмоқдалар. Бу ўринда олимларимиз педагогик соҳага инновацион жараёнларни олиб кирмоқдалар. Бу жараён дастлаб ХХ асрнинг 30 йилларида АҚШда «фирма инновацион сиёсати», «инновацион жараён» атамалари кўринишида пайдо бўлди. 1960-1970-йилларда ғарбда фирмалар ва бошқа корхоналар амалга оширган янгиликлар эмпирик тадқиқотларга кенг қулоч ёяди. Инновацион жараён инновацияларни вужудга келтириш, амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш фаолиятлари билан боғлиқ. Инновацион салоҳиятга кўра янгиликлар; модернизация, фаолиятни такомиллаштириш, шаклан ўзгартириш, ривожлантириш билан боғлиқ бўлган модификацион инновациялар; олдиндан маълум бўлган методлар элементларининг янги тизимга бирикишини назарда тутувчи бириккан инновациялар; ўхшашлик ва умумийликка эга бўлмаган радикал инновациялар ислоҳотларнинг асоси сифатида белгиланади.
Дастлаб бу жараён адабиётларимизда инновация муаммолар кўринишида кўп вақтгача иқтисодий тадқиқотлар тизимида ўрганиб келинган эди. Аммо вақт ўтиши билан жамият ҳаёти фаолиятининг ҳамма соҳаларида инновацион ўзгаришларнинг сифат характеристикаларини баҳолаш муаммоси юзага келади, аммо бу ўзгаришларни фақатгина иқтисодий назариялар билан аниқлаб бўлмайди.
Инновацион жараёнларни ўрганиш учун бошқа йўллар зарур, унда инновацион таҳлил фақатгина фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишнигина ўз ичига олмай, балки бошқариш, таълим, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Инновацион педагогик муаммолар ечилишини излаш таълим соҳасида инновацион жараёнлар бориши хусусиятлари, мазмуни, таркиби ва классификациясини текшириш натижаларини таҳлил қилиш билан боғлиқ. Биз бу масалани ёритишдан олдин «Инновация» тушунчаси ва тарихига эътиборни қаратсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Илк бор «Инновация» тушунчаси XIX асрда маданиятшунослар ўрганишларида пайдо бўлди ва бир маданият элементларини бошқасига жорий қилиш маъносини билдирган. Унинг бу маъноси ҳозиргача этнографияда сақланиб қолган.
XX аср бошларида ғарбий мамлакатларда янги билим соҳаси - янгиликларни киритиш, қўллаш юзага келди. У маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида техник янгиликларни киритиш қонуниятларини ўргана бошлади. Янгиликларни киритиш ҳақидаги фан - инноватика фирмаларнинг янги режа, хизматларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш фаолиятига талабалари кескин ошиб бориши акс эттирилган ҳолда пайдо бўлди.
«Инновация» инглизча «innovation» сўзидан олинган бўлиб, янгилик киритиш, янгилик маъносини ифодалайди. Шунингдек, бу атама янгидан киритилган тушунчалар, тартиб-қоидалар, технологиялар кўринишида ҳам учрайди. «Инновация» тушунчасини кенгроқ тарзда таҳлил қилиб, қуйидагича талқин этиш ҳам мумкин.
«Инновация» бу мақсадга йўналтирилган ўзгартиришлар бўлиб, маълум ижтимоий бирлик – муассаса, уюшма, жамоа ва гуруҳларга янги ва нисбатан барқарор бўлган элементлар, умумий ҳолда ҳалқнинг маъданий-маънавий муносабатлари ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган янгиликларни киритишдир. Янгилик киритишни янгиликни яратиш ва тарқатиш комплекс ва мақсадга мувофиқ жараёни сифатида қараб, унинг мақсади инсон талаб ва эҳтиёжларини янги воситалар билан қондириш бўлиб, бу самарадорлиги, мунтазам ва ҳаётийлигини таъминловчи услуб ва тизимларнинг маълум сифатли ўзгаришига олиб келади. Фан, таълимга умуман ижтимоий соҳаларга янгилик киритиш ички мантиқ ва йўналишларга эга бўлиб, у янгилик ғояси (фикрни) туғилишидан то унинг фойдалана бошланишигача бўлган ҳаракатларни ривожлантириш ҳам инновацион жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабат мантиғини ифодалайди. Янгилик киритиш динамик тизим бўлиб, ички мантиқ каби вақт давомида қонуний ривожланиши, унинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Инновацион жараён тузилиши янгиликнинг бир босқичидан иккинчи босқичига ўтиб бориши билан ўзгариб боради. Шу билан бирга янгиликнинг динамик хусусиятларидан унинг натижа-якуни ва самараси боғлиқ бўлади. Янгиликнинг якунлаганлиги ёки унинг имкониятлари амалга оширилганлик даражаси инновацион жараённинг ҳамма босқичлари қанчалик муваффақиятли ўтиб боришига боғлиқ бўлади.


Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling