Казус No3
28.09.2023 yil kuni Xitoydan tovarlar O’zbekiston Respublikasi bojxona hududiga CIP Tashkent yetkazib berish sharti asosida olib kelingan. Tovarning bojxona qiymati 1-usul asosida aniqlanib bojxona organlariga taqdim etilgan.
Товар кузатув ҳужжатлари божхона чегарасидан ўтаётганда 25 000 АҚШ долларига тенг инвойс тақдим этилган. Ушбу инвойс юк жўнатувчи томонидан тақдим этилган бўлиб, божхона расмийлаштируви жараёнида сотувчининг 30 000 АҚШ долларига тенг инвойси тақдим этилди.
Ушбуҳолатда божхона ходимининг ҳаракати қандай?
Ж:БҚнинг 272-сонли буйруғи 91-бандига кўраМазкур ҳолатда 30 000 АҚШ долларига тенг инвойс қабул қилинади ва 1-усул қўлланилади. Бунда ҳар бир товар бўйича унинг нархи пасаймаганлиги ўрганиб чиқилади. Агар айрим товарларнинг нархи пасайтирилган тарзда тақдим этилган бўлса, 1-усул қўлланилмайди.
Казус No4
25.06.2023 куни Италиядан 100 та стул ҳар бирининг нархи 25 АҚШ долларидан 2-усулда олиб келинган. Асос қилиб олинаётган стуллар хам ушбу стуллар билан бир хил шароитда охирги 90 кун ичида олиб кирилган, лекин, миқдори 40 та ва уларнинг ҳар бирининг нархи 35 АҚШ долларини ташкил этган.
Ушбуҳолатда божхона ходимининг ҳаракати қандай?
Ж:БҚнинг 272-сонли буйруғи 129-бандига кўра, Агар товарни ўша миқдорда ва ўша тижорат шартларида божхона ҳудудига олиб кириш ҳоллари мавжуд бўлмаса, бошқача миқдорда ва бошқатижорат шартларида олиб кирилган айнан бир хил товарнинг ушбу фарқларҳисобга олиниб битимнинг нархига тузатишлар киритилган ҳолдагиқийматидан фойдаланиш мумкин.
Бунда, айнан бир хил товар миқдорининг камайиш томонга 50%дан кўп фарқ қиладиган ҳолатларда, товарнинг тижорат даражасига тузатишкиритилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
Ушбу ҳолатда тижорат даражасидаги ва миқдорий жиҳатдан тузатиш киритилиши натижасида, агар ушбу стуллар сони 100 та бўлганда сотувчи 32 АҚШ долларидан сотиши мумкинлиги маълум бўлди. Бу ҳолатда асоссифатида қабул қилинадиган нарх ҳар бир стул учун 32 АҚШ долларини ташкил этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |