1. Кириш Бюджет назоратининг назарий жихатлари


-расм Бюджет ташкилотларида ички аудит хизматиинг ўрни


Download 0.91 Mb.
bet6/7
Sana19.11.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1787160
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
курс иши

4-расм Бюджет ташкилотларида ички аудит хизматиинг ўрни.
Бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати давлат молиявий назорати ҳамда бюджет ташкилотларининг ички назорат тизими билан ўзаро узвий боғлиқликда фаолият олиб боради. Бюджет ташкилотларида ички назорат энг муҳим ўринни эгаллайди. Ўзаро ҳамкорликда ҳам пирамиданинг асосини ташкил этади. Ички аудит хизмати эса ички назорат ташкил этилишини таъминлайди, фаолиятини кузатиб боради ва самарали ташкил этилишига ёрдам беради. Бюджет ташкилотларининг ички назорат тизими ва ички аудит хизмати ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари ва ушбу ҳамкорлик молиявий ресурсларни бошқариш сифатини ошириш ва шаффофликни яратиш учун хизмат қилиши лозим. Бюджет ташкилотларида ички аудит тизимни такомиллаштириш бир неча босқичда амалга оширилиши керак.
(5-расм.)

5-расм Бюджет назоратини ҳар бир тур функцияси бўийча бўлими.
Молиявий - бюджет назоратининг субъектлари бўлиб, биринчи навбатда, назоорат ҳуқуқига эга бўлган органлари, қонунчилик ва ижро органлари ва бошқарув ҳисобланади. Ўзбекистонда бунга Олий Мажлиснинг Сенат ва Қонунчилик палатаси, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқалар киради.
Конституцияга давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад ва харажат қисмларини белгилашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш нормалари киритилади. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Хайрулло Рўзметов Kun.uz’га берган интервьюсида ушбу ўзгаришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Қандай ўзгариш киритилиши кўзда тутилмоқда?
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда Лойиҳага кўра, ҳозирги Конституциянинг 122-моддасини қуйидаги тартибда ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.
Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг бюджет жараёнида иштирок этиш тартиби ва шакллари қонун билан белгиланади”.
Киритилаётган ўзгаришнинг ижобий жиҳатлари нимада?
Маҳаллада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш бўйича айрим мурожаатларга тегишли мансабдор шахслар томонидан “режага киритилди, молиялаштириш бўлса бажарамиз” деган жавоблар берилиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жавобларни олган фуқаролар маҳалладаги муаммоларнинг ечимини йиллаб кутиб турарди. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида янги таҳрирдаги Конституцияга бюджетга оид алоҳида янги модда киритилмоқда. Энг аввало, давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга оид нормалар ҳам киритилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирок этиш тартиби ҳам пайдо бўлди. Яъни “ташаббусли бюджет” — аҳолининг ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг муайян бир қисмини сарфлаш бўйича уларнинг бевосита иштирокида қарорлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини кузатиш амалиёти ўрнатилди.
Ушбу амалиёт орқали аҳоли учун маҳалладаги муаммоларни (йўллар, болалар майдончалар ва ҳ.к.) бюджетга киритиш ва уларни тезлик билан ҳал қилиш имкони яратилди.
“Бюджет устидан жамоатчилик назорати кучаяди” – конституциявий комиссия эксперти Конституцияга давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад ва харажат қисмларини белгилашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш нормалари киритилади. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Хайрулло Рўзметов Kun.uz билан суҳбатда нега бу ўзгартириш киритилаётганини тушунтириб берди.
Хайрулло Рўзметов
“Инсон-жамият-давлат тамойили асосида ислоҳатларни давом эттиряпмиз. Шу жиҳатдан инсон манфаатларини таъминлашда бюджет маблағлари катта рўл ўйнайди.
Бу маблағлар фуқароларнинг тўлаган солиқларидан шакллантирилади, агарда бюджет очиқ бўлса ва инсонлар бу жараёнда иштирок этса, уларни қийнаётган масалалар ўз ечимини топиши ҳам осонлашади. Қилинаётган ўзгаришларнинг одамлар манфаатлари учун амалга оширилаётганини тасдиқловчи жиҳатлардан бири ҳам Конституцияга ушбу нормаларнинг киритилаётганлиги ҳисобланади. Агар бюджет очиқ ва шаффоф бўлса, одамлар ахборотга эга бўлади. Яъни бюджет қанақа шакллантириляпти, маблағлар нимага сарфланмоқчи, ажратилган пуллар қанчалик мақсадли ишлатилмоқда, мана шу масалаларни фуқаролар назорат қилиб бориши мумкин. Конституцияга давлат бюджетини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш принисипининг киритилиши яна бир бор фуқароларнинг ўзи шу жараёнда иштирок этсин, чунки маблағ халқники деган маънони англатяпди ва халқпарвар сиёсат олиб борилаётганлигидан далолат беради.
Бундан ташқари, ушбу моддага киритилаётган ўзгаришни бюджет устидан жамоатчилик назорати кучаяди, деб ҳам талқин қилсак бўлади. Кейинги босқичда давлат ташкилотларининг сарфлаётган маблағларини фуқароларга ОАВ орқали кўрсатиб борасизлар, деган маънода қонунларга ўзгартириш ҳам киритилиши мумкин. Фуқаролар жараён ҳақида ахборотга эга бўлсагина улар таъсир қилишни бошлайди. Адолатни, ноқонуний ишлатилаётган пуллар устидан назоратни талаб қилади. Бу норма бевосита жамоатчилик назоратини кучайтиришга ўзининг таъсирини кўрсатади. Оддий тилда айтганда, бу халқни давлат бошқарувига жалб қилиш усулларидан бири ҳисобланди”, деди Хайрулло Рузметов.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартиришлар давлат бюджетини шакллантириш, уни даромад ва харажат қисмларини белгилаш, ижросини таъминлашда фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, уларга бу жараёнда кенг ва фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатлар яратишга имкон беради.


Хулоса
Мамлакатимизда Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари тез – тез учрамоқда. Молия йилида бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича белгиланган тартибга риоя этмасдан тўловлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида бюджет назоратини ҳам илмий жиҳатдан, ҳам услубий жиҳатдан тўғри ташкил этишни тақозо қилади. Шуларни инобатга олган ҳолда, бизнингча бюджет назоратини ташкил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш керак деб ҳисоблаймиз: биринчидан, назоратни амалга оширишдан олдин назорат тадбирининг режасини тузиб олиш керак; иккинчидан, бюджет назорати амалга оширадиган тармоқлар ёки соҳалар бўйича норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш зарур;
учинчидан, назорат объектининг фаолият йўналишларини тўлиқ ўрганиб, таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади; тўртинчидан, бюджет ва смета – штат интизомларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назоратчилар томонидан профилактика ва ахборот – тушунтириш ишларини олиб бориш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.
Эътироф этиш лозимки, сўнгги йилларда бюджет назорати тизимини шакллантиришда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўтказиладиган идоравий назорат институтлари (ички аудит тизими), ташкил этилди ва бюджет қонунчилиги бузилишларини бир мунча олди олинишига муваффақ бўлинди. Шу билан бир қаторда бизнингча, мазкур институтнинг айрим камчиликлари бўлиб, ушбу камчиликларига дастлабки ва жорий назоратни амалга оширилмаслигидир. Бу ўз навбатида, ушбу назоратни тўлиқлигини ҳамда таъсирчанлигини камайтиришга олиб келади. Биз, замонавий давлат бюджет назорати тизимини такомиллаштириш, юридик ва молиявий операцияларда инсон омилини камаитириш, тизимли йўл қўйилаётган молиявий хато-камчиликларни олдини олиш нуқтаи назаридан, унинг асосий стратегик мақсадлари, ғоялари ва ривожланиш йўналишларини белгилаш учун биринчи навбатда унинг ягона Концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлигини эътироф этамиз. Ушбу Концепцияни яратиш нафақат миқдорий, балким ундан хам муҳимроқ – сифат кўрсаткичларини белгилаб чиқиш, кенг миқёсда илмий тадқиқотларни амалга оширишни тақозо этади. Шунингдек, жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган давлат назоратининг замонавий усулларидан фойдаланиш давлат бюджет назорати самарасини янада орттиради. Бу эса ўз навбатида давлат бюджети назоратини ҳуқуқий ва меъёрий асосларини ривожлантиришни талаб этади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling