1. Кириш Бюджет назоратининг назарий жихатлари


Бюджет назоратини такомиллаштириш назорати


Download 0.91 Mb.
bet5/7
Sana19.11.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1787160
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
курс иши

Бюджет назоратини такомиллаштириш назорати
Иқтисодиётни глобаллашуви, интеграцион жараёнлар, инновацион жадаллик ва кучли рақобат муҳитидаги талаблар ҳисоб-китоблар тизимини ҳам замонавий бизнес қоидаларига мос тарзда такомиллаштиришни талаб этмоқда. Ҳозирги кунда бюджет ташкилотларида харажатларни қисқартириш, маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш жуда муҳимдир. Бугунги кунда ишлаб чиқилаётган қонунлар ва ундан келиб чиқадиган таркибий ўзгаришлар ҳамда бюджет ташкилотларида ички аудит субъектларини ташкилий ва услубий таъминлашни ривожлантириш билан боғлиқ назарий, услубий ва амалий масалаларнинг умумийлиги илмий тадқиқотлар учун энг қизиқ ва долзарбдир. Шунинг учун, бюджет ташкилотларида ички аудит хизматини самарали ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ички аудит фаолиятининг энг муҳим томонларидан бири янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда эҳтимолий ташқи ва ички рискларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, риск даражасини пасайтириш ёки йўқотишлар имкониятини минималлаштиришга имкон берувчи тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Аммо кейинги йилларда бюджет ташкилотларида ички аудит хизматини самарали ташкил этишда ва такомиллаштиришда методологик муаммолар юзага келмоқда. Бу, ўз навбатида, бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби чегаралари кенгайиши жараёнида кўпгина услубий муаммоларини ҳал этишни тақозо этмоқда. Сўнгги икки йил ичида, яъни молиявий назорат ва ички аудит хизмати ташкил қилинганидан буён ушбу соҳага оид давлатимиз қонунчилигида халқаро меъёрлар ва стандартларни амалга ошириш билан боғлиқ туб ўзгаришлар рўй бермади. Айни дамда бу соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий асос ташкил этилмаганлиги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Тадқиқот мақсади. Шунингдек, ташкил қилинган ички аудит фаолиятини мақсади ва вазифалари белгилаб қўйилди. Бюджет ташкилотларидаги молиявий назорат ва ички аудит хизмати давлат мақсадли жамғармаларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун давлат органлари ва давлат маблағлари олувчиларининг фаолиятини назорат қилиш ҳисобланади.
Шунингдек, ташкил қилинган ички аудит фаолиятини мақсади ва вазифалари белгилаб қўйилди. Бюджет ташкилотларидаги молиявий назорат ва ички аудит хизмати давлат мақсадли жамғармаларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун давлат органлари ва давлат маблағлари олувчиларининг фаолиятини назорат қилиш ҳисобланади. Хусусан, ички аудит хизмати ташкилотнинг доимий вазифаларини, юзага келган ноаниқликларда тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишни, ташкилот ривожланишида иқтисодий потенцилини ўзгартиришда, ташкилот кўрсаткичлари ва рискларини ҳаракатини самарадорлигини таъминлайди.
Бугунги кунда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини, молиявий назорат ва ички аудит тизимларининг сифати ва самарадорлигини сезиларли даражада ошириш зарурати мавжуд. Тизим давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари ва молия назорати соҳасидаги муассиснинг ваколатларини такролашни ўз ичига олади. Молиявий назорат ва ички аудит молиявий бошқарув тизимининг бир қисмидир. Ички аудит – ички аудитор томонидан амалга ошириладиган, вазирлик, қўмита ва идоралар ички назорат тизимининг сифати ва самарадорлигини мунтазам равишда кузатиб бориш, баҳолаш ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш орқали вазирлик, қўмита ва идоралар фаолиятини яхшилашга қаратилган мустақил ва объектив фаолият.(4-расм)


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling