1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Download 238.18 Kb.
bet10/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

ЎЗЛАШТИРИШ САВОЛЛАРИ:

  1. Инсон фаолияти хавфсизлиги фани нимани ўргатади?

  2. Инсон фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади нималардан иборат?

  3. Ишлаб чиқаришдаги хавфли ва зарарли омил нима?

  4. Электр хавфсизлиги нима?

  5. Шикастланиш нима?

  6. Шахсий ҳимояланиш воситаларига нималар киради?

  7. Касб касаллиги нима?

  8. Конституциямизнинг қайси моддалари бевосита инсоннинг меҳнатини муҳофаза қилиш билан боғлиқ?

МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ ҚОНУНЛАРИ, УЛАРНИ
БУЗГАНЛИК УЧУНА ЖАВОБГАРЛИК ТУРЛАРИ.


1. Меҳнат муҳофазаси.
2. Меҳнат қонунлари ҳужжатлари


Меҳнат муҳофазаси - ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий технологик ва санитария меъёрлари системаси бўлиб, меҳнаткашларни ишлаш шароити ва ҳаёт хавфсизлигини таъминлайди. Меҳнат муҳофазаси ҳаёт фаолият хавфсизлиги фанининг мутахассисликка тегишли асосий қисмини ўрганади. Аниқ муаммолар, транспорт воситалари, технологик жараёнлар, иш турлари, бино ва иншоотлар учун хавфсизликни таъминлаш ҳар бир фаннинг мутахассислик курсида берилади.
Меҳнат муҳофазасининг ривожланишида улуғ бобоколонларимиз – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва рус олимларидан М.В.Ломоносов, замондошларимиздан Н.Д.Золотнитсский, Н.В.Соловьёв, Д.А.Келберт, В.Л.Гинтилло, М.И.Гримитлин, М.Н.Набиев, Т.И.Искандаров ва бошқаларнинг ҳиссалари каттадир.
1992 йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида улкан сиёсий воқеа бўлди. Ҳеч бир давлат ўзининг Асосий қонунида давлат ва жамият қурилишининг тамойилларини, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият тараққиётининг иқтисодий асослари ҳамда стратегик ёъналишларини мустаҳкамламасдан туриб, демократик, ҳуқуқий суверен давлат бўла олмайди. Республикамиз конституцияси демократик, халқаро миқёсда эътибор берилган меъёр ва талабларга жавоб беради дейишга учун тўла асосимиз бор.
Ишлаб чиқаришда Мехнат хавфсизлигини таъминлашда меҳнат тўғрисидаги қонунлар асосий ўрин эгаллайди. Меҳнат қонунлари ҳужжатлари – жамиятнинг меҳнат соҳасидаги ва у билан боғлиқ ўзаро муносабатларни тартибга солувчи меёрий ҳужжатларнинг йигиндиси.
Мехнат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари - техника хавфсизлиги билан узвий боғлик бўлган меҳнат жараёнларининг меёрларини ўрнатиш, ишчи ходимларни иш жараёнидаги муносабатларини тартибга солиш ва уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Мехнат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ишчи ва хизматчиларни меҳнат ҳуқуқларини ва бурчларини, меҳнат интизомини, ишга қабул қилиш кафолатларини ва меҳнат шароитларни соғлом ва хавфсизлигини таъминлаш, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ва Мехнат хавфсизлигининг бошқа қонунлари бўйича йўриқларни ўтказиш бўйича мажбуриятларини ўрнатади.
Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонунларни асосий мақсадлари:

  • Фуқароларни меҳнат ҳуқуқларини ва эркинлигини Давлат томонидан кафолатланиши;

  • Қулай меҳнат шароитларини яратиш;

  • Иш берувчиларини ва ходимларни ҳуқуқ ва истакларини ҳимоялаш;

  • Ишловчиларни уларни соғлиғи ва иш жойидаги жисмоний хавфсизлигига таъсир этувчи хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоялаш (меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш);

• Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлар содир бўлганида товон пулини тўланиши кафолатланади;
• Ишлаб чиқаришда жароҳат олганлар учун тиббий ва касбий реабилитациясини ўтказиш.
Давлат томонидан;
- иш берувчилар учун иш берувчи ходимларни ўз меҳнат вазифаларини бажариш ва иш берувчининг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш талаблари,
- ишчи-ходимлар учун ходимларни Мехнат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларда ишлаш ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатланади.
Мехнат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида қонунларни асосий йўналишлари:
Меҳнат муносабатлари томонларининг ўзаро манфаатлари, давлатнинг манфаатларини бир-бирига мувофиқликка эришиш учун керакли ҳуқуқий шароитларни яратиш, шунингдек;

  • меҳнат муносабатлари ва бошқа шу билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш:

  • меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатни бошқариш;

  • шу иш берувчида ишга жойлаш;

  • шу иш берувчида ходимларни касбий тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

  • ижтимоий шериклик, жамоавий музокаралар олиб бориш, жамоавий шартномалар ва келишувларни тузиш;

  • қонунда қўзда тутилган ҳолларда ходимлар ва касаба уюшмалар иштирокида меҳнат шароитларини ўрнатиш ва меҳнат қонунчилигини қўллаш;

  • меҳнат соҳасида иш берувчи ва ходимларни моддий жавобгарлиги;

  • текшириш ва назорат (шу жумладан касаба уюшманинг текшируви) меҳнат қонунчилигига амал қилиш (шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига);

  • меҳнат низоларини кўриш.


Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling