1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар
Download 238.18 Kb.
|
Mehnat muxofazasi
Меҳнат унумдорлиги - бу ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. Меҳнат самарадорлиги тушунчаси эса унумдорлик тушунчасидан кенгроқ бўлиб, у иқтисодий жиҳатлар (аслида меҳнат унумдорлиги) дан ташқарии яна психофизиологик ва ижтимоий жиҳатларни ҳам ўз ичига олади. Қуйидаги талабларга риоя қилинмаса, меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатлари ҳам муқаррар равишда пасаяди:
-ноқулай санитария; –гигиэна ва инсон соғлиғи учун зарарли меҳнат шарт-шароитлари; -касалланиш туфайли иш вақтининг бефойда сарф бўлиши; -инсон меҳнатининг энг фаол даврининг қисқариши; -қўшимча таътиллар берилиши ва бошқалар. Бозор иқтисодиёти шароитида унумдорликни сотилган маҳсулот ҳажми бўйича ҳисоблаш анча муҳимроқдир, чунки тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва сотилмаган маҳсулот қолдиқларининг тўпланиб қолиши ижобий иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига кўпгина омиллар таъсир қилади. Омиллар деб, меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган харакатлантирувчи кучлар ва сабабларга айтилади. Уларнинг айримлари меҳнат унумдорлигининг ортишига ёрдам берса, бошқалари унумдорликнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин: Омилларнинг биринчи гуруҳига меҳнат унумдорлиги кучининг ортиши, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, меҳнаткашлар ижтимоий шароитининг яхшиланиши, иккичи гуруҳга табиий шароитларнинг ноқулай тасир этиши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги камчиликлар, ижтимоий шароитдаги салбий элементларнинг ёмон тасири киради. Айрим корхона ёки ташкилот даражасиги омилларни ичкива ташқи турларга бўлиш мумкин: Ички омилларга корхонанинг техника билан қуролланиш даражасини, даражасини, ишлатилаётган технологиянинг самарадорлиги, меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг энергия билан таъминлаши даражасини, татбиқ этилаётган рағбатлантириш тизимларининг таъсирчанлигини, кадрларга таълим бериш ва уларнинг малакасини оширишни кадрлар таркибининг яхшиланишини ва корхона жамоаси, ҳамда унинг раҳбарларига боғлиқ бўлган барчаси киради. Ташқи омилларга давлат буюртмалари ва бозордаги талаб, ҳамда таклифнинг ўзгариши муносабати билан маҳсулот хиллари ва уларнинг сермеҳнатлик даражасининг ўзгариши, жамият ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари, бошқа пухталиги, табиий шарт-шароит ва ҳоказолар тааллуқли. Барча омилларни ўз ички мазмуни ва моҳиятига кўра, қуйидаги учта асосий гуруҳга бирлаштириш қабул қилинган: Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий техника омиллари- уларга Фан-техника тараққиётини узлуксиз ривожлантириш асосида меҳнатнинг техника ва энергия билан таъминланишини ошириш киради; Ташкилий омиллар -уларнинг амал қилиши (таъсири) шу нарса билан боғлиқки, фан-техника тараққиётининг авж олиши, ишлаб чиқариш (техника, технология) моддий асосининг таъминлашуви ва хилма-хил, кўп ҳолларда эса анчамураккаб ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ўз-ўзидан содир бўлмайди, балки, фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлганларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир бўлади. Меҳнат унумдорлиги даражасига баҳо бериш учун умумлаштирувчи, хусусий ва ёрдамчи кўрсаткичлар тизими қўлланади. Умумлаштирувчи кўрсаткичларга- битта ишловчининг ишлаб чиқарган ўртача йиллик, ўртача ойлик, ўртача кунлик ва ўртача соатлик маҳсулоти қийматининг ифодаси киради. Хусусий кўрсаткичлар- бу муайян турдаги маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун вақт сарфи ёки бир киши кунида ёҳуд бир киши соатда муайян турдаги натурал ифодада маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган вақтни билдиради. Ёрдамчи кўрсаткичлар муайян иш турининг бирлигига ёки вақт бирлиги ичида бажарилган ишлар ҳажмига сарфланган вақтни тавсифлаб беради. Меҳнат унумдорлигининг умумлашган кўрсаткичи битта ходимнинг ўртача йиллик маҳсулот ишчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга эмас, балки уларнинг саноат ишлаб чиқариш ходимлари умумий сондаги салмоғиги шунингдек, уларнинг ишлаган кунлари ва иш кунининг қанча давом этиши (муддати) га ҳам боғлиқ бўлади. Меҳнат унумдорлигини оширишга қуйидаги ёъллар билан эришиш мумкин: а) корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан тўлароқ фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, чунки ишлаб чиқариш ҳажми ошганда, иш вақти сарфланишининг, фақат ўзгарувчан қисми кўпаяди, доимий эса ўзгармасдан қолади. Натижада, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган вақт камаяди; б) маҳсулот ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, унинг сифатини ошириш, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришни жорий этиш, такомиллашган техника ва ишлаб чиқариш технологиясини қўллаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, моддий техника таъминотини ва ташкилий-техникавий тадбирлар режасига мувофиқ, бошқа омилларни яхшилаш ҳисобига и швақтининг бекор сарф бўлишини қисқартириш ёъли билан маҳсулот ишлаб чиқаришга меҳнат сарфларини қисқартириш. Кўриниб турибдики, меҳнат унумдорлиги турли соҳада турли олимлар аниқлашда турлича ёндашганлар. Уларни назарий жиҳатдан бир хил ҳолатга келтириб олиш учун ушбу кўрсаткичнинг нафақат аниқланиш йўлларини, балки назарий жиҳатдан унинг таърифини ҳам ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз Download 238.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling