1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


§1.2. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Download 238.18 Kb.
bet3/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

§1.2. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, меҳнат соҳасига оид янги қонунлар, бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинмоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг 17 та конвенцияси ратификация қилинган. Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» нинг 73-бандида «Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида» ги 187-сонли конвенциясини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш белгиланган.
Жисмоний ва ақлий меҳнат гигиенаси тиббий профильактика соҳаси бўлиб, иш қобилиятини юксак даражада таъминлаш, касб касалликлари ва одамнинг меҳнат фаолияти билан боғлик бошқа салбий оқибатларнинг олдини олишнинг илмий асосларини ва амалий чораларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Меҳнат одамнинг шаклланиш ва ижтимоий ривожланиши, модсий бойликлар яратишининг асоси ҳисобланади. У организмда биологик жараёнларнинг меёрий кечиши ва ижтимоий вазифаларни бажариш учун зарурдир. Тўғри ташкил этилган меҳнат кишининг жисмоний, интеллектуал ва маънавий камол топишига олиб келади. Жамиятда у нафақат моддий фаровонлик, балки одамнинг тетиклик манбаи ҳамдир. Бироқ меҳиатнинг ижобий таъсири билан бирга баъзи ҳолларда салбий оқибатлари ҳам бўлиши илгаридан кузатилган. Бу меҳнат фаолияти натижаларини камайтириб ва сифат жиҳатдан пасайтирибгина қолмай, балки касбга алоқадор касалликларни ҳам вужудга келтириши мумкин.
Жисмоний меҳнат (иш) деганда таянч-ҳаракат аппарата ва унинг ишлаши учун зарур тизимлар ҳаракатини таъминлайдиган 18 муҳим қувват сарфлари билан боғлик ишлаб чиқариш фаолиятининг тури тушунилади. Бунда диққат, хотира каби олий руҳий функциялар ва умуман интеллектуал ва эмоционал соҳалар унчалик зуриқмайди. Жисмоний иш динамик ва статик бўлиши мумкин. Динамик иш — юкни юқорига, пастга ёки уфқда кутаришдир. Физик нуқтай назардан иш миқдори фазодаги ўрни алмаштириладиган жисм массасининг тик ёки уфқий масофага купайтмаси билан ўлчанади.
Меҳнат оғирлигининг қўшимча кўрсаткичи бир жойдан иккинчисига кўчириладиган юкнинг максимал катталиги ҳисобланади.

Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling