1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Download 104.18 Kb.
bet12/14
Sana16.06.2023
Hajmi104.18 Kb.
#1513854
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9 tali mavzu





Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш


Корхоналарда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилади.
Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
– ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
– ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
– шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
– механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидагиларга бўлинади:
– махсус кийим-кечак;
махсус пойабзал; махсус бош кийими;
– нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари; қўлни ҳимоялаш воситалари;
– бош учун ҳимоя воситалари;
– юзни ҳимоялаш воситалари;
– эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари; кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга давлат бошқаруви идоралари белгилаган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул берилади.
Шахсий химоя воситалари нафас аъзоларини, кўз ва тери қаватларини радиоактив моддалар(РМ), заҳарли моддалар (ЗМ), бактериологик воситалар (БВ), ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) таъсиридан сақлайди.
Шахсий ҳимоя воситалари ҳимоя хусусиятига кўра фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади. Фильтрловчи воситаларнинг ҳимоялаш хусусияти ҳавони фильтрловчи материаллар орқали ўтказишга асосланган бўлиб, унда ҳаво РМ, ЗМ, БВ ва КТЗМдан тозаланади. Изоляцияловчи воситаларнинг ҳимоялаш хусусияти одам организмини ташқи муҳитдан тўлиқ ажратишга қаратилган бўлади.
Шахсий ҳимоя воситалари фойдаланилишига кўра умумҳарбий, махсус, фуқаролар учун мўлжалланган ва саноатда қўлланиладиган ҳимоя воситаларига бўлинади.
Шахсий ҳимоя воситалари вазифасига кўра нафас олиш органларини ҳимояловчи, терини ҳимояловчи, шахсий тиббий ва зарарсизлантириш воситаларига бўлинади.
Нафас олиш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситаларига противогазлар (газниқоблар), респераторлар, матоли ниқоблар ва пахта-докали боғлагичлар киради.
Противогазлар нафас олиш органларини, юз ва кўзни ҳар хил заҳарли таъсирлардан сақлашга мўлжаланган.
Противогазлар фильтрловчи ва изоляцияловчи турларга бўлинади.
Фильтрловчи противогазларга ГП-4, ГП-5, ГП-5М, ГП-7, ГП-7В; болалар учун мўлжалланган ПДФ-Д, ПДФ-Ш, ПДФ-2Д, ПДФ-2Ш; чақалоқлар учун ҳимоя камералари КЗД-4, КЗД-6 киради.
Изоляцияловчи противогазларга ИП-4, ИП-6, ИП-46, КИП-5, КИП-7, КИП-8 ва бошқалар киради.
ГП-5 противогази комплекти шлем-ниқоб, фильтрловчи-ютувчи қутича ва сумкадан иборат. Противогаз комплектига қўшимча сифатида ойнанинг ички томонига қўйиладиган, терлатмайдиган плёнкалар солинган металл қутича киради.
Противогаз ниқоби табиий ёки сунъий каучук асосида олинган резина материалдан тайёрланиб, унга кўриш учун ойнак, нафас олиш ва нафас чиқариш клапанлари ўрнатилади. Фильтрловчи-ютувчи қутича металлдан ишланган бўлиб, унинг ичи икки бўлинмадан иборат. Қутичанинг пастки томонида чанг ва тутунга қарши фильтр, юқори қисмида махсус кимёвий моддалар билан ишлов берилган активлаштирилган кўмир қатлами ўрнатилган.
Фильтр ҳавони аэрозоллардан тозалаш учун хизмат қилади, активлаштирилган кўмир кимёвий нейтраллаш усули билан заҳарли моддаларни ютиш учун мўлжалланган.
Противогазларнинг ўлчами 2 хил усулда аниқланади:
- юзнинг ўлчамини аниқлаш орқали;
- даҳан билан қош суяги орасидаги масофани ўлчаш орқали.
Биринчи усул билан противогазлар 5 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади. Керакли размерни аниқлаш учун сантиметр лентаси билан бош ўлчанади: айланасига энгак орқали ўтиб, бошнинг тепа қисмида яна энгакка қайтилади.

Ўлчаш натижаси (см)

Шлем-ниқобнинг керакли размери

63гача
63,5-65,6
66-68
68,5-70,5
71 дан юқори

0
1
2
3
4

Иккинчи усул билан 3 хил ўлчамдаги противогазлар ишлаб чиқарилади:
1-ўлчам 99 – 109 мм гача;
2-ўлчам 109 – 119 мм гача;
3-ўлчам 119 мм дан катта.
Противогаз сумкада шароитга кўра 3 ҳолатда олиб юрилиши мумкин: "сафар", "тайёргарлик", "жанговар" ҳолатда.
, мойлар).

Download 104.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling