1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар
Download 104.18 Kb.
|
9 tali mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мехнат мухофазаси буйича халкаро стандартлар Режа
Asosiy adabiyotlar
Sharifxo‘jayev M. O‘zbekistonda ochiq fuqarolik jamiyatining shakllanishi. -T.: Shark, 2003. Qirgizboyev M. Fuqarolik jamiyati: genezisi, shakllanishi va rivoj-lanishi.- T.: O‘zbekiston, 2010. Jalilov A. va b. Fuqarolik jamiyati asoslari.-T.: Baktria press, 2015. Fuqarolik jamiyati: 2016. Ziyonet.uz. Utamurodov A. va b. “Fuqarolik jamiyati” fanidan tushuncha va ata-malar lug‘ati.- T.: Turon-zamin-ziyo,2017. Мехнат мухофазаси буйича халкаро стандартлар Режа 1.Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилот фаолияти. 2. Халкаро мехнат стандартлари. Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг 1964 йилдаги 124-конференциясида биринчи марта касб касалликлари рўйхати қабул қилинди ва бу рўйхатга кенг тарқалган зарарли омиллар таъсирида ривожланувчи умуммаъқулланган анъанавий касб касалликлари киритилди. 1980 йилда 66- бутунжаҳон конференциясида ушбу рўйхат қайта кўриб чиқилди. Ҳозирги вақтда бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг аъзолари бўлган 25 мамлакат қайта кўриб чиқиб тасдиқладилар. 1990 йилнинг 22 майида Европа комиссияси 90/326/ЕЕС тавсиясини қабул қилди ва касб касалликларининг рўйхатини тасдиқлади. Лекин ҳозирча касб касалликларининг қабул қилинган умумий ва ягона таснифи йўқ. Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи касб касалликларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус сонли буйруғи билан тасдиқланган ва 100 дан ортиқ касалликни ўз ичига олади. Касбий меҳнат лаёқатини йўқотилиш даражаси жабрланганга меҳнатда майиб бўлиш ва/ёки касб касаллигига чалинишидан олдинги касбий фаолиятни бажаришни давом эттириш имконини берадиган лаёқати, психофизиологик имкониятлар ва сифатлар, айнан ўша таркиб ва ўша ҳажмни ҳисобга олинган ҳолда, малака пасайганлиги, бажариладиган иш ҳажми ва одатдаги, махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ва бошқа шароитларда иш ҳажмининг камайишини ҳисобга олган ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинганлиги оқибатларидан келиб чиқиб, 5 фоиздан 100 фоизгача белгиланади. II. Халқаро Меҳнат Ташкилотида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларининг устуворлиги Халқаро Меҳнат Ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда бахтсиз ходиса оқибатида ҳар йили ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва касб касалликлари сабабли 2,3 миллион аёл ва эркак халок бўлмоқда, ҳар куни ўртача 5 мингдан ортиқ одам вафот этяпти. Ҳар йили 270 миллион меҳнаткашларнинг енгил, оғир шикастланишлари, ўлим билан тугаган ходисалари, 160 миллион касб касалликлари рўйхатга олинмоқда. Жароҳатланиш оқибатида ходимларнинг учдан бир қисми 4 иш кунидан ортиқ иш жойида бўлмаслик билан иқтисодиётга зарар келтирмоқда. Ҳар йили 355 минг бахтсиз ходисалар иш жойларида содир бўляпти. Таҳлилларга кўра уларнинг ярми қишлоқ хўжалиги соҳасида, яъни бутун дунё иш кучининг ярмиси машғул бўлган соҳада кузатиляпти. Ҳар йили ишда 12 минг бола меҳнат фаолияти жараёнида халок бўлмоқда. 340 минг меҳнаткаш хавфли моддалар таъсирида халок бўлмоқда. Фақат асбестнинг ўзи тахминан 100 минг хаётни олиб кетяпти. Бутун дунё бўйича ҳар йили радиация хавфи билан боғлиқ хавф туфайли 11 миллион меҳнаткаш тиббий текширувдан ўтяпти. Биринчи ёрдам кўрсатиш лозим бўлган айрим касбларда 5 мингта жароҳатланишга битта ўлим ҳолати тўғри келяпти. Асбест, бошқа канцероген чанглар ва химикатлар, ионлаштирувчи нурланишлар саратон касалликларига олиб келиши мумкин, бу эса меҳнат фаолияти билан боғлиқ учдан бир ўлимнинг сабабчисидир. Меҳнат фаолияти билан боғлиқ ўлимнинг асосий сабабларидан саратон хасталиги 32% ни ташкил этяпти. Иш фаолияти билан боғлиқ бўлган юрак қон томир касалликлари ва таянч харакат тизими аъзолари биргаликда йўқотишларнинг ярмини ташкил этяпти. Бахтсиз ходиса оқибатида ва ишлаб чиқаришдаги зўриқиш билан ўлаётганлар инфекцион касалликлар билан халок бўлаётганлар сонига тенг. Тадқиқотларга кўра 50 дан 60% гача иш вақти йўқотилиши Европада ишлаб чиқаришдаги стресс билан боғлиқ. Дунёда 100 миллион корхона – кичик корхоналардир. Жами 3 миллиарднинг 1 миллиард меҳнаткашлари қишлоқ хўжалик ва кичик корхоналарга тўғри келади. Халқаро меҳнат ташкилотининг баҳолашича, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва касб касалликлари оқибатидаги зарар, яъни жаҳон иқтисодиётидаги ялпи ички махсулот 4% йўқотилишига сабаб бўлмоқда. III. Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси борасида давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир...” деб белгилаб қўйилган. Шу боис 1993 йил 6 майда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган ва қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилинган. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шарт-шароитларини яратишга кўмаклашувчи солиқ сиёсатини юритиш, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ишловчиларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялаш принципларига асосланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, ходимларнинг меҳнат қилиш жараёнида соғлиғини сақлаш борасидаги қулай ва ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бу борада профилактика тадбирларини олиб боришда меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликнинг аҳамияти жуда каттадир. Тизимнинг фаолиятини ташкил қилиш борасида Давлат дастурлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида 20 га яқин асословчи ва 227 тадан зиёд ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш қоидалари, 38 та тармоқ ва ишлаб чиқариш йўналишларида банд бўлган ходимлар учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари жорий қилинган. АдабиётларА.В.Луковников. “Мехнат мухофазаси” 40-56 бетлар. М.Б.Сулла “Охрана труда” 72-75 бетлар. www.ziyonet.uz www.nur.uz Download 104.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling