1. Ko’ndalang-targ’il muskullarning qisqarish mexanizmi Aktin-Miozin kompleks
Download 1.06 Mb.
|
harakatchan tizimlar va qisqarish ja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарғил мушакларнинг хоссалари
Силлиқ мушакларнинг тузилиши. Умуртқали ҳайвонларнинг силлиқ мушаклари бир ядроли дуксимон ҳужайралардан ташкил топган бўлиб меъда, ичак, сийдик йўллари, бронхалар, қон томирлар ва бошқа ички аъзоларнинг мушак қатламларини шакллантиради (3.4-расм). Ушбу ҳужайраларнинг қалинлиги 2 дан то 10 мкм, узунлиги эса 50 дан то 400 мкм гача бўлади. Силлиқ мушакларнинг айрим ҳужайралари бир-бирига қаршилиги паст бўлган электр контактлар - нексуслар билан боғланган. Силлиқ мушак ҳужайраларида ҳам миофибриллалар ва саркомерлар бор. Лекин улар, тарғил мушаклардагидек такрорланмаганлиги туфайли силлиқ мушакларда тарғиллик кузатилмайди. Силлиқ мушакларни симпатик ва парасимпатик асаблар иннервациялайди. Шу сабабли силлиқ мушаклар фаолиятига ихтиёрий таъсир ўтказиб бўлмайди. Силлиқ мушакларнинг ҳам учта асосий хоссалари мавжуд - Қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик ва қисқарувчанлик. Улар толаларининг Қўзғалувчанлиги анчагина паст бўлиб, тинчлик потенциали 60-70 мВ ни ташкил қилади. Бу миқдор кўндаланг-тарғил мушак толасидаги тинчлик потенциали миқдоридан бироз камроқ. Бу хол, силлиқ мушак мембранасининг натрий учун ўтказувчанлиги юқори бўлишига боғлиқ. Бу мушакларнинг ҳаракат потенциали ҳам скелет мушаклариникидан камроқ, яъни 70-90 мВ дан ошмайди. Ички аъзолардаги силлиқ мушак толаларида икки турдаги ҳаракат потенциаллари
– чўққилик потенциаллар ва ясси потенциаллар қайд қилинган. Чўққилик потенциаллар 5 мс дан 80 мс гача давом этади ва одатда изли гиперполяризацияга эга бўлади. Ясси ҳаракат потенциаллари сийдик йўллари, бачадон ва баъзи томирлардаги силлиқ мушак толаларига хос бўлиб, 30 мс дан 500 мс гача давом этади. Баъзи бир силлиқ мушакларда мембрананинг деполяризацияланиши натрий ионлари каналларининг фаоллашишига эмас балки калций ионлари каналларининг фаоллашувига боғлиқлиги аниқланган. Тарғил мушакларнинг хоссалари. Кўндаланг-тарғил мушакларнинг одам ва умуртқали ҳайвонларда учта асосий хоссаси фарқланади: 1. Қўзғалувчанлик, яъни мембранани ионлар учун ўтказувчанлигини ўзгартириб, таъсиротга ҳаракат потенциали вужудга келтириши билан жавоб бериш қобилияти; 2. Ўтказувчанлик, яъни ҳаракат потенциалини тола бўйлаб тарқатиш қобилияти; 3. қисқарувчанлик, яъни қўзғалиш натижасида калталаниш ёки ўз таранглигини ўзгартириш қобилияти. Бу хоссаларни яхлит мушакларда ўрганиш учун совуққонли ҳайвонларнинг асаб-мушак препаратидан фойдаланиш қулай. Чунки бу препарат, оддий шароитда, муҳит ҳарорати ва кислород билан таъминланиш мўътадил бўлмаган ҳолда ҳам, узоқ вақт фаол ҳолатда бўлади, ҳамда қуриб қолмаслиги учун физиологик эритма билан хўллаб турилса бўлди. Одатда бақанинг болдир мушаги ва уни иннервацияловчи қуймич асабдан фойдаланилади. Мушакнинг қисқариши миограф ёрдамида кимографдаги қоғозга ёзилади, таъсирловчи сифатида кучи, давом этиши вақти, частотасини осонлик билан ўзгартириш мумкин бўлган электр токи қулайдир. Мушак, одатда асабга ток билан таьсир қилиб (воситали йўл билан) ёки бевосита ўзига таъсир қилиб қўзғатилади ёки қисқартирилади. Мушакнинг электр фаоллигини, унга ўрнатилган электродлар ёрдамида кучайтиргичларга узатиб, сўнгра магнит ёки фото тасмага ёзиб олинади. Микроэлектродлар ёрдамида якка мушак толасида ҳосил бўладиган потенциаллар ёзиб олинади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling