29. Қандай сабаблар ва важлар давлат хизматчиларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди?
а) сиёсий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик
б) иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик
в) шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар
*г) барча жавоблар тўғри
30. Давлат хизматчиларининг қайси фаолият билан шуғулланиши тақиқланади?
а) педагогик фаолият билан
б) сиёсий фаолият билан
*в) тадбиркорлик фаолияти билан
г) илмий фаолият билан
31. Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2016 йилдаги қарорига асосан Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши ҳолатларини ким кўриб чиқади?
*а) махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси
б) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
в) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
г) прокуратура органлари
32. Раҳбар кадрларни қайси белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўймаслиги керак?
а) ақлий салоҳияти, жисмоний кўрсаткичлари, соғлиғи ҳолатига кўра
б) фуқаролиги, ижтимоий келиб чиқиши ва сиёсий қарашлари бўйича
*в) қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича
г) ижтимоий мавқеи, касбий сифатлари ҳамда соғлиғи ҳолати бўйича
33. Давлат хизматчиси томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши қандай ҳолларда ҳисобга олинади?
а) аттестациялар ўтказишда
б) юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда
в) ходимга ойлик маоши ва бошқа тўловлар тўлашда
*г) а ва б жавоблар тўғри
34. Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизими деганда нима тушунилади?
а) давлат секторида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун иқтисодий жавобгарликни белгиловчи тизим
б) давлат секторида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тартибларни белгиловчи тизим
в) давлат ва хусусий секторда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи тизим
*г) давлат ва хусусий сектор фаолиятини коррупцияга қарши стандарт, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйишни ўзида мужассам этган профилактик тизим
Do'stlaringiz bilan baham: |