25. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотларни ўз ходимидан қабул қилиб олган раҳбарнинг мажбурияти?
а. зудлик билан хабар берган ходимни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиши керак
б. прокуратура органларига расмий мурожаат қилиб, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш бўйича амалий ёрдам сўраши керак
*в. манфаатлар тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши
г. манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш масаласи ходимнинг бевосита раҳбари томонидан ҳал қилинмайди
26. Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳолатлар тўғрисида қаерга хабар бериши керак?
а. давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссияларига
б. ўз раҳбарига
в. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
*г. ўз раҳбари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
27. Давлат хизматчисига манфаатлар тўқнашуви келиб чиқмаслиги учун унга ўрнатилган тақиқ ва чекловлар қайси жавобда тўғри акс эттирилган? (ВМнинг 02.03.2016 йилдаги 62-сонли қарори)
а. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади
б. хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришга ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслик, лавозимни эгалламаслик
в. ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олмаслик
*г. барча жавоблар тўғри
28. Непотизм тушунчасига берилган тўғри жавобни белгиланган
*а. қариндош-уруғчилик, ҳудудий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари билан иш кўриш
б. лавозимларни таниш-билишчилик асосида дўстларга бериш
в. давлат хизматчиси давлат секторидан кетиб, ўзи назорат қилган ёки фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган хусусий секторга ишга жойлашиши
г. маълум бир шахсларни лавозимга тайинлашга кўмаклашиш
Do'stlaringiz bilan baham: |