1-кредит учун топшириқлар 1-топшириқ. Диншунослик фани соҳаларининг мазмун-моҳиятини жадвал асосида тўлдиринг


Download 46.89 Kb.
bet1/8
Sana22.12.2022
Hajmi46.89 Kb.
#1043281
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кредит топшириғи. Сиртқи учун


1-КРЕДИТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
1-топшириқ. Диншунослик фани соҳаларининг мазмун-моҳиятини жадвал асосида тўлдиринг. (Жадвал тўлиқ ва аниқ тўлдирилиши керак)



Дин феноменологияси

Дин социологияси

Дин психологияси

Дин фалсафаси

Дин феноменологияси. Феномен, намоён бўлувчи, кўзга кўринувчи нарса бўлиб, феноменология кўзга кўринувчи нарсанинг систематик шаклда тадқиқ қилинишидир. Диннинг кўзга кўринувчи, ташқарида акс этувчи жиҳатларини ўрганувчи илм соҳаси “Дин феноменологияси” дейилади. Дин феноменологияси, тарихий шаклланишларни эътиборга олмаган ҳолда диний факт ва воқеликнинг бизга намоён бўлган жиҳатларини асосий ўринга кўтаради. Турли динларнинг ибодат ва маросимларини, муқаддас жой, замон, нарса ва шахсиятларини тадқиқ қилиб, муштарак жиҳатларини топишга ҳаракат қилади. Дин феноменологияси диний туйғу ва бу туйғунинг кўринишлари деярли бутун дунёда бир–бирига ўхшашига ишора қилади; барча динларнинг асли ва ғоясининг бир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. Шунинг билан бирга диний рамз (белги)ларда яширинган маъноларни очиш ва мажозий сўзларнинг муқаддас мазмунини ёритиш каби ишлар ҳам унинг вазифаларига киради.

Дин социологияси. Дин – жамият муносабатларини, бу муносабатлар ортидан келиб чиқувчи воқеа–ҳодисаларни ўрганади. Шу туфайли бу илм соҳаси ижтимоий диний муассасаларни, диннинг давлат, халқ, оилага нисбатан муносабатини, дин соҳасида юзага келувчи ижтимоий воқеа–ҳодисаларни, турли дин жамоаларининг жамият билан бўлган муносабатларини асосий мавзу сифатида тадқиқ қилади. Демак, дин социологиясининг мавзуси, жамиятнинг асос шакллари ва диннинг ташқи кўринишлари билан ижтимоий жараёнлар, уларнинг тузилиш ва қонунларидан иборат экан. Бошқача қилиб айтганда, бу илм соҳаси, тарих бўйича хусусий ва мушоҳадага суянувчи дин ва жамият тадқиқотларини, диннинг ижтимоий ҳаётдаги кўринишларини ўрганади. Дин социологияси, бир томондан жамият, бир томондан диний илмларга таянади; бу икки асос устида якдилликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилади.

Дин психологияси. Бу илм соҳаси, замонавий психология билан биргаликда шаклланган ва унинг бир тармоғига айланган. Дин психологияси, аввало инсонга оид бўлган диний ҳаётнинг турли жиҳатларини психологик жиҳатдан ўрганади. Яъни дин психологияси диннинг психологик жиҳатини, шахснинг диний тажрибасини ва бу тажрибанинг турли кўринишларини баён қилишга ҳаракат қилади. Натижада у диннинг инсон руҳидаги асосий хусусиятлари хатти–ҳаракатларга бўлган таъсири тўғрисида атрофлича тўхталади. Руҳ–жасад алоқаси билан атроф–маданият таъсирларининг барчасини ичида ўрганувчи диний эътиқод, шахсларнинг ички оламидаги турли ривожланишларни кўрсатиб беради. Шу сабабли Дин психологияси диний тажрибадан бошлаган ҳолда инсон турларини атрофлича ўрганиб, ўзига хос типологияларни кашф қилади; буюк диний шахсиятларнинг ички ҳаётлари билан қизиққан ҳолда уларнинг руҳий ҳолатлари билан шуғулланади.

Дин фалсафаси. Дин социологияси, Дин психологияси каби асосий мавзуси “дин” бўлган Дин фалсафаси, “дин”ни фалсафадан келиб чиқиб тадқиқ қилади. Бу тадқиқот асносида ақлий ва бетараф йўл тутади. Бу илм тури, қандайдир бир Яратувчи куч эътиқодига фалсафий бир асос топишга ҳаракат қилади. Шу туфайли ҳам Дин фалсафаси соҳасида фаолият кўрсатувчиларнинг мақсади диннинг ҳақ ёки ботил эканлиги масаласи билан машғул бўлиш эмас, диний ҳукмларнинг мантиғи ва моҳиятини очиб беришдир. Бу мақсад билан улар, энг аввало Худонинг мавжудлиги билан боғлиқ далилларнинг танқид ёки таҳлилини қилади, бу далилларнинг қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги масаласини кўриб чиқади. Дин фалсафасини бошқа дин илмларидан ажратиб турувчи жиҳат бу, ундаги ҳукм бериш, хулоса ясаш хусусиятидир. Бошқа дин илмлари, баҳо бериш, муносабат билдириш методига суянган ҳолда диний масалаларни ҳал қилишса; Дин фалсафаси, улар ясаган хулоса ва эришган натижалардан кенг миқёсда фойдаланади ва бу натижалар сабабли бир қанча ҳукмларни чиқаради.




Download 46.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling