1. Кредитнинг зарурлиги ва мохияти


биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, буш қолган мабалгларнинг ҳаракатсиз туриб колишининг олдин олинади; иккинчидан


Download 152.5 Kb.
bet3/10
Sana16.06.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1509625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
кредитасос

биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, буш қолган мабалгларнинг ҳаракатсиз туриб колишининг олдин олинади;
иккинчидан, такрор ишлаб чиқаришки кенг доирада ўзлуксиз давом эттиришга имконият яратилади.
Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баьзи иқтисодий адабиётларда келтирилган фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредитнинг юзага келишининг қуйидаги шартларига кўпрок эьтибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит муносабат бўлиши учун:
биринчидан, кредит муносабат иштирокчилари - қарзга берувчи ва қарзга олувчи - ҳукукий жиҳатдан мустакил субьект бўлиши керак. Мустакил субьект сифатида ҳар иккала томон бир-бири билан ўзаро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жиҳатдан кафолатлай олиши керак. Маясбуриятларни бажара олиш кобилиятини ҳисобга олган ҳолда мустакил ҳукукий субъект сифатида томонлар итисодий муносабатга киришишлари керак.
иккинчидан, қарзга берувчи ва қарзга олувчи манфаатлари бир-бирига мос тушган такдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаро манфаатларни такозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ.
Кредитор(қарзга берувчи) томонидан пул маблағларини қарзгага бериш бўйича, қарзга олувчи томонидан эса шу маблағларни олиш бўйича қизиқиш туғилган тақдирдагина кредит муносабатлари вужудга келади.
Кредитнинг вужудга келиши кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатларининг йуналишига боғлиқ, Томонлар манфаатларнинг мос келиши кредит шартномаси тузилишини таъминлайди. Лекин, кредит муносабатлари иштирокчилари манфаати нафақат вақт ва фазо жиҳатдан, шунингдек сифат жиҳатдан ҳам мос тушган такдирдагина бу муносабатлар реалликка айланади. Шу билан бирга кредитнинг бу муҳим сифатлари кредит муносабатлари содир оулишининг асосий сабаби булолмайди. Кредит вужудга келиши учун, юқорида айтилгандек, аниқ бир иқтисодий асос-фондларнинг доиравий айланиши ва шунта ухшаш бошқа аниқ шароитлар оулиши зарур. Фақатгина ана шу таъсир этувчи омиллар бўлган такдирдагина кредитнинг вужудга келиши реалликка айланади.
Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлкги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам учрайди. Масалан, кредит корхонала фаолиятини назорат килпшни амалга ошириш учун зарур деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган булсак, кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли булади, чунки у қарзга бериш орқали қарзга олувчи фаолиятини назорат килиш имкониятига эга булади.
Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкюшт кредит операциялари орқали қарзга олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ бўлиб колади.
Бу мулоҳазалардан келиб чиқкан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг доиравий айланиши конуниятларига асослангандир.Бизга маълумки, пул маблағларига кўп ҳолларда кредитларни, корхоналанинг ҳисоб варакасидаги маблағларни ва нақд пулларни, оборот маблағларини ва молиявий ресурсларни киритадилар.
Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳак тўлаш шарти билан қарзгага олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқкан иқтисодиймуносабатлар йигиндисидир..Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқарит маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарзга берувчи ва қарзга олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир. Кедитнинг моҳияти унинг ички белгиларияи очиб беришга каратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш - бу унинг сифатларини, кредитнинг муҳим томонларини, уни иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи муҳим томонлари аниқланади:

Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling