1. Kriptografik himoyadan foydalanish


Download 125.91 Kb.
bet2/2
Sana03.02.2023
Hajmi125.91 Kb.
#1156898
1   2
Кодлар китоби кўринишидаги классик шифрлаш биринчи жахон уруши
даврида оммалашган. Кодлар китоби луғатга ўхшаш китоб бўлиб, сўзлардан
(очиқ матн сўзлари) ва унга мос бўлган код сўзлардан (шифрматн) ташкил
топган. Шифрлаш учун ушбу кодлар китобидан зарур бўлган сўз аниқланади
ва унга мос бўлган код сўз шифрматн сифатида олинади. Дешифрлашда эса
ушбу жараённинг тескариси амалга оширилади. Яъни, кодлар китобидан
шифрматндаги код сўз топилади ва очиқ матн сифатида унга мос бўлган сўз
танланади. Биринчи жахон уруши даврида Немислар томонидан
фойдаланилган кодлар китоби наъмунаси қуйидаги жадвалда келтирилган:

Масалан, “Februar” сўзини шифрлаш учун бутун сўз 5-белгили код сўз
13605 билан алмаштирилган. Юқорида келтирилган кодлар китоби, шифрлаш
учун фойдаланилган бўлиб, дешифрлаш учун код сўзлар устуни бўйича
тартибланган кўринишдаги код сўзлар китобидан фойдаланилган. Код сўзлар
китоби ўрнига қўйиш акслантиришига асосланган бўлиб, бунда бир белги
эмас балки бутун сўз, баъзида эса бутун бошли ибора ўрнига код сўз
қўйилган.
Юқоридаги жадвалда келтирилган код сўзлар машҳур Zimmermann
телеграмини шифрлаш учун фойдаланилган. 1917 йилда биринчи жахон
уриши даврида, Германия ташқи ишлар вазири Артур Зиммерман
Германиянинг Мексикадаги элчисига шифрланган кўринишдаги телеграм
юборади. 2.2-расмда келтирилган шифрланган хабар Британияликлар
томонидан тутиб олинади. Бу вақтда Британия ва Франция Германия билан
урушаётган ва АҚШ эса бетараф ҳолатда эди.
3.Kriptografik xesh funksiya va unga qo’yilgan talab
Кутиладиган натижалар:
- хэш функцияни ахборотни ҳимоялашдаги ўрнини тушунтириш;
- хабарларни аутентификациялаш кодларини вазифасини тушунтириш;
- хэш функцияларни қуриш усулларини тушунтириш;
- хэш функцияларни криптотаҳлиллаш усулларини тушунтириш.
Хэш функция деб ихтиёрий узунликдаги (бит ёки байт бирликларида)
маълумотни бирор фиксирланган узунликдаги (бит ёки байт бирликларида)
қийматга ўтказувчи функцияга айтилади. Хэш функциялар статистик
тажрибаларни ўтказишда, мантиқий қурилмаларни текширишда, тез қидириб
топиш алгоритмларини тузишда ва маълумотлар базасидаги
маълумотларнинг тўлалигини текширишда қўлланилади. Масалан, ҳар хил
узунликдаги маълумотларнинг катта рўйхатидан керакли маълумотни тез
қидириб топишда бу маълумотларни бир-бири билан таққослашдан кўра,
уларнинг назорат йиғиндиси вазифасини бажарувчи хэш қийматларини
солиштириш қулайроқдир.
Криптографияда хэш функциялар қуйидаги масалаларни ҳал қилиш
учун ишлатилади:
- маълумотни узатишда ёки сақлашда унинг тўлалигини назорат қилиш
учун;
- маълумотнинг манбаини аутентификация қилиш учун.
Муаян криптографик хеш функцияларнинг ички ишлаш структурасини
кўриб чиқишдан олдин, датслаб оддий криптграфик бўлмаган хешларни
кўриб чиқиш лозим. Кўплаб криптографик хешардан фойдаланиб келинади,
бироқ уларнинг ҳеч бири криптграфик иловалар учун мос эмас.

Download 125.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling