1. Кутубхона бошқаруви (менеджменти) тушунчаси. Кутубхоначилик ишини бошқаришнинг давлат тизими Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги
Download 23.48 Kb.
|
boshqaruv
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги асосий мақсади
- Кутубхона– ахборот фаолияти маркетингининг тамойиллари
Бошқарув обьекти:
Кутубхона ва уни ташкил этувчи тизим бўлинмалари; Кутубхона–ахборот муассасаси персонали; Кутубхона – библиографик заҳираси; Иқтисодий заҳиралар. Бошқарув субьекти муайян обьектни бошқариш ваколати берилган жамоа органи ёки бошқарувчи шахс бўлиши мумкин. Бошқарув субьекти ва бошқарув обьекти ўзаро алоқадорлиги кадрлар, тамойиллар, вазифалар, методлар ва бошқарув технологияларини ўз ичига олувчи бошқарув тизими орқали амалга ошади. Бошқарувнинг муҳим вазифаларидан бири кутубхонанинг бирбутун тизим сифатида мавжудлиги ва ривожланишини таъминлайдиган мақсадни аниқлаб олишдан иборатдир. Маркетинг термини ХХ аср бошларида муассасанинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш мақсадида амалга оширадиган ҳатти ҳаракатлар мажмуаси сифатида пайдо бўлган. 1950-йиллардан бошлаб маркетинг псIXологик ёндашувлар асосида, шунингдек, сотиб олинган маҳсулот учун рағбатлантиришни қўллаш орқали ишлаб чиқарувчининг истеъмолчиларга юзланишига йўналтирила бошланди. 1970-йиллардан бошлаб эса маркетинг ташкилотни бошқариш тизими сифатида шакллана бошлади. Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги хорижий мамлакатларда 1980-йиллардан бошлабамалиётда қўлланила бошлади. Кутубхона–ахборот фаолияти маркетинги –фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини мукаммал даражада қондиришга йўналтирилган бошқарув технологиясидир. У фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини шакллантириш, Кутубхона–ахборот хизматларига нисбатан қизиқишларни фаоллаштиришни асосий мақсад қилиб қўйди. Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги асосий мақсади: Фойдаланувчиларнинг Кутубхона– ахборот муассасалари билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондириш; Кутубхона– ахборотхизматига янги фойдаланувчиларни жалб қилиш; Кутубхона– ахборот муассасасининг ижобий имиджини шакллатириш ва доимий сақлаш. Кутубхона– ахборот фаолияти маркетингининг тамойиллари: 1. Молиявий фойда олишга уринишнинг мавжуд эмаслиги; 2.Муаммоларга мажмуавий ёндашув; 3.Фойдаланувчилар билан қайтарилувчи алоқанинг мавжудлиги; 4.Аҳлоқий меъёрларга амал қилиш. 5.Таҳлилий (хизмат кўрсатиш, аҳоли сони ва ижтимоий таркибини, уларнинг эҳтиёжларини ижтимоий иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш ва ҳ.к) 6.Бошқарув (кутубхона–ахборот фаолиятлари маҳсулотлари ва хизматларини режалаштириш). Download 23.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling