1-лаборатория иши кенгайиш термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш


Download 117.5 Kb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1186764
1   2   3   4
Bog'liq
1-laboratoriya ishi

1-жадвал. Хароратни ўлчайдиган асбоблар ва уларнинг ўлчаш чегаралари
ўлчов асбоблари ўлчов чегаралари 0С.


Кенгайиш термометрлари:

Суюқлик термометрлари - 200… + 750


Диометрик,биметалл
термометр -150 … + 700
Симобли темометрлар

1-расм. Симобли техник термометрлар


а– бурчакли, б– тўғри, в– электр контактли; I, 2– чиқувчи сигнални улаш нуқталари; 3 – магнит каллаги; 4 – сурилувчи контакт.
Суюқ термометрик моддалар сифатида симоб, керосин, этил спирт, толуол ва бошқалар ишлатилади.
Симобли термометрлар симоб тўлдирилган шиша баллон ва у би­лан туташтирилган шиша найчадан иборат. Симобли шиша бал­лон харорати ўлчанадиган муҳитта киритилса, ундаги симоб ҳажми муҳит хароратига мувофиқ ўзгаради, яъни симоб сатҳи шиша трубка бўйича юқорига ёки пастга силжийди. Бу силжиш Цельсий шкаласи бўйича муҳит хароратининг ўзгаришини кўрсатади.
Симобли термометр давлат стандартига мувофиқ хароратни –25° С дан +500° С гача ўлчаши мумкин (1-жадвал). Симобли тех­ник термометрларнинг баъзи турлари 1- расмда кўрсатилган.
Суюқ термометрик моддали термометрларнинг асосий камчилиги шиша идишининг синиши билан боғлиқ бўлади. Бунинг олдини олиш учун бу термометрлар металл (қин) ичига ўрнатилади. Термо­метрик суюқлик билан иссиқлиги ўлчанадиган муҳит орасидаги контактни яхшилаш учун гильзанинг шиша баллонга тегишли қисми иссиқликни яхши ўтказувчи моддалар билан тўлдирилади. Харорат 200о С гача ўлчанса, гильзанинг пастки қисми машина мойи би­лан, ўлчанадиган хароратни 300°С гача бўлса, симоб билан, ва 500° С гача ўлчанадиган бўлса, мис қипиғи билан тўлдирилади. Бундай. термометрларнинг ўлчов аниқлиги унча юқори бўлмайди.
Б иметалли термометрлар. Уларнинг ишлаш принципи бир-бирига пайванд йўли билан ёпиштирилган, икки хил чўзилиш коэффициентнга эга бўлган 1 > 2 бир жуфт 1–2 металл пластинканинг (2- расм) пластинка 2 томонига эгилиши уларга таъсир қиладиган иссиқлик миқдорига мутаносибли-гига асосланади. Биметалл плас­тинканинг эгилиши редуктор ор­қали ўлчов асбобининг стрелкаси 3 ни шкала бўйича буради. Муҳит хароратни цельсий шкаласи бўйича аниқланади.

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling