1-лаборатория иши пр30 перфоратори тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш


Тебраниш сўндирувчи пружинали қурилма


Download 358.94 Kb.
bet2/3
Sana14.05.2023
Hajmi358.94 Kb.
#1459529
1   2   3
Bog'liq
1-Tajriba

Тебраниш сўндирувчи пружинали қурилма бурғуловчи машинистни тебранишдан химоя қилишга мўлжалланган. У рукоят 1ва иккита труба 2 шаклидаги енгил пайванланган рамадан ташкил топган. Трубаларда ползун 20 ли ишчи пружиналар жойлашган. Тебранишни сўндириш учун йўналтирувчи кронштейн 24 ва таянч кольцалар оралиғига иккита 23 ёрдамчи пружиналар ўрнатилган.
Шовкин сўндиргич 8 резинадан тайёрланган бўлиб, камераси цилиндр ташқи юзасига қопланган. Шовкин сўндиргич ўқ атрофида айланувчан бўлиб, бурғуловчи ўзига қулай ҳолатда айлантириши мумкин. У овоз даражасини тахминан 1,5 марта пасайтиради.
Перфораторнинг ишлаш принципи. Зарб берувчи поршен сиқилган ҳаво таъсирида олдинга ва орқага ҳаракатланади. Бу харакатлар ҳавотақсимлаш қурилмасининг сиқилган ҳавони цилиндрнинг ўнг ва чап юзаларига навбатма-навбат узатиши натижасида содир бўлади. Олдинга харакатланиш вақтида зарб берувчи поршен ишчи қадами охирида перфоратордаги бурғулаш асбобини тутиб турувчи қисмига зарб кучини етказади; зарб берувчи поршен орқага харакатланганда храповик қурилма 5 ва бурилувчи винт 6 лар ёрдамида маълум бурчакка бурилади. Бунда у ўзига бирикиб турган букса 13 и грандбукса 14 ва бурғулаш асбоби хам бурилади.
Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмасининг ишлаш принципи.
Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмаси втулка 1, золотник 2, коробка 3 ва қопқоқ 4 дан ташкил топган. Бу қурилма ишлашдан олдин золотник ва зарб беручи-поршен 6 чап бошланғич ҳолатда туради. Сиқилган ҳаво ҳаво канали орқали золотникга келади ва қопқоқ тешикчалари орқали ўтиб цилиндрнинг чап қисми 5 ни тўлдиради. Сиқилган ҳаво босими таъсирида поршен ўнг тарафга силжий бошлайди. Поршен ҳаракати давомида 10 канали очилади. Сиқилган ҳавонинг бир қисми золотникли коробканинг чап юзасига келиб золотникни ўнгга сура бошлайди ва золтник сурилиб қопқоқ тешикчаларини беркитиб қўяди. Бу вақтда поршеннинг ҳаракати давом этиб ҳаво чиқариш канали 9 очилади. Ушбу жараёнда поршен зарби бурғулаш асбоби хвостовигига узатилади. Бу вақтда цилиндрнинг чап қисмидаги ҳаво 9 канал орқали атмосферага чиқиб кетади.

Расм 2. Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмасининг кўндаланг кесими


Кейин поршеннинг орқага ҳаракати бошланади. Бунда сиқилган ҳаво 7 канал орқали цилиндрнинг ўнг қисми 8 га келиб тушади ва поршенни чапга сура бошлайди. Поршен қачонки 11 канални очгач сиқилган ҳаво золотникнинг ўнг юзасига урилади ва золтникни чапга сура бошлайди. Натижада 7 канали беркилиб, қопқоқ тешикчалари очилади. Поршен ҳаракати давомида 12 атмосфера каналини очади ва цилиндр ўнг қисми 8 даги ҳаво атмосферага чиқиб кетади. Шу тариқа цикл қайтарилади.



Download 358.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling