1-лаборатория иши пр30 перфоратори тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш


Download 358.94 Kb.
bet1/3
Sana14.05.2023
Hajmi358.94 Kb.
#1459529
  1   2   3
Bog'liq
1-Tajriba


1-лаборатория иши


ПР30 перфоратори тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш


Ишдан мақсад: ПР30 перфоратори конструктив тузилишини, асосий қисмларини, ишлаш принципини ҳамда перфораторни бўлакларга бўлиш ва йиғишни ўрганиш.


Ишни бажариш бўйича қисқача назарий маълумотлар


Перфораторлар синфлари. Перфораторлар қабул қилиш энергиясига кўра пневматик ва гидравлик синфларига ажратилади. Кўмир ва руда конларида энг кўп тарқалган тури пневматик перфораторлардир.
Пневматик перфоратор зарб-бурилишли поршенли машинага эга бўлиб, қаттиқлик коэффициенти f=8-20 гача бўлган қаттиқ тоғ жинсларидан шпурлар хосил қилишга мўлжалланган.
Пневматик перфораторларнинг конструкцияси ва ишлатилиш шароитларига боғлиқ равишда кўчирилувчи (переносные), колонкали ва телескопик турлари мавжуд.
Перфораторнинг тузилиши ва ишлаш принципи ПР30 пневматик перфоратори мисолида (расм-1) кўриб чиқамиз. У ичида зарбли-бурувчи механизм ва ҳаво тақсимлаш қурилмаси жойлашган корпус, бошқарув механизми, чанг бостириш ва майдаланган тоғ жинсидан тозалаш қурилмасидан иборат. Ўз навбатида корпус уч асосий йиғма қисмдан ташкил топган: бош қисми 4, цилиндр 10 (йўналтирувчи втулка 11 и патрон 12, ювувчи ён муфта 15 ва бурғуни тутиб турувчи 16).
Расм-1. ПР30 пневматик перфоратори


Зарбли-бурувчи механизм бурғуга зарб беришга ва орқага қайтишида кичик бурчакка буришга мўлжалланган. У цилиндр ичида жойлашган бурувчи гайкали 7 зарб берувчи поршен 9, храповик қурилмали 5 бурувчи винт 6, бурувчи букса 13 ва грандбукса 14 дан иборат.
Ҳаво тақсимлаш қурилмаси 22 нинг вазифаси сиқилган ҳавони перфоратор цилиндри ўнг ва чап текислигига (юзасига) навбатма-навбат узатишдан иборат.
Перфоратор бошқарув механизми бош қисмда жойлашган бўлиб, сиқилган ҳавони бўшатувчи рукоятка 26 ли кран 3, сиқилган хаво рукавасини улаш патрубка 25 си дан иборат. Рукоят одатда учта ҳолатда: «Стоп» - сиқилган ҳаво канали берк; «Забуривание» - сиқилган ҳаво кичик тирқиш орқали ўтади, бунда перфоратор кичик зарб частотаси билан ишлайди; «Полная работа» - кран тўлиқ очилган. Айрим ҳолларда шпурдаги майдаланган тоғ жинси бурғунинг марказий канали орқали сиқилган ҳавони ҳайдаш билан бажарилади. Бунда рукоятнинг тўртинчи «Продувка» ҳолати бўлади.

Download 358.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling