1-лаборатория иши суюқликли термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш


Download 126.75 Kb.
bet2/4
Sana20.12.2022
Hajmi126.75 Kb.
#1037606
1   2   3   4
Bog'liq
1 laboratoriya

1-жадвал. Хароратни ўлчайдиган асбоблар ва уларнинг ўлчаш чегаралари
ўлчов асбоблари ўлчов чегаралари 0С


Кенгайиш термометрлари:

Симобли техник термометр - 25 … + 500


Органик суюқликли (спиртли)
термометр -200 … + 65
Манометрик термометр (газли термометр) -60 … + 700


Электр қаршилик термометрлари:
Платинадан ясалган термометр -200 …+ 650
Мисдан ясалган термометр -50 … + 180


Термопаралар:
Платинародий – платина –20 . ..+ 1300
Хромель – алюмель -50 … + 1000
Хромель – копель -50 … + 600


Нурланиш термометрлари:
Оптик термометр + 800 … + 6000
Фотоэлектрик термометр + 600 … + 2000
Радиацион термометр +20 … + 3000
Симобли темометрлар

1-расм. Симобли техник термометрлар


а– бурчакли, б– тўғри, в– электр контактли; I, 2– чиқувчи сигнални улаш нуқталари; 3 – магнит каллаги; 4 – сурилувчи контакт.
Суюқ термометрик моддалар сифатида симоб, керосин, этил спирт, толуол ва бошқалар ишлатилади.
Симобли термометрлар симоб тўлдирилган шиша баллон ва у би­лан туташтирилган шиша найчадан иборат. Симобли шиша бал­лон харорати ўлчанадиган муҳитта киритилса, ундаги симоб ҳажми муҳит хароратига мувофиқ ўзгаради, яъни симоб сатҳи шиша трубка бўйича юқорига ёки пастга силжийди. Бу силжиш Цельсий шкаласи бўйича муҳит хароратининг ўзгаришини кўрсатади.
Симобли термометр давлат стандартига мувофиқ хароратни –25° С дан +500° С гача ўлчаши мумкин (1-жадвал). Симобли тех­ник термометрларнинг баъзи турлари 1- расмда кўрсатилган.
Суюқ термометрик моддали термометрларнинг асосий камчилиги шиша идишининг синиши билан боғлиқ бўлади. Бунинг олдини олиш учун бу термометрлар металл (қин) ичига ўрнатилади. Термо­метрик суюқлик билан иссиқлиги ўлчанадиган муҳит орасидаги контактни яхшилаш учун гильзанинг шиша баллонга тегишли қисми иссиқликни яхши ўтказувчи моддалар билан тўлдирилади. Харорат 200о С гача ўлчанса, гильзанинг пастки қисми машина мойи би­лан, ўлчанадиган хароратни 300°С гача бўлса, симоб билан, ва 500° С гача ўлчанадиган бўлса, мис қипиғи билан тўлдирилади. Бундай. термометрларнинг ўлчов аниқлиги унча юқори бўлмайди.

Download 126.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling