1-лаборатория иши
Download 0.53 Mb.
|
Acces laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш учун керакли жиҳоз ва материаллар
- “Ўзлаштириш”
3-амалий машғулот
Мавзу: Microsoft Access да шакллар яратиш. Дарснинг мақсади: Access дастурида маълумотлар базасига, сўровларга мос шакллар яратиш ва уларни бир-бирига боғлашни, бошқарув тугмаларини қўйишни ўрганиш. Иш учун керакли жиҳоз ва материаллар: Шахсий компьютер, Windows операцион тизими, Access дастури, маъруза матни ва адабиётлар. Ишни бажариш тартиби: Access дастурини ишга туширинг. Гуруҳингиз талабалари тўғрисидаги маълумотлар омборидан фойдаланиб шакл яратинг, шакл яратишда қистирмали (набор вкладок) шакллардан фойдаланинг. Шаклда қуйидаги маълумотлар акс этсин: Талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми; Миллати; Туғилган йили, куни ва ойи; Туғилган жойи; Талабанинг ота-онаси тўғрисида маълумот; Паспорт серияси ва рақами; Доимий яшаш жойи; Телефон рақами; Вақтинчалик яшаш жойи; Факультет, йўналиш, гуруҳ; Шаклга талабанинг расмини қўйиш амалини бажаринг. Шаклга “Ўзлаштириш” бошқарув тугмасини қўйинг ва унга талабанинг фанлардан тўплаган рейтинг баллари акс этган шаклни боғланг. Шаклга жорий сана ва вақтни кўрсатувчи майдон жойлаштиринг. Шаклдаги майдон ва ёзувларнинг шрифти, ўлчами, кўриниши ва рангини ўзгартириш амалини бажаринг. Шаклга чиқиш, ёпиш каби тугмаларни жойлаштиринг. Яратилган сўровлар асосида шакллар яратинг ва уларни бир-бирига бошқарув тугмалари орқали боғланг. Шаклларга мос ном бериб сақланг ва дастур ишини якунланг. Адабиётлар: А.Саттаров Маълумотлар базасини бошқариш системаси (Access Windows –9x/2000 учун). Т., “Фан ва технология”, 2006, 304 бет. А.Каримов Microsoft Access билан дастлабки танишув. Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Т.: ТЮДИ, 2005 йил. http://www.citforum.ru/database - интернетдаги маълумотлар базасини ташкил қилиш учун тавсия ва кўрсатмалар сахифаси Http://www.dls.miem.edu.ru – Юқори даражали дастурлаш тиллар сахифаси Http://www.ams.ord- Илмий сохага оид сахифа Http://www.online.ru- Информацион сайт Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling