1-лаборатория иши
Download 0.53 Mb.
|
Acces laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш учун керакли жиҳоз ва материаллар
4-амалий машғулот
Мавзу: Microsoft Access да ҳисоботларни яратиш ва чоп этиш. Дарснинг мақсади: Access дастурида маълумотлар базаси жадваллар ва сўровларга мос саҳифа ҳамда ҳисоботлар яратишни ўрганиш. Иш учун керакли жиҳоз ва материаллар: Шахсий компьютер, Windows операцион тизими, Access дастури, маъруза матни ва адабиётлар. Ишни бажариш тартиби: Access дастурини ишга туширинг. Гуруҳингиз талабалари тўғрисидаги маълумотлар омборидан фойдаланиб ҳисобот яратинг. Ҳисобот сарлавҳасига олий ўқув юрти номини киритинг. Ҳисоботнинг юқори колонтитулига факультет, йўналиш, курс, гуруҳ каби маълумотларни киритинг. Маълумотлар соҳасига талабанинг Ф.И.О., туғилган йили ва куни, туғилган жойи, вақтинчалик яшаш жойи, паспорт рақами ва серияси, расми каби маълумотларни жойлаштиринг. +уйи колонтитулга гуруҳ раҳбари, кафедра мудири ва факультет декани майдонларини жойлаштиринг. Талабаларнинг фанлардан тўплаган рейтинг баллари маълумотлар базасидан фойдаланиб, баҳолаш қайдномаси кўринишидаги ҳисоботни яратинг. Баҳолаш қайдномаси сарлавҳасига олий ўқув юрти номи ва факульетни киритинг. Баҳолаш қайдномаси юқори колонтитулига кафедра, йўналиш, курс, гуруҳ, фан, фан ўқитувчиси, ажратилган соат, сана каби каби маълумотларни киритинг. Маълумотлар соҳасига талабанинг Ф.И.О., рейтинг дафтарчаси рақами, 1-ОБ, 2-ОБ, 3-ОБ, жами ОБ, 1-ЖБ, 2-ЖБ, 3-ЖБ, жами ЖБ, жами ОБ+ЖБ, ЯБ, жами, ўқитувчининг имзоси каби майдонларни киритинг. +уйи колонтитулга факультет декани, кафедра мудири, мухр ўрни каби майдонларни киритинг. Ўзгаришларни хотирада сақлаб, ушбу ҳисоботларни шаклларга боғлаш амалини бажаринг. Ҳисоботларни кўздан кечириш ва чоп этиш тугмаларини жойлаштиринг. Ўзгаришларини хотирада сақлаб, дастур ишини якунланг. Адабиётлар: А.Каримов Microsoft Access билан дастлабки танишув. Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Т.: ТЮДИ, 2005 йил. А.Саттаров Маълумотлар базасини бошқариш системаси (Access Windows –9x/2000 учун). Т., “Фан ва технология”, 2006, 304 бет. http://www.citforum.ru/database - интернетдаги маълумотлар базасини ташкил қилиш учун тавсия ва кўрсатмалар сахифаси Http://www.dls.miem.edu.ru – Юқори даражали дастурлаш тиллар сахифаси Http://www.windesktor.ru- Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари сахифаси Http://www.def.miem.edu.ru- Дастурлаш асослари сахифаси Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling