O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Raqamli telivideniyaning istiqbolli tizimlari fanidan.
Laboratoriya ishi №1
Bajardi: Hakimov Abdulaziz
Tekshirdi: Berdiyev Alisher
Toshkent 2023
1– лаборатория машғулоти: Дискрет косинус алмаштириши асосида видеомаълумотларни сиқишни тадқиқ қилиш.
Ишдан мақсад. Турли ранг стандартларида (R, G, B) ҳамда, ёритилганлик ва рангфарқ сигналларини (Y, U, V) 8x8 ўлчамдаги блокларда дискрет-косинус алмаштириш усулида қайта ишлаш жараёнини тадқиқ қилиш.
Масаланинг қўйилиши. Дискрет-косинус алмаштириш принципини ўрганиб чиқиш. Кодер сиқиш коеффициентининг ўзгаришини қайта тикланган тасвир сифатига таъсирини амалиётда синаб кўриш ва ўрганиб чиқиш.
Қисқача назарий маълумот. Замонавий телевизион тизимларда сигналларни сиқиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Тасвир ва видео сигналларни сиқишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Жорий амалиёт ишида ДКА усулида тасвир сигналларига рақамли ишлов бериш алгоритмини таҳлил қиламиз. ДКА усули кам хатолик қилувчи ишлаш тезлиги бўйича юқори кўрсатгичга эгалиги билан ажралиб туради.
Тўғри ва тескари ДКА усуллари қуйидаги тенгликлар ёрдамида амалга оширилади (1, 2)
(1.1)
(1.2)
бу ерда: график блокнинг u -вертикал v –горизонтал координаталари;
x – ички блок вертикал координатаси;
y - ички блок горизонтал координатаси;
u,v = 0 учун C(u), C(v) = 1/2
ва u,v ≠ 0 учун С(u), С(v) = 1
Ушбу усул кадрни сигналли матрицалар деб аталувчи 64 (8х8) пиксел ўлчамдаги блокларга бўлишга асосланади. (1.1 расм). Сўнгра ушбу сигналли матрицалар мос катталикдаги частотали матрицаларга айлантирилади ва икки ўлчамли матрица сифатида горизонтал ва вертикал йўналишлар бўйича кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |