1 лаборатория машғулоти техника хавфсизлиги қоидалари


Download 24.33 Kb.
Sana24.09.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1687130
Bog'liq
1-Лаборатория машғулот


1 - ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
Техника хавфсизлиги қоидалари
Лаборатория машғулоти ёки анализларни бошлашдан олдин, талаба ёки ходим лаборатория хоналарида ишлашнинг техника хавфсизлиги коидалари билан танишиб чикиши зарур. Лабораторияда пала – партиш ишлаш, озодаликка эътиборсизлик, асбобларда ишлаш принстипи ва лаборатория хавфсизлик коидаларини яхши билмаслик анализ натижаларининг нотўғри чиқишига ва бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.
Лаборатория хоналарида ишлаш вақтида риоя килиниши зарур бўлган энг асосий қонун коидалар:
Умумий муносбатлар:

  1. Лабораторияда техника хавфсизлиги қоидаларига бўлган позитив муносабатларни ишлаб чиқиш.

  2. Одатий эҳтиёт чораларини қўллаш.

  3. Ҳавфсиз ва озодаликка риоя қилинган ишчи муҳитни яратиш.

  4. Якка ҳолда ишлашга йўл қўймаслик.

Асбоб - ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш:

  1. Асбоб - ускуналар учун ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилиш.

  2. Иш жараёнида асбоблар мониторингини ўтказиш.

  3. Атом – абсорбстион спектрофотометр атмосферага чиқадиган туйнукка эга бўлиши керак. Горелкани ёқишдан олдин дренаж бочкаси сув билан тўлалигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

  4. Центрифуга қопқоғини у батамом тўхтамагунча очмаслик керак.

  1. Содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари.

  1. Ёнғинга қарши жиҳоз ва асбоблар фойдаланиш осон бўлган хона ёки йўлакларда жойлаштирилган бўлиши керак.

  2. Биринчи ёрдамда кўрсатиладиган ҳамма дори воситалари мавжуд бўлиши ва ходимлар улардан қайси ҳолатларда фойдалашни билиши шарт. Ишлатиб бўлинган дори воситалари ўрни тўлдириб турилиши лозим.

  3. Кимёвий моддалар билан кучли контакт ҳолатларида, албатта “Тез ёрдам” ни чақириш керак.

  4. Ҳар бир иш жойида бўлганидек , лабораториядаги ҳамма ходимлардан тортиб то талабаларгача кимёвий лабораторияларда техника хавфсизлиги қоиаларига катта эътибор бериши лозим. Қуйида келтириладиган меъёрлар Карла анд Майнард (1991) , Окалебо(1993) томонидан ишлабчиқилган.

  5. Лаборатория ишларини бажаришга киришишдан олдин, анализ билан албатта танишиб чиқилади, коллоквиум топширилади, ўқитувчидан ушбу ишни бажаришнинг хавфсизлик техникасига оид кўрсатмалар олиниши керак.

  6. Иш бошлашдан олдин зарур кимёвий идиш ва реактивларни тайёрлаш хамда ва техникавий жиҳозларни созлаб олиш лозим. Барча жиҳозлар тўғри ишлаётганига ишонч ҳосил қилингандан сўнг анализни бошлаш керак.

  7. Ишлатиладиган реактивлардан керагича олиниб, сўнгра уларнинг оғзи беркитиб қўйилади. Қолган реактив, айниқса суюқликлар идишга қайтариб қуйилмайди. Кимёвий қошиқлар ҳар бир реактив учун алоҳида ишлатилади. Лаборатория иши тугаллангандан сўнг иш жойи албатта тартибга келтирилиши керак.

  8. Лаборатория анализларидан олинган кўрсаткичларни лаборатория журналига қайд килиниб, формула асосида ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган жадвал асосида шакллантирилади.

  9. Реактивлардан фойдаланишда унинг устига ёзилган қўлланмасини (инструкстия) диққат билан ўқиб чикиш ёки реактив солинган идишнинг устида ёзилган маълумот бўлган ҳолдагина ишлатиш мумкин.

  10. Лабораторияда ишлатиладиган реактивларнинг кўпчилиги зарарли эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Шу сабабли реактивларнинг мазасини билиш мақсадида татиб кўриш, ҳидлаш, шунингдек кимёвий идишларда сув ичиш умуман мумкин эмас.

  11. Кимё лабораторияларида кимёвий моддаларни қўл билан олиш қатъиян ман этилади!

  12. Кимёвий суюқликларни ташлйдиган идшларда идиш ичидаги бирикмалар тўғрисида маълумотлар ёзилган бўлиши керак. Заҳарли суюқликларни раковинага тўкиб юбришдан олдин, албатта керакли миқдорда суюлтириб, сўнгра ювиб ташланади. Ўта заҳарли суюқликлар умумий канализастия қувурига ташланмаслиги лозим.

  13. Кислота ва ишқорларни ўз идишларидан бошқа идишларга қуйиш мумкин эмас. Суюқликлар иситилаётганда, реактивларни қуяётганда, уларнинг томчилари юзга сачрамаслиги учун идиш устига эгилиб қараш мумкин эмас.

  14. Лаборатория хоналарида эса албатта мўрили шкаф бўлиши лозим. Чунки учувчан кучли кислоталар ёки ишқорлар билан ишлаш шундай шкафлар ичида бажарилиши хафсизлик коидаларидан биридир. Албатта бундай шкафларда бир нечта газ плиталари ҳам мавжуд бўлиши керак. Газ плиталарининг устига қўйиш учун темирли тўр ёки асбестдан фойдаланилади. Бу анжомлар колбалардаги суюқликни қиздириш ёки қайнатиш лозим бўлганда ишлаш учун қулайлик туғдиради. Заҳарли ва ўткир ҳидли реактивлар билан ишлаганда ишни махсус мўрили шкафда олиб бориш лозим, акс ҳолда киши заҳарланиши мумкин. Натрий билан ишлаганда ҳам эҳтиётликни унутмаслик керак, чунки у тез алангаланувчан модда бўлиб, ёниб кетиш холати рўй берганда, уни фақат кремний оксиди кукуни билан ўчирилади. Шунингдек, фосфоангидрид билан ишлашда албатта ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим.

  15. Кислота, ишқор ва аммиакнинг констентрланган эритмалари хамда осон буғланувчи суюқликларни пипетка ёрдамида оғизда тортиб олиш қатиян ман этилади. Бу ишлар учун махсус автоматик пипеткалар ёки ўлчов стилиндрлари мавжуд.

  16. Реактивларни ҳидлаб кўришда хаво оқимини идишдан ўзингиз томонга қўл билан элпиб, эҳтиёт бўлиб ҳидлаш лозим.

  17. Герметик идишларда сувни иситиш ёки совутиш мумкин эмас.

  18. Учувчан моддалар билан ишлаганда (бензол, эфир, астетон) оловдан узоқроқ бўлгани яхши, чунки улар тез ёнувчан моддалардир. Ёнғин чиққан такдирда ўтни қум ёки махсус мосламалар билан ўчирилади. Бундай мосламалар ҳар бир лабораторияда мавжуд бўлади.

  19. Агар кислота тўкилиб кеца, қум сепиб, сўнг тозалаб артилади.

24. Констентрланган кислоталарни суюлтириш учун сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга оз-оздан идиш девори бўйлаб қуйиб, чайқатиб туриш керак, акс ҳолда кислота терига сачраши ёки идиш қизиб кетиши окибатида синиб кетиши мумкин.

  1. Учувчан реактив ва кислота қолдиқларини раковинага тўкиш мумкин эмас. Бундай чикиндиларни солиш учун алоҳида яхши беркитиладиган идишлар бўлиши керак.

  2. Газ горелкалари ёкилган вақтда газнинг тўлиқ ёнишига эътибор бериш керак.Электр анжомлари билан қилинадиган тажрибаларда ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиш керак.

  3. Газ, сув ва электр билан ишлаётганда, иш тугаши билан газ ва сув жўмракларини беркитиш ва электр асбобларини ўчириш эсдан чиқармаслик лозим.

  4. Лаборатория ишларини бажарувчи ҳар бир талаба лаборатория тартибларига риоя қилишлари йаъни иш тугагандан сўнг электр асбобларини газ, сувни ўчириб, иш жойларини тартибга келтиришлари керак.

Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling