1. “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари


Техник шартлар. Газ таъминоти


Download 1.21 Mb.
bet15/17
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1199301
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
41 ta savol javobi loyiha ishi

30.Техник шартлар. Газ таъминоти.
Газ тармоғига уланиш учун махсус талаб этадиган шартлар мавжуд. Давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожат қилган буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар газ таъминоти ҳудудий филиалига онлайн тарзда юборилади. Онлайн қабул қилинган маълумотлар газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан кўриб чиқилади. Лойиҳаланаѐтган бинога талаб этиладиган табиий газ ҳажмидан келиб чиқиб техник шарт ишлаб чиқилади. Ва бу техник шарт онлайн тарзда Давлат хизматларини кўрсатиш марказига юборилади. Юборилган техник шарт буюртмачига тақдим этилади. Бу техник шарт қуйидаги бандлардан иборат: 1. Қурилиш объектининг манзили; 2.Ичимлик сувининг уланиш нуқтаси аниқ манзили ва ўша тармоқ трубасининг диаметри ва газ босими. Лойиҳалаш даврида ўрнатиладиган жихозлар сони. 3.Бино газ таъмииоги эҳтиѐжи учун урнатллтан газ тақсимлаш қутилари ҚМҚ 2.04.08-96 талабларига риоя қилиниши 4.Kyз-қиш мавсумида 3 ойга етадиган муқобил ѐқилғи захирасига эга бўлиши шартли талаби. 5.Газдан фойдаланувчи жиҳозларни техник иқтисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқариш қуввати соатбай, суткалик ҳамда йиллик газ сарфи ҳисоб китоблари бажарилиши 6.Табиий газдан фойдаланувчи жиҳозларда ўрнатиладиган газ қурилмалари ҚМҚ 6.56 банди талабларига мос бўлиши. 7.Стандартларга мувофиқ самарали тежамкор газдан фойдаланиш ускуналари ўрнатилиши 8.Табиий газдан фойдаланувчи жиҳозлар хавфсизлик автоматикаси, автоматик ростлаш қурилмалари билан таъминланиши ва уланиш нуқтасига . Газ таъминотига уланиш учун техник шарт замонавий электрон газ ҳисоблагич (автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимига мос бўлган) ҚМҚ 2.04.08-96 талабларига мос бўлиши 9.Газдан фойдаланувчи жиҳозлар ўрнатилган жойларда газ сизиб чиқишларни аниқловчи хавфсизлик автоматика ўрнатилиши 10.Ер ости газ қувурининг коррозия ва дайди токлардан муҳофазалаш учун чора тадбирлар кўрилиши 11.Ўрнатиладиган жиҳозларнинг табиий газ ҳисоби: соатлик 23.2 м3/соат, йиллик 83.520 минг м3/йил 12.Табиий газ лойиҳаси “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” кўригидан ўтиш талаби. Ушбу газ тармоғига уланиш бўйича техник шартда кўрсатилган талаблар истеъмолчи ва лойиҳа корхоналари томонидан қатъиян бажарилиши шартлиги кўрсатилади. Агар техник шартдан четлашиш ҳолатлари бўлса у бажарилиши керак. Табиий газ лойиҳаси “Саноат хавфсизлиги ҳолда фақатгина техник шарт берган корхонанинг рухсати асосида давлат қўмитаси” кўригидан ўтилади. Қурилиш монтаж ишлари махсус гувохномага (лицезияга) эга ташкилот томонидан амалга оширилиши керак. Газ тармоғига уланиш бўйича техник шарт газ таъминоти ҳудудий филиали бош мухандиси томонидан тасдиқланади (имзо ва муҳр қўйилади)

  1. ********


  2. Download 1.21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling