Фавқулотда холатлар бўйича талаблар ( 36-37 javobi bir xil)
Санитар-гигиеник талаблар, экологик талабларИнсон организмининг физиологик талабларидан келиб чиққан ҳолда, турар-жой биноларига санитария-гигиена талаблари қўйилади. Улар хоналарда табиий ёритилганликни, инсоляцияни, шовқинлардан товуш изоляциясини, ҳаво алмашинувини, оптимал иссиқлик ва намликни таъминлаш масалаларини назарда тутади. Турар-жой бинолари, турар-жой ва жамоат, шунингдек саноат бинолари ўртасидаги масофалар қуёш нурининг тушиши (инсоляция) ва ёритилганликни ҳисоблашлар асосида, асосий турар-жой бинолари ва хонадонлари ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниши чегаралари, шунингдек ёнғинга қарши талабларга мувофиқ тарзда қабул қилиниши зарур.
Кўп хонадонли турар-жой уйларининг узун томонлари ўртасидаги масофалар (хоналарнинг яққол кўринмаслик талабларидан келиб чиққан ҳолда) қуйидагича қабул қилиниши лозим:
баландлиги 2-3 қават бўлган турар-жой уйлари учун - 15 м кам бўлмаган;
4-5 қаватлилар учун - 25-30 м кам бўлмаган;
яшаш хоналарида деразалари бўлган ушбу биноларнинг узун томонлари ва ён томонлари учун - 10 м дан кам бўлмаган.
9 ва ундан кўпроқ қаватли бинолар учун узун томонлари ўртасидаги масофа - 40-45 м дан кам бўлмаган;
яшаш хоналарида деразалари бўлган ушбу биноларнинг ён томонлари учун - 20-25 м дан кам бўлмаган.
Реконструкция ва бошқа мураккаб шаҳарсозлик
шароитларда кўрсатилган масофалар инсоляция, ёритилганлик меъёрлари, ёнғинга қарши талабларга, шунингдек турар-жой хоналари (истиқомат хоналари ва ошхоналари) деразаларидан яққол кўринмасликни таъминланишига риоя қилган ҳолда қисқартирилиши мумкин.
H1, H2, H3 тип зинахоналар плани чизмасини чизиш ва таҳлил қилиш.
Н1 - ташқи ҳаво зонаси орқали очиқ ўтиш имкоци бўлган қаватдан зина катагига кириш,
бунда ҳаво зонаси орқали ўтиш тутун қопламасига таъминланган бўлиши лозим;
Н2 - ёнғин вактида ҳаво босими мавжуд зина катагига;
Н3 - қаватдан зина катагига ҳаво босими мавжуд тамбур-шлюз орқали кириш билан.
39.Л1, Л2 тип зинахоналар плани чизмасини чизиш ва таҳлил қилиш.
Функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар таснифи.
I-II-III-IV-V даражали оловбардошли бинолар таснифи ва улар орасидаги масофаларга қўйиладиган талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |