1. “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари


Техник шартлар. Оқова тизими таъминоти


Download 1.21 Mb.
bet14/17
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1199301
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
41 ta savol javobi loyiha ishi

28.Техник шартлар. Оқова тизими таъминоти.
Оқова сув тармоғига уланиш учун махсус талаб этадиган шартлар мавжуд. Давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожат қилган буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар Давлат сувоқава корхонасига онлайн тарзда юборилади. Онлайн қабул қилинган маълумотлар Давлат сувоқава корхонаси томонидан кўриб чиқилади. Лойиҳаланаѐтган бинодан чиқадиган оқава сув сарфидан келиб чиқиб техник шарт ишлаб чиқилади. Ва бу техник шарт онлайн тарзда Давлат хизматларини кўрсатиш марказига юборилади (5.2-расм). Юборилган техник шарт буюртмачига тақдим этилади. Бу техник шарт қуйидаги бандлардан иборат: 1. Қурилиш объектининг манзили; 2.Оқова сувни олиб чиқиш ва асосий тармоқга улаш учун талаб этилган тураба диаметри . Оқова сув тармоғига уланиш учун техник шарт 3.Оқова сувни уланиш қудуғи аниқ манзили ва ўша тармоқ трубасининг диаметри 4.Қуриладиган объект ҳудудидан сув ва окова тармоғи ўтган бўлса, диаметрини ўзгартирмасдан, ҳар 50 метрда ва ҳар бурилиш жойларида сув кудуғи қўйилиши шартлиги. 5.Техник шарт марказий окова сув тармоғини уланиш учун берилади. хонадонларга оқова сув тармоғини улаш, фақат «Рухсатнома» олингандан кейин амалга ошириш кераклиги талаблари. 6.Техник маълумотлар, шаҳар қурилиш бўлимидан йўл ковлашга рухсат шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан ва ДЙХҲ бошқармаларидан олиниши шартлиги. 6. Ёмғир, қор ва ариқ сувларини оқова сув (канализация) тармоғига улаш ва оқизиш қатьиян ман этилаши. 7. Монтаж ишлари амалга оширилаѐтганда «Сувоқова» дан мутахассис иштирок этиши шарт. Ишлар бажарилгандан сўнг Мижозлар булимида рўйхатда туришлари лозим. Ушбу оқова сув (канализация) тармоғига уланиш бўйича техник шарт Сувоқова корхонаси директори ва бош муҳандиси томонидан тасдиқланади (имзо ва муҳр қўйилади) ва 2 йил муддатгача ҳақиқий ҳисобланади
29.Техник шартлар. Электр таъминоти.
Электр тармоғига уланиш учун махсус талаб этадиган шартлар мавжуд. Давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожат қилган буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳудудий электр тармоқлари корхонасига онлайн тарзда юборилади. Онлайн қабул қилинган маълумотлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан кўриб чиқилади. Лойиҳаланаѐтган бинодан электр сарфидан келиб чиқиб техник шарт ишлаб чиқилади. Ва бу техник шарт онлайн тарзда Давлат хизматларини кўрсатиш марказига юборилади . Юборилган техник шарт буюртмачига тақдим этилади. Бу техник шарт қуйидаги бандлардан иборат: 1. Қурилиш объектининг манзили; 2. Истеъмолчининг категорияси, яъни талабдан келиб чиқади 3. Ҳар бир уланадиган электр ускуна учун лойиҳа ишлаб чиқиш ва шу лойиҳани ПТЭС ва “Узэнергонадзор” ташкилоти билан келишиш талаби 4. Электр тармоғини улаш нуқтаси энг яқин манзили ва тармоқга улаш учун кабелларнинг маркаси ва кесим юзаси, техник шартни келишилганлиги 5. Электр тармоғини улашда лойиҳа бўйича кабеллар маркаси, кўндаланг кесими аниқланади. Ер ости электр тармоғи учун грунтнинг физик кимѐвий хусусиятларидан келиб чиқиб тармоқ кабелларининг коррозияга учрамаслик чора тадбирлари қўлланилади. 6. Талаб этилган қувватга асосланиб алоҳида трансформаторни ўрнатиш лойиҳа бўйича амалга оширилади. 7. Тармоқнинг релеҳимоясини ҳисоб ишларини бажариш ишлари. 8. Қисқа туташув электр токининг максимал ва минимал кучланишлари 10- 4. кВ 9.Электр энергиянинг сарфини ҳисоблаш учун алоҳида шитга ҳисоблагич ўрнатиш талаби 10.Электросет ходимлари учун шитга яқинлашиш ва у ерда сарф қилинган электр энергияси тўғрисида маълумотларни олиш учун қулай ва хавфсиз бўлишини таъминлаш 11.Қурилиш жараѐнида электр тармоғини ўтказишда тармоқга халақит берадиган қурилишни бартараф этиш чораларини кўриш 12.Амалдаги меъѐрийқоидаларга асосланиб 1000В дан юқори кучланишда ишлайдиган электр ускуналар учун хизмат кўрсатишнинг техник ҳужжатларини тайѐрлаш талаб этилади. 13.Майдонни ѐритиш учун энергия самарадор лампалардан фойдаланишга доир талаблар қўйилади. Ушбу электр тармоғига уланиш бўйича техник шарт электр тармоқлари корхонаси техник директор томонидан тасдиқланади (имзо ва муҳр қўйилади) ва 2 йил муддатгача ҳақиқий ҳисобланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling