1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин
Download 294 Kb.
|
392 13.05.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-§. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш (5-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари деб аталади) спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади. (40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон) Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади. 41. Қуйидагилар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш; олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш. 42. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади. Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби тегишли жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади. 43. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш; биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари аттестация комиссияларига буюртманома бериш. 44. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади. Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби тегишли туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудирининг буйруғи билан тасдиқланади. Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва таълим муассасаси Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади. 45. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш. Download 294 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling