1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин


-боб. Аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш ҳамда таълим олганлик тўғрисидаги маълумотларга қўйилган талабларни белгилаш


Download 294 Kb.
bet9/13
Sana09.04.2023
Hajmi294 Kb.
#1345935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
392 13.05.2019

3-боб. Аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш ҳамда таълим олганлик тўғрисидаги маълумотларга қўйилган талабларни белгилаш
59. Аттестация икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
591. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
(591-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/106/199-сон)
60. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:
а) дарс ўтиш маҳорати — дарс таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги, таълим олувчиларининг рейтинг кўрсаткичлари, таълим бериш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаши, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга ҳамда хорижий тиллар ва ижтимоий-сиёсий билимларга эга эканлигини аниқлаш;
б) меҳнати самарадорлиги — таълим олувчиларнинг тайёрлаганлиги, таълим олувчилар ва аттестациядан ўтувчиларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва турли мусобақаларда эришган ютуқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ўқув фани бўйича малака синовлари — дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартлари ёки давлат талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест (қоғозда, онлайн, офлайн) ёзма ёки ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) натижалари.
(60-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/106/199-сон)
61. Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Аттестациядан ўтказганлик учун йиғимнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади, қолган 50 фоизи Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин» қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.
63. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун назорат материаллари мазмунини шакллантириш, кўпайтириш ва ушбу жараённи ўтказиш Давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Download 294 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling