1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин
-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш
Download 294 Kb.
|
392 13.05.2019
4-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш
84. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог кадрлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. 85. Апелляция комиссияси беш кишидан иборат таркибда аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида тегишлилигига кўра: мактабгача таълим вазири, халқ таълими вазири, маданият вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруқлари билан ушбу вазирликларда — олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун; мактабгача таълим вазири, халқ таълими вазири, маданият вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруқлари билан мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида — биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун; мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқларининг тегишли буйруқлари билан мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида — иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун; олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тизимида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг тегишли буйруқлари билан олий таълим муассасаларида, касб-ҳунар таълими бошқармаларида ҳамда ҳудудий бўлинмаларда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун ташкил этилади. 86. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади. 87. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди. 88. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин. 89. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади. 90. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. 91. Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин. 92. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради. 93. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади. Download 294 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling