Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умаровага


Download 19.81 Kb.
Sana30.08.2023
Hajmi19.81 Kb.
#1671530
Bog'liq
Кафолат хати (7)





Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умаровага

Косон туман мактабгача
ва мактаб таълими бўлими
бошлиғи Турсунов Абдумалик
Нарзуллаевичдан

КАФОЛАТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”


2023 йил 15 майдаги 125-сон буйруғи билан тасдиқланган таянч ўқув режа асосида тумандаги ___ та мактабнинг ўқув режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
2023-2024 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-моҳияти ___ та мактабнинг педагогик жамоалари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ҳар бир мактабда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификатция рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3271) талабларига мувофиқ, дарс тақсимоти амалга оширилди.
Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг ҳафталик дарс юкламалари асосида мактабларнинг дарс жадвали ишлаб чиқилди.
Ўқитувчиларга дарс тақсимоти қилишда коррупцион ҳолатлар ёки бошқа хато ва камчиликлар аниқланганда шунингдек, уларга юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жазо чоралари кўрилиши ҳақида ҳар бир мактаб директори огоҳлантирилди.
Туман тасарруфидаги мактабларда ўқитувчиларга дарс тақсимоти қилишда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексини 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуннинг 13-моддаси билан таъқиқланган хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаслигига кафолат бераман.


Бўлим бошлиғи имзо А.Н.Турсунов




Кашкадаре вилояти мактабгача ва мактаб
таълими бошқармаси
бошлиғи
У. Алиевга


Шаҳрисабз тумани
4 -сонли умумий ўрта
таълим мактаби директори
Ёрбозорова Замира
томонидан

КАФОЛАТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”


2023 йил 15 майдаги 125-сон буйруғи билан тасдиқланган таянч ўқув режа асосида мактабнинг ўқув режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Шунингдек, ўқув режа бўйича умумий дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификатция рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3271) талабларига мувофиқ, ўқитувчиларга тақсимот қилинди.
2023-2024 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-моҳияти мактабнинг барча педагогик жамоасига тушунтирилди.
Шу билан бирга, ўқитувчиларга тақсимот қилинган ҳафталик дарс юкламалари асосида дарс жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Жорий йилнинг 28 август куни ўтказиладиган мактабнинг “Педагогик кенгаши”да ҳам ўқитувчиларга тақсимот қилинган дарс соатлари қайта кўриб чиқилиб, расман тасдиқланади.
Мактабимда ўқитувчиларга дарс тақсимоти қилишда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексини 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонунини 13-моддаси билан таъқиқланган хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлигига кафолат бераман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, раҳбарлик қилаётган давримда ўқитувчиларга дарс тақсимоти қилишда коррупцион ҳолатлар ёки бошқа хато ва камчиликлар аниқланганда шунингдек, менга юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлигим учун интизомий жазо чоралари кўрилишига розиман.

4 - мактаб директори З.Ёрбозорова

Download 19.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling