1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар


Атмосферани бевосита ва билвосита тадқиқот усуллари


Download 298 Kb.
bet2/7
Sana09.06.2023
Hajmi298 Kb.
#1470607
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЗУ-1-Кириш

1.2. Атмосферани бевосита ва билвосита тадқиқот усуллари
Атмосферани тадқиқот этиш усулларини шартли равишда бевосита ва билвосита усулларга ажратиш мумкин.
Билвосита усуллар ўз навбатида фаол (актив) ва суст (пассив) усулларга ажралади.
Бевосита усулларни баъзида контактли усул деб ҳам аталади. Бу усул турли воситалар ёрдамида асбобларни атмосферанинг кузатилиши керак бўлган баландликкача кўтарилиб метеорологик катталикларни ўлчашга асосланган. Турли конструкцияга эга бўлган радиозондлар ёрдамида ҳаво температураси, намлиги ва босими, шамол йўналиши ва тезлиги, озон, радиация ва бошқа параметрлар ўлчанади. Қайси параметрларни ўлчанишига қараб стандарт радиозондлаш (фақат температура–шамол) ва махсус радиозондлашга (озон, актинометрик ва б.) ажратилади. Радиозондлашнинг ўртача баландлиги 30–35 км, максимал баландлиги эса 40–45 км ни ташкил этади. Демак, атмосферанинг қуйи 30 км лик қатламини ўрганишда кўпроқ радиозондлаш усулидан кенг ва мунтазам фойдаланилади.
Дунёнинг турли мамлакатларида махсус радиозондлаш пунктларидан иборат кузатиш тармоғи тузилган. Бу радиозондлаш пунктларидан ҳар куни маълум бир вақтда, суткада 1–4 марта ўлчов асбобларини кўтарилиши уюштирилади.
Автостратостат (кузатувчисиз стратостат), ракета ва Ернинг сунъий йўлдоши ёрдамида олиб бориладиган комплекс тадқиқотлар янада улкан аҳамиятга эга. Бу воситалардан фойдаланиб атмосферанинг таркиби, унинг температураси, босими ва зичлиги, космик нурларнинг хусусиятлари, Қуёшнинг ультрабинафша, рентген ва корпускуляр нурланиши, ер магнит майдони, ионосфера параметрлари ва бошқа ҳодисалар ўрганилади.
Атмосферанинг турли қатламларида ҳаво температураси, босими ва зичлигини бевосита усуллар билан ўлчаш учун, ҳар хил физик қонуниятларга асосланган асбоблар мажмуасидан фойдаланилади.
Шамол тезлиги ва йўналишини учирилган шар ёки шу мақсадда ракетадан ташлаб юбориладиган маълум бир махсус нарса ёки буюм (парашютда тушаётган ракетанинг бош қисми, тутунли булут ва б.) ҳаракатини оптик ёки радиолокация кузатув ёрдамида аниқланади. Ҳаракатланаётган нарса (буюм) ҳаво ҳаракатини тўғридан тўғри–кўрсатгичи ҳисобланади. Билвосита (ёки дистанцион) усуллар атмосферада содир бўладиган ҳодисаларни масофадан туриб ўрганишга имкон беради.
Фаол билвосита усулларни қўллаганда атмосферага Ердан ёки учар аппаратлардан турли хилдаги қуйидаги сигналлар юборилади: товуш (акустик усул), нур (прожектор ёки лазер усули) ёки радиосигнал (метеорологик радиосигнал). Атмосферанинг турли объектларидан қайтган сигналларни махсус аппарат ёрдамида қабул қилинади. Бу сигналлар ўрганилиб атмосфера ҳолати ҳақида фикр юритилади.
Суст билвосита усуллари атмосферада кечадиган турли жараён ва ҳодисалар хусусиятларини кузатилишига асосланган. Бу ҳодисаларга метеорлар, қутб ёғдуси, тунги осмон шуъласи, кумушранг булутлар, ғира–шира пайтдаги осмоннинг ёрқинлашуви ва бошқалар киради.
Билвосита усуллар ёрдамида ўтган асрнинг 20 – чи йилларидаёқ атмосферанинг юқори қатламларининг тузилиши ҳақидаги биринчи маълумотлар олинди. Кейинчалик бу маълумотлар бевосита усуллар орқали кузатувлар натижасида тасдиқланди.

Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling