1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар
Атмосфера таркиби ва тузилиши
Download 298 Kb.
|
МЗУ-1-Кириш
1.3. Атмосфера таркиби ва тузилиши
Атмосфера ҳолатини ўрганиш борасидаги барча мавжуд усуллар, унинг кимёвий таркиби ва тузилишини амалда ер сиртидан то юқори чегарасигача бўлган баландликларида аниқлаш учун имкон яратди. 100 км баландликгача бўлган қатламда атмосфера кимёвий таркиби бўйича биржинсли ва ундаги ҳавонинг молекуляр массаси доимий. Ер сиртига яқин қатламда қуруқ атмосфера ҳавоси 78,08 % азот, 20,95 % кислород, 0,93 % аргон, 0,03 % карбонат ангидрит гази ва 0,01 % водород, неон, гелий метан, криптон каби газлар ва бундан ҳам кам миқдорда ксенон, аммиак, водород пероксиди, ёод, радон ва бошқа газлардан таркиб топади. Ер шари ҳамма томондан атмосфера билан ўралган. Сув океанининг энг чуқур жойи 11 км. Сийраклашган ҳаво эса ердан 2000 км баландликда ҳам учрайди. Ҳаво жуда енгил бўлишига қарамай, температураси 0°С ва босими 1013 гПа бўлган 1 л қуруқ ҳаво массаси 45° кенгликда 1,29 г га тенг. Бутун атмосфера массаси 5,157.1015 т ни ташкил этади. Атмосферада доимо жуда кам миқдорда бўлсада сув буғи ва уч атомли кислород (озон) мавжуддир. Бошқа газлардан фарқли ўлароқ, сув буғи ва озон (О3) газининг миқдори атмосферада кундан кунга, мавсумдан мавсумга қаттиқ ўзгаради ва турли географик районларда ҳар хил бўлади. Бу газлар атмосферанинг бошқа асосий газларига нисбатан жуда кам миқдорда бўлишига қарамай, атмосферада содир бўладиган жараёнлардаги роли бениҳоя сезиларли. Сув буғи ва озон гази, шунингдек карбонат ангидрит гази билан биргаликда атмосферанинг иссиқлик режимига, айниқса унинг юқори баландликларида кучли таъсир этади. Бундан ташқари атмосферада сув буғининг мавжудлиги булут ва ёғинлар ҳосил бўлишига шароит яратади. Атмосферада доимо маълум бир миқдорда қаттиқ ва суюқ майда заррачалар (атмосфера аэрозоллари) таркиб топади. Унинг концентрацияси қаерда жойлашганлиги ва вақтга қараб етарлича кучли ўзгариб туради. Ҳосил бўлишига қараб табиий ва антропоген аэрозолларга ажралади. Табиий аэрозолларга шамол туфайли ер сиртидан кўтариладиган сув томчилари, муз кристалчалари, шунингдек чанг, ўрмон ва торфларнинг ёнғинидан ҳосил бўлган қурум ва куллар, тупроқ, космик ва вулкан чанглари ва бошқа заррачалар тегишли. Улар одатда заҳарли эмас. Атмосферани сезиларли даражада ифлосланишига инсониятнинг ишлаб-чиқариш фаолияти туфайли содир бўладиган аэрозоллар (антропоген аэрозоллар) ҳисобланади. Энг кўп антропоген аэрозоллар миқдори кимёвий ишлаб-чиқариш, ёнилғи ёқиш, автотранспорт ва бошқа омиллар натижасида атмосферага кўтарилади. Ҳозирги вақтда шу сабабли баъзи районларда атмосфера таркиби одатдаги ҳаводан катта фарқ қилади. Ердаги барча жараёнларнинг манбаи Қуёш энергиясидир. Қуёш ташқи қобиғининг температураси 6000°С, марказида эса 20 млн даражага тенг келади. Ер Қуёшдан ҳар бир дақиқада 3 млн тонна бензинни ёққанда чиқадиган иссиқликни олади. Мана шу иссиқликни Ернинг «кийими» - атмосфера ушлаб тўради. Шу билан бир қаторда атмосфера одамзод ва ҳайвонот оламини Қуёшнинг ультрабинафша ҳамда рентген нурлари таъсиридан сақлайди. Атмосферанинг турли баландликлардаги хусусиятлари турличадир. Температуранинг баландлик сайин ўзгаришига қараб атмосфера айрим қатламларга бўлинади (1.1-расм). Download 298 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling