Ноорганик кимё фанидан умумий назорат саволлари
Download 247 Kb.
|
Сораулар
- - Ноорганик кимё фанидан умумий назорат саволлари Қуйидаги оксидларни сув билан реакция тенгламасини ёзинг: Na2O, BaO, N2O3, N2O5. Ҳосил бўлган гидроксидлар қайси синфга мансуб? Қуйидаги моддалар парчаланганда ҳосил бўлиши мумкин бўлган оксидлар формуласини ёзинг: Cu(OH)2, Fe(OH)3, Zn(OH)2, H2SO4 Ҳажми 20 л бўлган газометрни кислород билан тўлдириш учун қандай миқдордаги КMnO4 ни парчалаш керак? (Ҳисобни н.ш. учун қилинг). 280 мл 0,1 н натрий йодид эритмасини кислотали муҳитда оксидлаш учун таркибида 12% O3 тутган ҳаводан қандай ҳажмда (н.ш.) керак бўлади? Нима учун водород пероксиди кислота хоссасини намоён қилади? Н2O2 кислота хоссасини намоён қилган реакция тенгламаларини ёзинг. Натрий ва барий пероксидларнинг структура формулаларини ёзинг. Н2O2 оксидловчи, қайтарувчи бўлган реакция тенгламаларини ёзиб мисол келтиринг. Қуйидаги реакцияларни тугалланг: CI2 + H2O O2 + ... MnO + H2O2 MnO2 + H2O Реакцияларнинг электрон формулаларини ёзинг ва буларда водород пероксиди оксидловчи, қайтарувчи вазифасини бажаришини кўрсатинг. Қуйидаги реакциялар учун реакция тезлигининг математик ифодасини ёзинг. H2 + Cl22HCl 2H2 + O22H2O CuO + H2Cu + H2O Кимёвий реакциянинг тезлик константаси нимага тенг? Бу катталикнинг физик маъноси нимадан иборат? Реакция тезлиги қандай ўзгаради? 2NO2 + O22NO2 а) NO концентрациясини икки марта оширилса; б)Бирданига NO ва O2 концентрацияларини уч мартадан оширилса? Олтингугуртнинг ёниш реакцияси ҳавога нисбатан тоза кислородда неча марта тезроқ содир бўлади? 2A + 2BC реакциясида реакцияга киришаётган моддалардан бирининг концентрациясини уч марта оширилса, аралашма температурасини 3000С га пасайтирилса, реакциянинг тезлиги қандай ўзгаради? Реакциянинг температура коэффициенти иккига тенг. Қуйидаги реакциялар учун кимёвий мувозанат константасининг математик ифодасини ёзинг: N2 +3H22NH3 2NO2 N2O4 Реакциянинг мувозанати қайси томонга силжийди: 2CO + O2 2CO2 + 568,48 КЖ 2SO2 + O22SO3 + 172,38 КЖ 2HBr H2 + Br2 - 59,83 КЖ 2N2 + O2 2N2O - 56,9 КЖ а) температура пасайтирилганида; б) температура оширилганида? Қуйдаги моддаларни электолитик диссоциланиш тенгламаларини ёзинг ва қайси холларда диссоциланиш босқичли бўлишини кўрсатинг: AlCl3, Cu(NO3)2, Ca(OH)2, H3PO4, H2SO4, NaOH Қуйдаги гидратланган ионлар қандай рангда бўлади? H, OH, Co2, Ca2, Ag, Cu2, MnO4, Cl. Карбонат кислотасининг кетма-кет электролитик диссоциланиш тенгламаларини ёзинг ва умумий холдаги диссоциланиш константасини ифодаланг. Қуйдаги реакциларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг: CuCl2 NaOH ... Zn(OH)2 HCl ... H3PO4 Ca(OH)2 ... CuSO4 H2S ... . Қуйдаги реакцияларнинг молекуляр тенгламасини ёзинг: Pb2 SO42 PbSO4 H OH H2O CO32 2H CO2 H2O Fe3 3OH Fe(OH)3 Эритмадаги модданинг хосил бўлиш реакцияларини ионли ва молекуляр тенгламалрини тузинг: Ag3PO4, HgCrO4, CaCO3, Cu(OH)2, FeS Кам диссоциланадиган ва учувчан бирикмаларни хосил бўлиш реакцияларини ионли ва молекуляр тенгламаларини тузинг: HCN, H2S, H2SO3, NH4OH, H2CO3. 5 л тўйинган эритмада 250С да қанча грамм BaCO3 бор? 500мл тўйинган эритмада 0,94103 г AgCl бор. Бу тузнинг эрувчанлик кўпайтмасини ҳисобланг. BaSO4 нинг тўйинган эримасига гипсли сувни (CaSO4 ни тўйинган эритмаси) қўшганда нима учун чўкма хосил бўлишини тушинтиринг. Mg(OH)2 ни тўйинган эритмасига : а) натрий гидроксид, б) хлорид кислотани қўшганда чўкмани миқдори қанчага ўзгаради? Олтингугурт атоми ва сульфид ионининг электрон формулаларини ёзинг. Олтингугурт модификацияларини келтиринг, уларнинг қайси бири полиморф? Одатдаги шароитда олтингугуртнинг қайси модификацияси барқарор? Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида олтингугурт қандай оксидланиш даражасини намоён қилади? Мисоллар келтиринг. Олтингугурт бирикмаларида қандай оксидланиш даражасини намоён қилади? Мисоллар келтиринг. Кимёвий реакцияларда: а)фақат оксидловчи, б)фақат қайтарувчи, в)ҳам оксидловчи ҳам қайтарувчи хоссаларини намоён қилувчи олтингугурт бирикмаларини айтинг. Водородли бирикмалардан (Н2S, H2Se, H2Te) қайси бири термик барқарор, кучли қайтарувчи? Жавобингизни изоҳланг. Н2S, Na2S ва CS2 бирикмаларида кимёвий боғланиш табиати қандай? Полисульфидлар Na2S2 ва FeS2 ларни структура формулаларини ёзинг. Металл сульфидларини босқичли ва тўла гидролизланишига мисоллар келтиринг. Реакция тенгламаларини молекуляр ва ионли шаклда ёзинг. Сульфидларни эрувчанлик кўпайтмаси қийматларидан фойдаланиб, қайси металл ионларини сульфид ионларни очишга қўллаш мумкин? Азот атомининг электрон формуласини ёзинг. Азот бирикмалрида қандай максимал ковалентлик ва қандай оксидланиш даражаларини намоён қилади? Мисоллар келтиринг. Молекуляр орбиталлар усулидан фойдаланиб азот молекуласининг энергетик диаграммасини тузинг ва электрон формуласини келтиринг. Азотни лабораторияда қандай моддалардан ва қандай шароитда олинади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Азотнинг қандай водородли бирикмалари маълум? Уларнинг формулалари ва номларини ёзинг. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида улар қандай хоссаларга эгалар? Валент боғлар усули нуқтаи-назаридан аммиакнинг тузилишини тушунтиринг. Молекуланинг фазовий тузилиши қандай? Молекуланинг қутубланувчанлиги қандай? Аммиакнинг қандай хоссалари молекуланинг шундай тузилиши билан тушунтирилади? Аммиакни лабораторияда қандай моддалардан ва қандай шароитларда олинади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Аммиакнинг кимёвий хоссаларини қандай реакциялар билан тавсифлаш мумкин? Реакция тенгламаларини ёзинг. Азотнинг барча маълум оксидларини ёзинг. Кимёвий боғланиш табиатини ва унинг гибридланиш турини ҳам кўрсатинг. Азот оксидларидан қайсилари полимерланишга учрайди ва нима учун? Қандай шароитда бу жараён тўла тўкис содир бўлади? Азот (II) оксидини олиниш усулларини, реакция шароитларини келтиринг ва реакция тенгламаларини ёзинг. Азот (IV) оксидининг кимёвий хоссалари қандай. NO2 билан сув орасидаги реакция тенгламасини ёзинг ва уни тушунтиринг. Нитрит ва нитрат кислоталарининг кимёвий формулаларини ёзинг. Кимёвий боғ табиати ва гибридланиш турини кўрсатинг. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида нитритлар қандай хоссаларни намоён қиладилар? Бундай реакциялар қандай муҳитларда содир бўлади? Мисоллар келтиринг. Аммиакдан нитрат кислотасини олиш реакцияларини ёзинг ва реакцияларни қандай шароитларда содир бўлишини кўрсатинг. Нитрат кислота HNO3 қандай хоссаларга эга? Уни қайтарилиш маҳсулотларининг таркиби қандай омилларга боғлиқ? Нитрит кислотанинг қайтарилиш маҳсулотлари NO2, NO, N2O, N2 ва NH3 бўлган металлар ва HNO3 орасидаги реакциялардан мисоллар келтиринг. Нитрат кислота тузларининг эрувчанлиги қандай? Қандай нитратлар эритмаларида гидролизланади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Турли металларнинг нитратларини қиздиришга муносабатлари қандай? Тушунтиринг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Фосфор атомининг электрон формуласини ёзинг. Фосфорнинг максимал ковалентлиги қандай? Бирикмаларда фосфор қандай оксидланиш даражасини намоён қилади? Фосфорнинг қандай аллотропик шакллари мавжуд? Аллотропик шаклларининг хар хил реакцион фаоллигини тушунтиринг. Фосфорнинг муҳим кимёвий хоссаларини кўрсатинг. Фосфорнинг оксидланиш, қайтарилиш ва диспропорцияланиш реакция тенгламаларини ёзинг. Фосфиннинг олиниш реакция тенгламасини ёзинг. Аммиак ва фосфинни электрон-донор хоссаларини солиштиринг, уларнинг фарқини тушунтиринг. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида фосфин қандай хоссаларни намоён қилади? Фосфор (III) ва фосфор (V) оксидларини график формулаларини ёзинг Оксидларни кимёвий хоссалари қандай? Фосфор (V) оксидини босқичли гидратланиш реакция тенгламаларини ёзинг. Қуйидаги фосфор кислоталарининг график формулаларини ёзинг: гипофосфит, фосфит, орто-, мета- ва пирофосфат кислоталари. Фосфорнинг кимёвий боғ табиати, гибридланиш тури, координацион сонларини аниқланг. Фосфор кислоталарининг кучи ва асослиги қандай? Фосфорнинг қайси кислоталари қайтарувчилик хоссаларини намоён қилади? Отрофосфат кислотасининг олиниш усулларини кўрсатинг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Фосфор (III) ва (V)галогенидларининг гидролиз реакция тенгламасини ёзинг. Мишяк, сурма ва висмут атомларининг электрон формулаларини ёзинг. V-гуруҳнинг асосий гуруҳчаси элементлари ва улар ҳосил қилган оддий моддаларнинг хоссалари қандай ўзгаради? Тушунтириш беринг. Табиий бирикмалардан эркин As, Sb ва Bi ларнинг олиниш реакция тенгламаларини ёзинг. As, Sb ва Bi ларни сувга, HCI, H2SO4(суюл.) ларга муносабати қандай? Тушунтириш беринг. As, Sb ва Bi ларни концентрланган H2SO4 ва HNO3 кислоталари эритмалари билан реакция тенгламаларини ёзинг. Молекулалар тузилиши тушунчаларидан фойдаланиб V-гуруҳнинг асосий гуруҳчаси элементларини водородли бирикмадларини барқарорлиги, қайтарувчанлик ва электрон-донор хоссаларини ўзгаришини тушунтиринг. As(III), Sb(III) ва Bi(III) оксидлари ва гидроксидларини кислоталик ва асослик хоссаларини солиштиринг. Бу элементлар гидроксидларини олиш реакция тенгламаларини ёзинг. As(III) ва Sb(III) гидроксидларининг амфотерлик сабабини тушунтиринг. As(V), Sb(V) оксидлари ва гидроксидларини олиш усулларни, уларни кислота-асослик хоссалари қандай? Мос холдаги реакция тенгламаларини ёзинг. As, Sb ва Bi ларнинг оксидланиш даражаси +3 ва +5 бўлган бирикмалари оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида қандай хоссаларни намоён қилади. Бу хоссалар мишякдан висмутгача қандай ўзгарали? Изоҳ беринг ва мисоллар келтиринг. Қалай ва қўрғошин атомларининг электрон формулаларини ёзинг Қалай ва қўрғошинни оксидларидан қандай олинади ва уларни олиниш шароитларини ёзинг. Хлорид, сулфат ва нитрат кислоталари билан. Қалай ва қўрғошин реакциялари тенгламаларини ёзинг. Қалай ва қўрғошинларнинг ишқорларга муносабатини тавсифланг. Тегишли реакция тенгламларини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг. Қалай ва қўрғошиннинг оксид ва гидроксидларини кислота-асос хоссалари қандай? Мисоллар келтиринг. Тенгламларини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг. IV група асосий группачаси элементларининг водородли бирикмалари формуласини ёзинг. Уларнинг тузилишини изоҳланг. Қалай ва қўрғошин бирикмаларида қандай оксидланиш даражаларини намоён қилади? Бу бирикмаларнинг оксидловчи-қайтарувчи хоссаларини тавсифланг. Тегишли реакция тенгламларини ёзинг. Sn2+ ва Pb2+ ионлари эритмада бирга бўлганида, уларни қандай аниқлаш мумкин? Хром, молибден, волфрам атомларининг электрон тузилиш формулаларини ёзинг. Даврий системадаги VI гуруҳ бош ва қўшимча гуруҳча элементларининг хоссалари ва электрон тузилишидаги фарқлари нимадан иборат? Cr(II), Cr(III), Cr(VI) қаторида хром оксидлари ва гидроксидларининг кимёвий табиати қандай ўзгаради?Хром (III) гидроксидининг кислота ва ишқорлар билан ўзаро таъсирланиш реакция тенгламаларини ионли ва молекуляр шаклда ёзинг. Хромни комплекс ҳосил қилишида характерли оксидланиш даражалари ва координацион сонлари қандай? Хромнинг комплекс бирикмаларидан мисоллар келтиринг. Эритмада хромат- ва дихромат- ионларини ҳосил бўлиш шароитлари қандай? Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида Cr(III) ва Cr(VI) бирикмалари қандай хоссаларни намоён қиладилар? Бу жараёнлар қандай муҳитда амалга ошади? Мисоллар келтиринг. Марганец атомининг электрон формуласини ёзинг. +андай орбиталлар иштирокида марганец кимёвий боғлар ҳосил қилади? Марганецнинг энг юқори валентлиги қанча? Бирикмаларда марганец қандай оксидланиш даражаларини намоён қилади? Уларнинг қайси бири марганец учун характерли? Марганецнинг ҳар хил оксидланиш даражасидаги бирикмаларига мисоллар келтиринг ва уларни номланг. Суюлтирилган ва концентрланган HCl, H2SO4 ва HNO3 эритмалари совуқ ва қиздирилган ҳолатларда марганецга қандай таъсир кўрсатади? Реакциялар тенгламаларини ёзинг. Марганец оксидлари ва гидрооксидлари қандай олинади? Уларнинг қайси бири эркин ҳолда олинганлигини таъкидланг. Марганецнинг оксидланиш даражаси ортиши билан унинг оксидлаш ва гидроксидларининг кимёвий характери қандай ўзгаришини кўрсатинг ва тушунтиринг. Кимёвий реакцияларда марганецнинг қандай бирикмалари : а) фақат қайтарувчи; б) фақат оксидловчи; в) оксидловчи ва қайтарувчи бўлиши мумкин? Тушунтириш беринг. Марганец*(II) бирикмалари оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида қандай хоссаларини намоён қилади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Қандай муҳитда бу бирикмалар барқарор? Мисоллар келтиринг. MnO2 билан концентрланган HCl, ва H2SO4 ўзаро таъсирлашганда ва MnO2 ни ишқор билан суюқлантирилганда қандай моддалар ҳосил бўлади? Бу реакцияларда MnO2 қандай хоссаларни намоён қилади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Марганец (VI) бирикмалари қандай олинади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Бу бирикмаларни барқарорлиги қандай? Калий перманганатнинг эритмада қайтарилиш реакциясида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг таркиби қандай омилларга боғлиқ? Реакция тенгламаларини ёзинг Темир, кобалт ва никелни электрон формулаларини (конфигурацияларини) ёзинг. Темир, кобалт ва никелни қандай оксидланиш даражалари маълум? Ҳар бир элемент учун қайси оксидланиш даражалари энг характерли? Лаборатория шароитида темир қандай олинади? Бунинг учун қандай қайтарувчилар қўлланилади? Реакция тенгламаларини ёзинг. Темир намунаси қайси холатларда тезроқ оксидланади? Тушунтиринг: а) темир мис пластинкаси билан туташмаган; б) темир мис билан туташган. Реакция тенгламаларин ёзинг. Fe, H2 ва Cu ларни металларни электрокимёвий кучланиш қаторидаги ўрнини назарда тутиб, мис билан туташган темирнинг занглаш схемасини келтиринг. Темир, кобалт, никелни суюлтирилган ва концентрланган HCl, H2SO4, HNO3 эритмаларига совуқ холда ва қиздирилганда муносабати қандай? Реакция тенгламаларини ёзинг. Fe(II), Co(II) ва Ni(II) оксидларини ва гидроксидларни қандай олиш мумкин? Реакция тенгламаларини ёзинг. Бу металлар гидроксидларини хаво кислародига муносабатини солиштиринг. Реакция тенламаларини ёзинг. Fe(III), Co(III) ва Ni(III) оксидлари ва гидроксидлари қандай олинади? Реакция тенгламалрини ёзинг. Бу металлар гидроксидларининг кимёвий хоссаларини солиштиринг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Темир, кобалт ва никел тузларининг хоссаларини тавсифланг (рангги, сувдаги эрувчанлиги, гидролизланиши, хаво кислародига муносабати). Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида Fe(II), Fe(III) ва Fe(VI) бирикмалари қандай хоссаларни намоён қилади? Fe(III) тузларидан қандай қилиб Fe(II) ва Fe(VI) бирикмаларига ўтиш мумкин? Реакция тенламаларини ёзинг. Темир, кобалт, никелларни комплекс бирикма хосил қилувчи сифатида тавсифланг (координацион сони, лигандлар, барқарорлиги). Ҳар бир металлни барқарор комплекс бирикмаларини хосил қилиш реакция тенгламаларини ёзинг. Fe3O4 ни структура формуласини ёзинг. Бу бирикма қайси кислотани тузи ҳисобланади? Икки валентли темир бирикмаларининг оксидланишига реакция муҳити қандай таьсир қилади? Мисолларда кўрсатинг. Темир аммонийли аччиқтош сувли эритмада қандай ионларга диссоциаланади? Тажрибада буни қандай исботлаш мумкин? Fe2O3, KNO3 ва KOH аралашмани суюқлантирилганда калий феррат ҳосил бўлиши тенгламасини ёзинг. Аммиакни калий феррат таъсирида оксидланиш реакцияси тенгламасини ёзинг, бунда аммиак эркин азотгача оксидланади. Кобальт (III) нинг аммиакли комплекс бирикмалари кобалт (II) нинг худди шундай бирикмаларига нисбатан барқарорлигини мисолларда кўрсатинг. Ni2O3 ни концентрланган HCl, H2SO4 лар билан таъсирланиш реакция тенгламаларини ёзинг. K3[Co(NO2)4] ва [Ni(NH3)6]SO4 комплекс тузларнинг тузилиш схемасини тузинг. Нима учун қалайнинг эритмалари кислотали муҳитда тайёрланади? Қайси оксидларда асос хоссаси кучлироқ ифодаланган: а) PbO ёки SnO; б) PbO ёки PbO2? Нима билан тушинтирилади? Pb2O3 ёки Pb3O4 ларнинг структура формуласини ёзинг. Бу моддалар қайси синф бирикмаларига таъллуқлли? Қалай (II) гидроксиднинг амфотерлигини тажриба йўли билан қандай исботлаш мумкин? Реакцияни молекуляр ва ионли шаклларида ёзинг? Эритмада қуйидаги моддалар орасида реакция содир бўладими? а) SnCI2 ва FeCI3; б) Pb(NO3)3 ва Cd; в) FeCI2 ва Pb(NO3)2; г) SnCI2 ва Cu. Қуйидаги реакцияларни тугалланг; а) KJ + Pb3O4 + H2SO4 J2 + ... б) MnSO4 + PbO2 + H2SO4 HMnO4 + ... в) SnCI2 + HNO2 + HCI ... г) SnCI4 + Zn .... Қуйидаги тузлардан қайсилари гидролизга кўпроқ учрайди: а) Pb(NO3)2 ёки Sn(NO3)2; б) SnCI2 ёки SnCI4? Изоҳланг. Висмутнинг сурмага нисбатан металлик табиатини ёрқин намоён қиладиган маълумотларни келтиринг. Висмут (III) хлоридининг гидролиз реакция тенгламасини ёзинг ва гидролиз мувозанатини қандай силжитиш мумкинлигини кўрсатинг. Қуйидаги бирикмаларни молекуляр формулаларини ёзинг: калций арсенат, натрий дигидроарсенат, калий метаарсенат, арсин, калий арсенид, магний висмутид, сурма (III) оксосулфат, калий гексагидроксостибат (V), висмут (III) оксосулфат. Эритмада Bi3+ ва Sb3+ ионлари бор. Қандай реактивлар таъсирида уларни ажратиш мумкин? Жавобни асослаб беринг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Қуйидаги ўзгаришларни амалга оширадиган реакция тенгламаларини молекуляр ва ионли шаклда ёзинг: Sb(OH)3 Na[Sb(OH)4] As2O3 H[As(OH)4] Ўзининг кимёвий хоссалари билан фосфор азотдан қандай фарқ қилади? Бу фарқни атомларнинг тузилиши ва даврий системадаги жойланиши асосида тушунтиринг. Калций гидро-, дигидрофосфат, натрий фосфат, натрий ва калций гидрофосфатларнинг график формулаларини ёзинг. Ортофосфор кислотасининг босқичли диссоциланиш реакция тенгламасини ва босқичли диссоциланиш константаси ифодаларини ёзинг. Ортофосфор кислотаси эритмасида қандай ионлар кўпроқ бўлади? Тушунтириш беринг. Қуйидаги ўзгаришларни амалга оширинг: а) Са3(РО4)2 СаНРО4 Са(Н2РО4)2 Са3(РО4)2 б) Са3Р2 РН3 РН4CIO4 Фосфор (V) бромиди ва фосфор (III) йодидининг гидролиз реакция тенгламаларини ёзинг. Тенгламаларни тугалланг ва коэффициентларни танланг: Pоê + AgNO3 + H2O ... 5) H3PO3 + HgCI2 + H2O ... K3PO4 + H2O ... 6) H3PO2 + AgNO3 + H2O ... PH3 + CuSO4 + H2O ... 7) H3PO2 + Br2 + H2O ... AIP + HCI ... Азот (I) оксидини кислороддан қандай фарқ қилиш мумкин? Азот (II) оксидини азот (IV) оксидидан қандай ажратиш мумкин? Нима учун Mg билан суюлтирилган HNO3 реакциясида аммиак газ ҳолида ажралмайди? У реакция маҳсулотларини бирининг таркибига киришини қандай исботлаш мумкин? Реакция тенгламасини ёзинг. Натрий нитрит ва нитратларнинг эритмаларини қандай қилиб фарқ қилиш мумкин? Реакция тенгламаларини ёзинг. Реакция тенгламаларини тугалланг. Коэффициентларини қўйинг: а) KNO2 + K2Cr2O7 + HNO3 Cr(NO3)3 + ... б) NO + NO2 + NaOH ... в) Ag + HNO3(конц) ... г) Zn + HNO3 N2O + ... д) PbS + HNO3(суюл) PbSO4 + ... е) AI + KNO3 +KOH K3AIO3 + NH3 + ... . Лабораторияда азот олиш учун чанг ва карбонат ангидриддан тозаланган ҳавони қиздирилган мис қириндилари орасидан ўтказинг ёки аммоний нитритни қиздириб парчаланг. Биринчи ва иккинчи усулда олинган газларнинг таркибида фарқи борми. Аммиакни қуритиш учун қандай моддалар қўлланади? Намни тортиб олувчи қайси моддаларни шу мақсадда қўллаб бўлмайди ва нима учун? Аммиакнинг хлоридини натрий хлориддан қандай қилиб фарқлаш мумкин. Реакция тенгламасини ёзинг. Аммиакнинг сувли эритмасига аммоний хлорид қўшилганида гидроксид ионларининг концентрацияси ўзгарадими? Изоҳланг. Металларни улашда нашатир спиртини қўлланиши қандай тушунтирилади. Реакция тенгламасини ёзинг. Реакция тенгламаларини тугалланг ва уларни содир бўлиш шароитларини кўрсатинг: а) (NH4)2CO3 + CO2 ... б) Mg(NH4)PO4 + Mg2P2O7 ... в) (NH4)2Cr2O7 + Cr2O3 ... г) (NH4)2CO3 + H2O ... д) (NH4)2SO4 + NaOH + NH3 ... е) NH3 + Na .... Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнида олтингугурт (IV) бирикмалари қандай вазифаларни бажаради: HJO3 + H2SO3 ...; FeCI3 + SO2 + H2O ...; HNO3(конц.) + SO2 + H2O ...; SO2 + C to ...; NaHSO3 + CI2 + H2O ... реакция тенгламаларини тугалланг ва коэффициентлар танланг. Нима учун сулфат кислотасини қўллаш мумкин эмас: а) Углерод (IV) оксидни калций карбонатдан олиш учун; б) Водород олиш учун сулфат кислотасига қўрғошин таъсир эттириб? Қуйидаги газлардан қайсиларини концентрланган сулфат кислотаси дан ўтказиб қуритиш мумкин: СН4, H2Se, CO2, NH3, H2S. Нима учун контакт усули билан сулфат кислота ишлаб чиқаришда олтингугурт (IV) оксид сувда эмас, балки концентрланган сулфат кислотада эритилади? Download 247 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling