Ноорганик кимё фанидан умумий назорат саволлари


Download 247 Kb.
bet5/5
Sana14.12.2022
Hajmi247 Kb.
#1006004
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сораулар

Масалалар туплами



  1. Ҳажми 20 л бўлган газометрни кислород билан тўлдириш учун қандай миқдордаги КMnO4 ни парчалаш керак? (Ҳисобни н.ш. учун қилинг).

  2. 280 мл 0,1 н натрий йодид эритмасини кислотали муҳитда оксидлаш учун таркибида 12% O3 тутган ҳаводан қандай ҳажмда (н.ш.) керак бўлади?

  3. 100 г 4%ли Н2O2 эритмасидан водород пероксидини парчалаб қандай ҳажмдаги (н.ш.) кислородни олиш мумкин?

  4. 5 кг 3%ли Н2O2 эритмаси 1,5 кг пергидрол билан аралаштирилганда ҳосил бўлган эритманинг масса улушини (%) аниқланг.

  5. Реакция натижасида 1,12 л (н.ш.) кислород ҳосил бўлган бўлса, қандай массадаги 3%ли Н2O2 эритмаси ва КMnO4 кристаллгидрати кислотали муҳитда реакцияга киришган?

  6. 3 кг 3%ли Н2O2 эритмасини ҳосил қилиш учун зарур бўлган ВаO2 массасини ва СO2 ҳажмини (н.ш.) аниқланг.

  7. H2 + J2  2HJ реакциянинг мувозанати реакцияда қатнашаётган моддаларнинг қуйидаги концентрацияларида қарор топди: [H2] = 0,3 мол/л, [J2] = 0,08 мол/л, [HJ] = 0,35 мол/л. Йод ва водородларнинг бошланғич концентрациялари аниқлансин.

  8. Йод ва водороддан HJ нинг 4430С да ҳосил бўлиш тезлиги [H2] = [J2] + 1 бўлганида 1,510-2 мол/с га тенг. Шу температуранинг ўзида HJ нинг [HJ] = 1 бўлганда 310-4 мол/с га тенг. Кўрсатилган температурада мувозанат константаси аниқлансин.

  9. Водород йодидни синтез қилишда йод ва водороднинг бошланғич концентрациялари 1 мол/л га тенг бўлган. Шу реакциянинг 4500С да мувозанат ҳолатидаги моддалар концентрациялари аниқлансин. Ишчи температурада кимёвий мувозанат константаси 50 га тенг.

  10. 80 г сувда 10 г KNO3 эритилган. Эритманинг W (%) топинг.

  11. 250 г H2O да 2%ли эритма ҳосил бўлиши учун AgNO3нинг қанча массасини эритиши керак?

  12. Сувсиз тузга нисбатан ҳисобланганда 200 г 5%ли CuSO4 эритмасини тайёрлаш учун неча грам мис купорос CuSO45H2O ва сув керак бўлади?

  13. Лабораторияда водород олиш учун рух ва H2SO4 эритмасини қўллланилади. Бунинг учун зичлиги g1,84гсм3 бўлган кислота эритмасининг 1 хажми 5 хажм сув билан аралаштирилади. Бу кислота эритмасининг масса улуши (W%) қандай?

  14. 500 мл эритмада 30 г AlCl3 эриган. Шу эритмани нормал концентрациясини аниқланг.

  15. 100 мл 0,02н эритма тайёрлаш учун H3PO4 дан неча грам керак?

  16. 250 мл 0,1М эритма тайёрлаш учун натрий тиосульфат Na2S2O35H2O дан неча грамм керак?

  17. 0,1н 2 литр эритмада қанча грам HNO3 бор?

  18. Барий хлорид кристолгидратининг BaCl22H2O 24,44 г дан қанча хажм 0,5н эритма тайёрлаш мумкин?

  19. Калий хлоридни 5%ли эритмасининг моляллигини аниқланг?

  20. 20%ли H2SO4 эритмасининг зичлиги g1,14 гсм3бўлса, унинг нормал концентрациясини аниқланг?

  21. 60%ли HNO3 эритмасини моляллигини ва моляр концентрациясини топинг.

  22. Нормал шароитда 2 л хлор 5 л сувда эриган. Эритмани хажми сув хажмига тенг бўлса, ҳосил бўлган эритмани масса улуши (W%) ва моляр концентрациясини аниқланг.

  23. 2н сульфат кислота эритмасини W(%)ни топинг (g1,063гсм3).

  24. 66,8 г H2SO4 133,2 г сувда эритилган. Эритманинг зичлиги 1,25 гсм3. Эритмани W(%), моляр ва нормал концентрациларини аниқланг.

  25. 10%ли эритмада бир малекула Na2CO3 га сувнинг қанча малекуласи тўғри келади?

  26. Суперфосфат олишда 65%ли H2SO4 эритмаси ишлатилади. Шундай эритмадан 1 тонна тайёрлаш учун 92% ли H2SO4 эритмасидан қанча керак бўлади?

  27. Хлорид кислотанинг 10%ли эритмасидан (g1,049гсм3) 1литр тайёрлаш учун 37% ли HCl эритмасидан (g1,19гсм3) ва сувдан қанча керак?

  28. 500 г 5% ли NaCl эритмасидан 20% ли эритма ҳосил қилиш учун қанча массадаги сувни буғлатиш керак?

  29. 50 мл 2н эритма тайёрлаш учун 68%ли HNO3 эритмасидан (g1,4гсм3) қанча хажм керак бўлади?

  30. 20% ли эритма олиш учун сув ва 96% ли H2SO4 эритмаси қандай массалар нисбатида аралаштирилиши керак?

  31. 20 мл 2н эритмадаги H2SO4 билан реакцияга киришиш учун 0,5н BaCl2 эритмасидан қанча хажм керак бўлади?

  32. Темир ионларини 200 мл 0,5М темир (II) сульфат эритмасидан Fe(OH)2 ҳолида чўктириш учун 2М KOH эритмасидан қанча хажм керак блади?

  33. H2SO4 эритмасини 25 мл ни нейтраллаш учун 0,1н NaOH эритмасидан 40 мл сарфланган. Кислотанинг нормал концентрациясини ҳисобланг.

  34. 15%ли NaOH нинг 45 г эритмасини нейтраллаш учун 25%ли HCl эритмасидан қанча масса керак?

  35. 100 мл 0,1н H2SO4 эритмасини 50 мл 0,5н KOH эритмаси билан аралаштирилса, реакция муҳити қандай бўлади? Қанча K2SO4 ҳосил бўлади?

  36. BaCl2 нинг 150 мл 2М эритмасини 200 мл 0,5М Al2(SO4)3 эритмаси билан аралаштирилганда қанча массадаги барий сульфат ҳосил бўлади?

  37. 5 л тўйинган эритмада 250С да қанча грамм BaCO3 бор?

  38. 500мл тўйинган эритмада 0,94103 г AgCl бор. Бу тузнинг эрувчанлик кўпайтмасини ҳисобланг.

  39. BaSO4 нинг тўйинган эримасига гипсли сувни (CaSO4 ни тўйинган эритмаси) қўшганда нима учун чўкма хосил бўлишини тушинтиринг.

  40. Mg(OH)2 ни тўйинган эритмасига : а) натрий гидроксид, б) хлорид кислотани қўшганда чўкмани миқдори қанчага ўзгаради?

  41. Тенг хажмдаги 0,2 н барий нитрат ва 0,1 н барий сульфат эритмаларини аралаштирилганда BaSO4 чўкмаси хосил бўладими? Жавобини ҳисоблаш билан тасдиқланг.

  42. Қўрғошин йодиднинг 250С да эрувчанлик кўпайтмаси 8,7109 га тенг. Шу тузнинг мольл да эрувчанлигини ҳисобланг.

  43. Сулфат кислотаси ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий колчеданда 45% S бор. Табиий колчедандаги темир дисулфидининг масса улуши аниқлансин.

  44. Темир (II) сулфид ва кислота реакциясидан ҳосил бўлган водород сулфидининг таркибида 0,316 г калий перманганат бўлган ва сулфат кислотаси билан кислотали мўҳит ҳосил қилинган эритмани рангсизлантирди. Бунда қандай массадаги темир (II) сульфид сарфланган?

  45. Водород сулфидни кислород билан аралашмасини ёндирилганида 100 мл олтингугурт (IV) оксид ҳосил бўлди, 50 мл кислород реакцияга киришмади. Аралашмадаги водород сульфиди ва кислороднинг ҳажмий улушларини %да аниқланг.

  46. 20 г олтингугуртни 30 г алюминий билан аралаштирилди. Ҳосил бўлган аралашма қиздирилди. Реакциядан сўнг аралашмада қандай моддалар бўлади? Уларнинг массаларини аниқланг.

  47. 38 г СS2 ёндирилганида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорини аниқланг. СS2 нинг ҳосил бўлиш энталпияси Н0298 = 62,7 кЖ/мол.

  48. 0,1М натрий тиосулфат эритмасига мўл миқдорда H2SO4 таъсир эттирилганида 4,8 г олтингугурт ҳосил бўлди. Реакция учун натрий тиосулфатнинг қандай ҳажми олинган?

  49. Хлорнинг азот билан 2 л (н.ш.) аралашмасидаги барча хлорни юттириш учун 3,16 г натрий тиосулфат сарфланди. Газ аралашмасидаги хлорнинг ҳажмий улушини аниқланг.

  50. Таркибида 40% олтингугурт бўлган 1 т флотация қолдиғидан қандай массадаги 75%ли H2SO4 эритмасини олиш мумкинлигини ҳисобланг.

  51. Таркибида 45% олтингугурт бўлган 5 т пирит концентратидан таркибида 60% SO3 бўлган олеумдан қандай массада олиш мумкин?

  52. 0,6 мол натрий сулфитга кислота таъсир эттириб 20оСда ва 95 кПа босимда бўлган олтингугурт (IV) оксидини олинганда қандай ҳажмни эгаллашини ҳисобланг.

  53. Таркибида 70% FeS2 бўлган пиритни 5 т.сини куйдириш учун (н.ш.) қандай ҳажмдаги ҳаво керак бўлади?

  54. Таркибида 90% рух сулфиди бўлган концентратнинг 1 т.сига куйдириш учун н.ш. га келтирилган қандай ҳажмдаги ҳаво зарур бўлади.

  55. Аммиакни синтез қилиш учун таркибида 25% азот ва 75% водород (ҳажм %) бўлган азот ва водород аралашмаси ишлатилади. Бу аралашманинг таркибини ҳисиобланг. а) фоизларда (масса бўйича; б) мол/л да (н.ш.)да.

  56. 50 г аммоний хлорид ва 70 г сўндирилган оҳакдан олинган аммиак н.ш.да қандай ҳажмни эгаллайди.

  57. 20 мл 8% аммиак эритмасини зичлиги 0,967 г/см3 нейтраллаш учун 2н водород хлорид эритмасидан қандай ҳажмда керак бўлади?

  58. Сулфат кислота билан 1 кг аммиак реакциясидан қандай массадаги аммоний сулфат олиш мумкин. Бунда зичлиги 1,5 г/см3 бўлган 60% ли сулфат кислота эритмасидан қандай ҳажмда сарф бўлади.

  59. Парлатиш учун 1т 56% ли аммиак селитраси эритмаси келтирилади. Парлатилганидан сўнг эритманинг концентрацияси 96% ли бўлди. Эритмадан қанча сув парлатилган?

  60. Азотнинг барча окидлари қизиган мис билан тўла-тўкис CuO ва N2 ҳосил қилиб реакцияга киришадилар. Агар реакция натижасида 0,7105 г CuO ва 200 см3 (н.ш.) газ модда ажралган бўлса, азот оксидининг формуласини аниқланг.

  61. Сув устида турган 10 см3 азот (II) оксидига шунча хажмдаги кислород киритилди. Агар реакция маҳсулоти HNO3 бўлса, қолган газнинг хажми қанча ва унинг таркиби қандай?

  62. 700С да азот (IV) оксидини водородга нисбатан зичлиги 27,8 га тенг. Шу температурада NO2 ва N2O4 молекулаларнинг ўзаро сон нисбати қандай?

  63. 250 мл 0,1 М KMnO4 эритмасини кислотали муҳитда қайтариш учун неча грамм натрий нитрит сарф бўлади?

  64. 10 г NaNO3 билан кучли қиздирмасдан реакцияга киритиш учун зичлиги 1,84 г/мл бўлган 96%ли H2SO4 эритмасидан қандай хажмда керак бўлади? Агар ҳосил бўлган HNO3 нинг 4% реакция мобайнида парчаланиб кетса, қандай массадаги HNO3 ҳосил бўлади?

  65. Зичлиги 1,4 г/см3 бўлган 500 мл 68%ли HNO3 эритмасидан неча литр 2 н эритма тайёрлаш мумкин?

  66. Агар саноатда аммиакнинг йўқолиши 6% ни ташкил қилса 1 т нитрат кислота олиш учун қандай массадаги аммиак зарур бўлади?

  67. Зичлиги 1,49 г/см3 бўлган 94 %ли нитрат кислотасининг эритмаси билан рухнинг реакциясидан қандай миқдордаги рух нитратни олиш мумкин?

  68. 20 г оддий суперфосфат олиш учун ишлатладиган 96%ли H2SO4 эритмасининг (d+1,84) ҳажмини ва таркибида 80% Са3(РО4)2 бўлган фосфоритнинг массасини аниқланг.

  69. Агар реакция маҳсулоти сифатида натрий гидрофосфат ҳосил бўлса, 0,31 г Са3(РО4)2 дан олинган ортофосфат кислотасини нейтраллаш учун 0,1н NaOH эритмасидан қандай ҳажм керак бўлади?

  70. 3 г фосфор ёндирилганда 6,87 г оксид ҳосил бўлди. Оксид буғининг хавога нисбатан зичлиги 9,8 бўлса, оксиднинг хақиқий формуласи қандай?

  71. 1 кг фосфор олиниши учун таркибида 30% Р2О5 бўлган фосфоритдан қанча керак бўлади? Реакциянинг унуми назарийга нисбатан 90%.

  72. Қуйидаги реакция тенгламаларини тугалланг, коэффициентларни қўйинг, оксидловчи ва қайтарувчиларни кўрсатинг:

а) As + K2Cr2O7 + H2SO4  Cr2(SO4)3 + ...
б) Sb2O3 + KMnO4 + HCI  MnCI2 +...
в) H[As(OH)4] + HNO3(конц.)  NO + ...
г) As + NaCIO + NaOH  NaCI + ...
д) Sb2O3 + Br2 + KOH  KBr + ...
е) Sb + KCIO3 + H2SO4  KCI + ... .

  1. Таркибида 82% Bi2S3 бўлган висмут ялтироғининг 1 тоннасини куйдириш учун қанча хажм хаво (н.ш.) керак бўлади?

  2. 20 мл 64% HNO3 эритмаси (1,4 г/см3) қанча миқдордаги мишяк (III) оксидини мишяк кислотасигача оксидлайди? НNO3 NO гача қайтарилади.

  3. Эритмада қуйидаги моддалар орасида реакция содир бўладими? а) SnCI2 ва FeCI3; б) Pb(NO3)3 ва Cd; в) FeCI2 ва Pb(NO3)2; г) SnCI2 ва Cu.

  4. Қуйидаги реакцияларни тугалланг;

а) KJ + Pb3O4 + H2SO4  J2 + ...
б) MnSO4 + PbO2 + H2SO4  HMnO4 + ...
в) SnCI2 + HNO2 + HCI  ...
г) SnCI4 + Zn  ....

  1. Қуйидаги тузлардан қайсилари гидролизга кўпроқ учрайди: а) Pb(NO3)2 ёки Sn(NO3)2; б) SnCI2 ёки SnCI4? Изоҳланг.

  2. Тўла-тўкис гидроксокомплексга ўтказиш учун 200 г 5%ли SnCI2 эритмасига қандай ҳажмдаги 2н NaOH эритмасидан қўшиш керак?

  3. 5 г сурикга 20 мл 60%ли HNO3 эритмасидан (зичлиги 1,37 г/мл) қўшилади; эритмани чўкмаси билан қиздирилди, сўнгра сув билан 2000 мл гача суюлтирилди. Ҳосил бўлган чўкманинг массасини ва тузнинг эритмадаги нормал концентрациясини аниқланг.

  4. Таркибида 70% мис ва 30% қалай бўлган 50 г қотишмани мўл миқдордаги концентрланган нитрат кислотаси билан ишланганда (н.ш.) қандай ҳажмдаги азот (IV) оксиди ажралади?

  5. Кислотали муҳитда 10 г KJ ни оксидлаш учун қанча ҳажм 0,1 М K2Cr2O7 эритмаси керак бўлади?

  6. Реакция тенгламаларини тугалланг ва коэффициентларини қўйинг.

а) қиздиришда содир бўладиган реакциялар:
NaNO2 + Cr2O7 + Na2CO3  ...
Fe(CrO2)2 + Na2CO3 +O2  ...
б) эритмада содир бўладиган реакциялар:
Cr2(SO4)3 +PbO2 +KOH  K2Cr2O7 +H3PO3 + H2SO4
H2S + K2Cr2O7 + H2SO4  Na2CrO4 + NaJ + H2SO4
K2Cr2O7 + KJ + H2SO4  K2Cr2O7 +FeSO4 + H2SO4
K2Cr2O7 +SnCl2 +HCl  K2Cr2O7 + Zn + H2SO4
K2Cr2O7 + SO2 + H2SO4

  1. Пиролюзитдан қандай қилиб KMnO4 ни олиш мумкин? Реакция тенгламаларини ёзинг.

  2. 10 л хлор олиш учун 180С ва 100 кПада концентрланган HCI билан таъсирланиш учун қанча миқдорда KMnO4 керак бўлади?

  3. 250 мл 0,1М KМnO4 эритмаси рангсизланиши учун 170С ва 101 кПа босимда қанча хажм SO2 ўтказиш керак?

  4. 0,12г темир симини H2SO4 да хавосиз мухитда эритилган. Хосил бўлган темир (II) сулфатни оксидлаш учун 33,6 мл 0,1103н KМnO4 эритмаси сарфланган. Симдаги темирнинг процентда ифодаланган масса улуши аниқлансин.

  5. Таркибида 55% темир бўлган 1т темир қизилчасидан қанча темир олиш мумкин? Ишлаб чиқаришда йўқотиш 5% ни ташкил қилади.

  6. Таркибида 80% темир бўлган 1т темир рудадан назарий жиҳатдан 3% углероди ва 3% бошқа элементлари бўлган қанча чўян олиш мумкин?

  7. 4,6 г темир (II) гидроксидини темир (III) гидроксидигача оксидлаш учун 180С ва 100 кПа да қанча ҳажм ҳаво керак бўлади?

  8. Fe2O3, KNO3 ва KOH аралашмани суюқлантирилганда калий феррат ҳосил бўлиши тенгламасини ёзинг.

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling