Ноорганик кимё фанидан умумий назорат саволлари


Download 247 Kb.
bet3/5
Sana14.12.2022
Hajmi247 Kb.
#1006004
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сораулар

Оралиқ назорат саволлари



  1. 0.5∙1021 та азот молекулалари кислород билан бирикканида қанча ҳажм азот (II) оксиди ҳосил бўлади?

  2. 10-2 м3 ҳажмли баллонда 18ْС да 14∙10-3 кг кислород ва 12∙10-2 кг аммиак бор. Ҳар бир газнинг парциал босимини аниқланг?

  3. Нима сабабдан оддий модданинг ҳосил бўлиши стандарт энтальпияси нольга тенг бўла туриб унинг стандарт ҳолатдаги энтропияси нольга тенг эмас? Қандай шароитларда энтропиянинг қиймати нольга тенг бўлади?

  4. тушунтиринг, нимау учун ∆Нْ (ҳосил бўлиш) (Al2S3)=-724 кЖ/моль ва ∆Нْ (ҳосил бўлиш) (Bi2S3)=-155,6 кЖ/моль га тенг эканлигига қарамай, Al2S3 сувда осон парчаланади, Bi2S3 эса сувда барқарор.

  5. Икки босқичли реакция А<== к2 = к1> В к3→ С учун жараённинг иккинчи босқичи эндотермик, босқичларнинг тезлик доимийликларининг нисбатлари эса қуйидагича: к123 . Ушбу доимийликларга тегишли активланиш энергияларининг нисбатлари қандай? Жамланган жараён энтальпиясининг ишораси қандай?

  6. Квант механикасининг асосий тенгламаси деб қайси тенгламага айтилади ва уни ечиш натижасида келтириб чиқариладиган тўлқин функцияси нимани ифодалайди?

  7. 5,01∙10-7 м тўлқинли нур таъсирида хлор молекуласидаги кимёвий боғ парчаланди. Хлорнинг 1 молекуласига ва 1 молига сарфланган энергиясини ҳисобланг.

  8. Квант сонларни физикавий мазмунини тушунтиринг.

  9. Молекулалараро ва ички молекуляр қандай боғланишга айтилади? Водород боғи нима сабабдан ва қандай қилиб модданинг суюқланиш температурасига таъсир қилади?

  10. Кислороднинг водородли бирикмалари (H2O ва H2O2) хоссаларини таққосланг. Уларнинг тузилиши ва хоссаларида қандай ўхшашлик ва фарқлар бор?

  11. Эриш жараёнида қандай физикавий ва кимёвий ҳодисалар кузатилади?

  12. 90ْС да тўйиниш эритмани 10ْС гача совитиб қайта кристаллаш йўли билан 20 г H2C2O4∙2H2O ни олиш учун қанча сув ва оксалат кислота H2C2O4∙2H2O ни сарфлаш керак? Сувсиз кислотанинг 90 ва 10ْС ларда сувда эрувчанлиги тегишли равишда 120 ва 5,3 га тенг.

  13. 5% ли мис сульфат эритмасини тайёрлаш учун неча грамм мис купоросини 270 г сувда эритиш керак?

  14. Ноэлектролитларнинг қандай эритмаларида бир хил температурада осмотик босим тенг қийматларга эга бўлади?

  15. Нима учун совитувчи аралашмалар қор (муз) ва туздан тайёрланади, музланган йўлларга эса туз сепилади?

  16. 40 мл эритмада 0,72 г ноэлектролит эритилган. Бу эритма электролитнинг молекуляр массасини аниқланг.

  17. 30 Нима учун NaH2PO4 нинг сувли эритмаси кучсиз кислотали, NaHPO4- кучсиз ишқорий, Na3PO4 –кучсиз ишқорий муҳитларга эга бўлишини даллиллар билан тушунтиринг.

  18. Эритманинг ноидеаллиги ортиши билан ионнинг активлик коэффициенти қандай ўзгаради: бирдан кичиклашади, катталашади ёки бирга тенг бўлган ҳолда сақланади?

  19. Моддаларнинг оксидланган ва қайтарилган шаклларининг концентрациялари билан оксидловчи- қайтарувчи потенциалининг қиймати қандай боғланган?

  20. KMnO4 нинг кислотали, нейтрал ва ишқорий муҳитларда қайтарилиш эквиваленти нечага тенг бўлади?

  21. ClO-4; MnO2-4 ; ClO-3 MnO-4 ClO-3 MnO-4 ионлари ўзаро реакцияга киришиши мумкинми?

  22. Қандай оксидланиш даражаларида галогенлар фақат оксидловчи ва фақат қайтарувчи бўла олади?

  23. HOCl-HOBr – HOI қаторида барқарорлиги ва оксидловчилик хоссалари ва HOCl3 – HOBr3 – HOI3 қаторида кислоталик ва оксидловчилик хоссалари қандай ўзгаради? Тушунтиринг.

  24. Қуйидаги нитриатлардан қайси бири сувли эритмада энг чуқур равишда гидролизга учрайди: а) Pb(NO3)2 б) Sn(NO3)2 в) Ge(NO3)2 г)Ge(NO3)4 д) Sn(NO3)4 ? Нима учун?

  25. Маълумки табиатда металлар асосан хлоридлар, карбонатлар, сульфатлар, сульфидлар ва оксидлар шаклида учрайди. Металларнинг бундай рудавлардан олинишининг энг муҳим усулларини келтириг.

  26. Рух ва никель билан қопланган темир юзасидан жароҳатланганида қайси металл биринчи бўлиб емирилади? Нимага?

  27. ЭЮК максимал бўлган гальваник элементни ҳосил қилиш учун қайси ярим элементлар жуфтидан ясаш керак а) Mg2+/Mg ва Cd2+/Cd; б) Zn2+/ Zn ва Fe2+ / Fe; в) Ni2+ / Ni Pb2+ / Pb.

  28. Кўмирли электродлар иштирокида қуйидаги аралашмаларнинг сувли эритмалари электролизланганда катод ва анодларда биринчи бўлиб қандай маҳсулотлар ажралиб чиқади? а) CuSO4 ва KCl б) NiSO4 ва NaCl в) SnCl2 KI.

  29. Қуйидаги реакция қўрғошин аккумляторида катодда қайси вақтда, ундан ток олаётган ёки уни зарядланаётган вақтда, содир бўлади: PbO2(қ)+ 2e + 4H +2SO42- → 2PbSO4(қ) + 2H2O.

  30. Қуйидаги згаришларни қандай қилиб амалга ошириш мумкин: Cr2O3 → K2CrO4 → K2Cr2O7 → Cr2(SO4)3 → K3[Cr(OH)6]

  31. Fe - Co – Ni Э(II) ва Э(III) бирикмаларининг барқарорлиги қандай ўзгаради? Бирикмаларнинг қандай тури Co(III) учун энг барқарор?

  32. Қуйидаги ўзгаришларнинг кимёвий тенгламаларини ёзинг:

Ag+ → [Ag(NH3)2]+ → AgI → [Ag(CN)2]+ → Ag2S

  1. Октаэдрик комплексларнинг ҳосил бўлишида d-АО ларнинг қандай гуруҳи (dxy, dxz dyz dz2 dx2-y2) иштирок этади?

  2. Нима учун [NiCl4]2- парамагнит, [Ni(CN)4]2- диамагнит хоссага эга?

  3. Нима учун Cr(III) ҳар хил лигандлар билан фақат ички орбиталлик ва юқори спинлик октаэдрлик комплекслар ҳосил қилади?

  4. Ti(III) ва Ti(IV) ларни тутган бирикмалар кимёвий реакцияларда аксарият ҳолларда оксидловчилик хоссасиними ёки қайтарувчилик хоссасини намоён қилади?

  5. Қуйидаги қаторларда оксидлар барқарорлигининг ўзгаришини таққосланг ва фарқиинг сабабини тушинтиринг: TiO2 – ZrO2 – HfO2 GeO2 -SnO2 – PbO2 .

  6. Нодир газлар бирикмаларининг юқори оксидловчилик хоссасига эгалигини ҳисобга олган ҳолда, калий броматнинг ксенон дифториди билан калий пербромгача оксидланиш реакциясининг тенгламасини ёзинг.


Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling