Ноорганик кимё фанидан умумий назорат саволлари


Download 247 Kb.
bet2/5
Sana14.12.2022
Hajmi247 Kb.
#1006004
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сораулар

Жорий назорат саволлари

  1. Қандай қийматлар моляр масса ва моляр ҳажм деб аталади?

  2. Эквивалентнинг моляр массаси қийматини оддий ва мураккаб моддалар, оксид, кислота, асос ва тузларда қандай аниқланади?

  3. Қуйидаги реакцияда K2Zn(OH)4 тузининг эквивалент массаси нечага тенг: K2Zn(OH)4 + 4HCl = ZnCl2 + 2KCl + 4 H2O?

  4. Сув нормал шароитда суюқ ҳолатдан газ ҳолатга ўтганида унинг ҳажми неча марта ортади? Жавобни ҳисоблар натижасида келтиринг?

  5. Қандай моддалар изоморф моддалар дейилади?

  6. Зичлик ва нисбий зичлик деб нимага айтилади? Бу катталиклар ўлчов бирлигига эгами?

  7. Ташқи муҳитдан ажратилган системанинг ички энергияси қандай қийматга эга бўлади?

  8. Қандай ҳолатда оддий модданинг ҳосил бўлиш стандарт энтальпияси нольга тенг, қандай ҳолатда нольдан фарқ қилади? Мисоллар келтиринг.

  9. Эндотермик реакцияларнинг содир бўлиши мумкинлиги қандай тушунтирилади ва нима учун температура ортиши билан уларнинг эҳтимоллиги катталашади?

  10. Система энтальпиясининг ўзгариши температурага боғлиқми? Жараёнда катализатор иштирок этиши ёки этмаслигигачи?

  11. Агар реакцияларнинг мувозанат доимийлиги К нинг қиймати бирдан катта бўлса, шу қайтар реакция учун ∆Gْ нинг ипюраси қандай бўлади?

  12. Реакциянинг мувозанат константаси 273 К да 5∙10-5 га, 573 К да эса 2∙10-3 тенг. Реакциянинг ∆Н ишораси қандай?

  13. Агар тўғри реакция эндотермик, тескари реакция эса экзотермик бўлса улардан қайси бири юқорироқ активланиш энергияга эга бўлади?

  14. Нима учун температура кўтарилганида реакция тезлиги ошиб кетади? Бундай ҳодиса заррачаларнинг ўзаро тўқнашув сони ошиши туфайли содир бўлади деб тушунтириш мумкинми? Жавобингизни изоҳланг?

  15. Атом спектрларининг ҳосил бўлишини ва чизиқли структурасини Бор назарияси қандай тушунтиради?

  16. Де-Бройлнинг микрозаррачаларнинг тўлқин хоссалари ҳақидаги гипотезаси қандай амалий тажрибада исботланди?

  17. Айни энергетик поғона учун поғоначалар сони нимага тенг?

  18. Берилган элементнинг атомида 5 та электрон қаватлар ва 7 та ташқи электронлар бор. Улар қандай квант сонлари билан тавсифланади. Улар учун (n+1) йиғиндиси нечага тенг?

  19. Қуйидаги электрон конфигурацияларидан бўла олмайдиганларни кўрсатинг ва бўла олмаслик сабабаини тушунтиринг: 1p6, 2s2, 3f12, 4g18, 3d6, 4d10, 3p7, 3s2.

  20. Нима учун хром ва селен гуруҳчалари элементлари бир гуруҳда лекин ҳар хил гуруҳчаларда жойланади? Қандай хоссалар асосида элементлар бир гуруҳчани ташкил қилади? Қандай элементлар тўла электрон аналоглари бўла олади?

  21. 112, 114 ва 118 чи элементларнинг электрон конфигурациясини ёзинг, улар ўзларинг хоссалари жиҳатидан қайси маълум элементларга яқин бўла олади?

  22. “Оксидланиш даражаси” ва “валентлик” тушунчалари бир-биридан нима билан фарқ қилади? Уларнинг қийматлари қандай аниқланади?

  23. s-, p-, d- элементларда қайси электронлар валент электронлар ҳисобланади.

  24. Атом орбиталларнинг маълум гибридланиш турига молекулаларнинг қандай геометрик фигураси мос келади?

  25. NO, CH4, NF3, NO, HCl, CO2 молеклуларидан қайси бири дипол моментига эга? Жавобингизни изоҳланг.

  26. Нима учун NH3 молекуласи NF3 га нисбаттан каттароқ дипол моментига эга?

  27. Углерод, азот ва борнинг максимал валентлиги нечага тенг, бўлиши мумкин?

  28. Нима учун концетрланган сульфат кислота оксидловчи хоссага, суюлтирилгани эса водород ионлари ҳисобигагина оксидлайди?

  29. Нима учун кумуш галогенидларнинг фториддан иодидга ўтган сари эрувчанлиги камаяди?

  30. Молекулалараро ва ички молекуляр қандай боғланишга айтилади? Водород боғи нима сабабдан ва қандай қилиб модданинг суюқланиш температурасига таъсир қилади?

  31. Молекула ҳолидаги водород кимёвий реакцияларда оксидловчи сифатида иштирок этиши мумкинми? Тегишли мисолларни келтиринг.

  32. “Қалдироқ газ”- нима? У нима сабабдан хавфли?

  33. .Озон иштирокида ўтадиган оксидланиш-қайтарилиш реакциясида шартли равишда қандай модда ҳосил бўлади?

  34. Қандай реакцияларда водород пероксиди бир вақтнинг ўзида ҳам оксидловчи ва ҳам қайтарувчи функцияларини кўрсатади? Бундай реакциялар қандай турига тегишли?

  35. Нима учун иссиқлик эффектининг ишорасига қарамай қаттиқ модданинг сувда эриши ўзидан-ўзи кетувчи жараён бўлади?

  36. Нима учун температура ортиши билан газларнинг сувда эрувчанлиги камаяди?

  37. Нима учун эритувчининг эритма устидаги тўйинган буғ босими тоза эритувчиникидан кам бўлади?

  38. Қандай ҳолларда иккита эритмада иборат системада осмос ҳодисаси рўй беради?

  39. Қандай эритмаларни изотоник, гипертоник ва гипотоник деб аталади?

  40. Шўр сувларни музлатиб чучуклантириш мумкинлиги қандай тушунтирилади?

  41. Сувнинг ион кўпайтмаси температурага боғлиқ бўладими? Жавобингизни изоҳланг?

  42. Қандай шароитда чўкма ҳосил бўлади, эрийди ва эритма билан мувозанатда бўлади?

  43. Нима сабабдан тузлар гидролизга учрайди? Гидролизланиш даражаси катион ва анионларнинг қутбловчилик хусусиятлари билан қандай боғланган? Қандай ҳолларда гидролиз қатмас бўлади?

  44. Эритмалар қиздирилганида, суюлтирилганида ёки уларга Н+ ёки ОН- ионлари киритилганида, у ердаги тузларнинг гидролиз даражасини ўзгариш сабабини тушунтириг?

  45. Қандай ҳолларда моддалар фақат оксидловчи, фақат қайтарувчи, ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчилик хоссаларига эга бўлади? Тегишли мисоллар келтиринг?

  46. KMnO4 нинг кислотали, нейтрал ва ишқорий муҳитларда қайтарилиш эквиваленти нечага тенг бўлади?

  47. Металларнинг электрокимёвий активлик қаторидаги ўрнига факторлар таъсир кўрсатади?

  48. Моддаларнинг оксидланган ва қайтарилган шаклларининг концентрациялари билан оксидловчи-қайтарувчи потенциалининг қиймати қандай боғланган?

  49. “Жавел суви” ва хлорли оҳак нима дегани? Улар қандай ҳосил бўлади?

  50. Қайси галогенлар KBrO3 дан эркин ҳолдаги бромни, KJ дан эса эркин ҳолдаги иодни сиқиб чиқаради? Нима учун?

  51. Хлорли оҳак билан концентрланган сульфат кислота реакцияси натижасида қандай моддалар ҳосил бўлади?

  52. HBr, HJ H2S ларни қуритиш учун концентрланган сульфат кислотани ишлатиш мумкинми? Нимага?

  53. Хлорид кислотанинг темир ва мис сульфидларига ҳар хил таъсирини қандай тушунтириш мумкин?

  54. Ортотеллурат кислота молекуласининг геометрик шакли қандай?

  55. Қуйидаги кислоталардан қайси бирлари –гетерополикислоталарга қарашли: H2S3O6, H2S4O6, H2S2O7, H2S3O10, H2S2O3, H2S2O8. ушбу кислоталарни номланг.

  56. Қандай моддаларнинг таъсирида қуйидаги бирикмалардан аммиак олиш мумкин: а) N2 б) аммоний тузи, в) HNO3 г) AlN? Реакция тенгламаларини ёзинг?

  57. Аммоний нитрит, нитрат, бихромат, карбонат, сульфат, хлорид ва фосфатларнинг термик парчаланиш реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг?

  58. Азот I, II, III, IV ва V оксидларнинг олиниш реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг?

  59. Натрий, мис ва кумуш нитратларнинг парчаланиш реакцияларини ёзинг. Нима учун бу тузларнинг парчаланиш натижалари ҳар хил?

  60. Гипофосфит, фосфит ва пирофосфат килоталарнинг диссоциланишнинг босқичлигига асосланиб график формулаларини ёзинг?

  61. Иккиламчи ва учламчи кальций фосфатларнинг хлорид ва сирка кислоталарга муносабати қандай?

  62. Қандай моддалар воситасида Sb(OH)3 ва Bi(OH)3 ларни уларнинг чўкма аралашмасидан ажратиш мумкин?

  63. Мишьяк гуруҳчаси элементлари уч хлоридларидан қавйси бири чуқурроқ гидролизга учрайди? Нима учун?

  64. Қуйидаги бирикмалардан қайси бири энг кучли оксидловчи: а) Na3AsO4; б) Na[Sb(OH)6]; в) KBiO3 Нима сабабдан?

  65. Ge(II)-Sn(II) – Pb(II) қаторида эса кислоталик хоссалари қандай ўзгаради?

  66. Қуйидаги нитратлардан қайси бири сувли эритмада энг чуқур равишда гидролизга учрайди: Pb(NO3)2; а) Sn(NO3)2; б) Ge(NO3)2; в) Ge(NO3)4; г) Sn(NO3)4? Нима учун?

  67. Қандай усул билан аралашмадаги PbS ва SnS ларни бир-биридан ажратиш мумкин? Тегишли реакциялар тенгламаларини ёзинг?

  68. Металларнинг физикавий хоссаларининг умумийлиги қандай сабаблар билан боғлиқ?

  69. Нима учун ўзида кислород эритган сув коррозион фаоллик жиҳатидан кислородсиз сувдан хавфлироқ?

  70. Қалай ёки мис билан туташиб контактда бўлган темир тезроқ коррозияга учрайди? Нима сабабдан?

  71. ЭЮК максимал бўлган гальваник элементга эга бўлиши учун уни қайси ярим элементлар жуфтидан тузиш керак: а) Mg2+/Mg ва Cd2+/Cd; б) Zn2+/ Zn ва Fe2+ / Fe; в) Ni2+ / Ni Pb2+ / Pb

  72. Қуйидаги комплекс бирикмаларнинг координацион формулаларини ёзинг: CrCl3∙6H2O; CrCl3∙3KCN; CrCl3∙KBr 2NH3; CrCl3∙KCN∙K2SO3; CrCl3∙Cr2(SO4)3 15NH3; CrCl3∙2KCN∙2NH3; Cr2(NO2)3∙2NaI ∙NaBr; K2SO4∙Cr2(SO4)3∙4H2O.

  73. Mn(II) дан Mn(VII) га ўтганда оксид ва гидроксидларнинг кислоталик-асослик хоссалари қандай ўзгаради? Нима учун?

  74. а) FeCl2 ва FeCl3; б) FeCl3 NaFeO2 тузларинг гидролизланиш даражаларини таққосланг?

  75. Қуйидаги ўзгаришларда радиокатив парчаланишнинг қандай тури намоён бўлади? А) 22888Ra→ 22286Rn; 239 98Np→; 23994Pu; 15262Sm→ 14860Nd; 11146Pd →11147Ag?

  76. Титан гуруҳчаси элементларининг бирикмаларида қандай оксидланиш даражалар намоён бўлади?

  77. Нодир газларнинг бир атомлилиги қандай усул билан исботланган?

  78. Ксенон ва криптонларнинг кислород тутган бирикмаларини келтиринг. Улар қандай хоссаларга эга? Тегишли кимёвий реакциялар тенгламаларини ёзинг.




Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling