1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар


Download 298 Kb.
bet4/7
Sana09.06.2023
Hajmi298 Kb.
#1470607
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЗУ-1-Кириш

Тропосфера. Атмосферанинг ер сиртига ёндошган қуйи қатлами тропосфера дейилиб, унинг қалинлиги турлича - экватор устида 16-18 км, қутб устида 8-10км га тенг. Ҳавонинг қарийб 80% ва атмосферадаги сув буғларининг деярли ҳаммаси мана шу тропосферададир. Об-ҳаво ва иқлимнинг барча ўзгаришлари тропосфера қатламида содир бўлади.
Тропосферада баландлик ортиши билан температура узлуксиз пасая боради ва баландлик ҳар 1км га ошганда температура ўрта ҳисобда 6,5°С пасаяди. Тропосфера билан унинг устидаги стратосфера қатламини ажратиб турувчи ҳаво қатлами тропопауза дейилиб, у 1899 йилда очилган. Бу қатлам чегараси кўпинча яққол ажралиб турмайди. Тропопауза қатламидаги ҳавонинг ўртача температураи қутб устида қарийб -50°С совуқ бўлади, экватор устида эса совуқ -75...-80°C га етади.


1.1-расм. Температуранинг баландлик бўйича стандарт тақсимланиши.
1 - темепература профили, 2 – озоннинг муътадил ва қутбий кенгликлардаги тақсимланиши, 3 - озоннинг тропикдаги тақсимланиши, 4 – садафсимон булутлар, 5 - кумушранг булутлар, 6 – қутб ёғдуси 7 – товуш тўлқинининг қайтиши, 8 – радио ўртатўлқинининг қайтиши, 9 - радио қисқатўлқинининг қайтиши, 10- эркин аэростатлар, 11 – самолётлар, 12 – стратостатлар, 13 – радиозондлар, 14 – метеорологик ракеталар, 15 - геофизик ракеталар, 16 – Ернинг сунъий йўлдошлари.

Стратосфера. XX асрнинг бошларида стратосфера очилган бўлиб, ўз навбатида икки қатламга - қуйи ва юқори қатламларга бўлинади. Қуйи стратосфера тропопаузадан бошланиб, шу қатлам устидаги тахминан 25 км га тенг бўлган ҳаво қатламини қамраб олади. Бу қатламда температура -50...-55°С совуқ бўлиб, деярли ўзгармайди. Стратосферанинг юқори қатламида температура баландлик ортиши билан ҳар 1км баландликда Ўртача 1-2 даражага исий боради ва 50-55 км баландликда унинг температураи -20...+20°С Ўртасида бўлади.
Стратосферада сув буғлари жуда кам миқдорда учрайди. Шу сабабли бу қатламда булутлар ҳосил бўлмайди. Лекин баъзида сув буғлари тўйиниб тахминан ердан 30 км баландликда садафсимон булутлар ҳосил қилади.
Стратосферада температуранинг кўтарилишига унинг таркибидаги озон гази3) сабаб бўлади. Озон гази Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсири остида ҳосил бўлади.
Озон газининг умумий миқдори жуда кам бўлишига қарамасдан унинг атмосферада кузатиладиган жараёнлардаги аҳамияти беқиёсдир. Озон гази Қуёш радиациясининг ультрабинафша нурларини ютиши натижасида тирик мавжудот ва ўсимлик дунёсини унинг ҳалокатли таъсиридан асрайди.
Стратосфера билан унинг устидаги мезосфера қатламини ажратиб турувчи ҳаво қатлами стратопауза деб аталади. Стратопауза қатлами ердан 50-55 км юқорида жойлашган бўлиб бу қатламда температура бир хил бўлади, яъни бу қатламда температура баландлик бўйича деярли ўзгармайди.

Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling