1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар


Мезосфера. Стратопаузадан юқорида мезосфера


Download 298 Kb.
bet5/7
Sana09.06.2023
Hajmi298 Kb.
#1470607
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЗУ-1-Кириш

Мезосфера. Стратопаузадан юқорида мезосфера қатлами жойлашган бўлиб, унинг юқори чегараси Ердан тахминан 85 км баландликда кузатилади. «Мезосфера» бу - «оралиқ сфера» деган маънони билдиради.
Мезосферада температура баландлик бўйича пасайиб боради ва унинг юқори чегарасида, яъни 75-85 км баландликда - 90°С совуқ бўлади. Мезосферадан юқорида уни термосферадан ажратиб турувчи қатлам мезопауза деб аталади.
Мезопауза қатламида температуранинг пасайиши тўхтайди ва унинг яна кўтарилиши кузатилади. Бу жойда тонг ёришганда ёки қош қорайганда ҳаво очиқ пайти ингичка ялтироқ кўкимтир-кумушранг булутлар кузатилади.
Термосфера. Мезосферадан юқорида термосфера қатлами бошланади. Бу қатламда температура баландлик бўйича узлуксиз кўтарилиб боради. Ракеталар ёрдамида олинган маълумотларга қараганда 200 км баландликда температура 500°С дан юқори бўлади. 500-600 км баландликда эса 1500°С дан ошади. Лекин термосферада иссиқлик узатиш жараёнида қатнашувчи молекулалар сони жуда кам бўлганлиги сабабли, бу қатламда учрайдиган жисмларга, масалан, ракеталарга иссиқлик таъсири унчалик сезилмайди. Термосферада Қуёшнинг корпускуляр ва рентген нурлари ютилади, метеорлар тормозланади ва ёниб кетади, яъни Ернинг «ҳимоя қатлами» функциясини бажаради.
Ионосфера. Термосферанинг пастки қатламини ионосфера деб ҳам аталади. Бу қатламда жуда кўп миқдорда ионлашган газлар мавжуд. Ионосферанинг очилиши фандаги катта ютуқ ҳисобланади.
Ердан тарқатилган радиотўлқин ионосфера қатламидан орқага, лекин радиоўзаткичдан анча олис масофага қайтади (1.2-расм).
Ионланиш бирмунча кучайган пайтда ўзидан ёруғлик чиқара бошлайди. Қутб ёғдуси ана шундай ҳосил бўлади. Ернинг юқори кенгликларида кечаси ранг-баранг товланиб турган шуълани кузатиш мумкин. Одатда қутб ёғдуси 100 км баландликда, гоҳида бир неча юз километр баландликда кузатилади.
Э

1.2-расм. Радиотўлқинларнинг


Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling