1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар


ионосфера қатламидан қайтиши


Download 298 Kb.
bet6/7
Sana09.06.2023
Hajmi298 Kb.
#1470607
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЗУ-1-Кириш

ионосфера қатламидан қайтиши

кзосфера. Атмосферанинг энг юқори қатламини экзосфера деб аталади, яъни тарқалиш сферасидир. Экзосфера 800 км баландликдан юқорида жойлашган. Бу қатламда ҳаво молекулалари дунё бўшлиғига учиб кетиши мумкин.
Об-ҳаво прогнозлари учун биринчи галда тропосферада бўладиган ҳодисаларни яхши билиш зарур, чунки бу қатламда об-ҳаво ўзгариб, булут ва туман пайдо бўлади, қор ва ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақади, ҳар хил шамоллар эсади.
1.4. Стандарт атмосфера
Атмосфера инсоният ҳаёти кечадиган ва фаолият кўрсатадиган муҳит саналади. Шу сабабли, табиийки бу фаолиятга ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Демак, режалаштириш (янги манзилгоҳ, ишлаб-чиқариш объектларини қуриш, янги ҳудудларни ўзлаштириш ва б.) ва лойиҳалаштириш (иморатлар, транспорт воситалари, учиш аппаратлари ва ш.ў.) ишларида инобатга олиниши зарур. Атмосферани макон ва замонда катта ўзгариб туришига қарамай, унинг ҳолати ҳақида тўпланган кўп йиллик маълумотлар атмосферанинг ўртача параметрларини ҳисоблашга имкон яратди. Бу маълумотлар асосида халқаро стандарт атмосфера ишлаб чиқилди. Ҳаво температураи, босими ва зичликларининг вертикал бўйича ўртача тақсимоти 45º32´33´´ кенглик учун, жадвал ва графиклардан иборат тўпламларда ифодаланган. Бу маълумотлар Ер шарининг катта қисмида ўртача шароит учун тақрибан тўғри ҳисобланади.
Стандарт атмосфера бир неча қатламлардан иборат бўлиб, ҳар бир қатламда температура ўзгариши баландлик бўйича чизиқли функция сифатида ифодаланган. Баландлиги 11 км дан кам бўлган қатламда (тропосфера) температура ҳар 1 км баландликда ўртача 6,5ºС пасайиб боради. Катта баландликларда эса температуранинг вертикал градиент қиймати (γ ºС/км) ва ишораси қатламдан қатламга ўзгариб боради.
Стандарт атмосфера бўйича баъзи параметрлар тақсимотини келтирамиз:



Геопотенциал баландлик, км

-2


0


11


20


32


47


51


71


80


t ºС

28,0

15,0

-56,5

-56,5

-44,5

-2,5

-2,5

-58,5

-76,5

γ ºС/км




-6,5

-6,5

0,0

1,0

-2,8

0,0

-2,8

-2,0




Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling