1-Маъруза. Биологияда компьютер технологиялари фанига кириш
Амалий машғулотларнинг асосий мақсади
Download 77 Kb.
|
1-Маъруза.Биологияда компьютер технологиялари фанига кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлар
- Таълим жараёнига АКТларни қўллашнинг афзалликлари.
Амалий машғулотларнинг асосий мақсади касбий билим, кўникма ва малакаларини сунъий ахборот мухитида кенгайтириш ва мустахкамлаш, Интернетдан фойдаланиш, масофавий таълим асосларининг кўникмаларини олиш. Бу қўлланилаётган технологияларининг мақсадга мувофиқлиги асосланган мавзуларга тегишли машғулотлар ўтказиш ва индивидуал топшириқларни бажариш йўли билан амалга оширилади.
Мустақил ишлар талабаларнинг дарсдан бўш пайтлари, аниқ мавзулар бўйича илмий манбаларни ўрганиб, манбалардан олинган материаллар асосида рефератлар ёзиш ва уни химоя қилиш, ҳамда амалий дарсларда индивидуал топшириқларни бажариш йўли билан амалга оширилди. Таълим жараёнига АКТларни қўллашнинг афзалликлари. Бугунги кунда ахборот технологиялари жамиятимизни ривожланишига таъсир этувчи инсоният тараққиѐтининг турли босқичларида мавжуд. Хозирги замон ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусияти шундака, ахборот технологиялари барча мавжуд технологиялар, хусусан янги технологиялар орасида етакчи ўрин эгалламоқда. Xозирги даврда олий таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникацион технологияларга асосланган бошқарувнинг ахборот тизимларидан эркин фойдаланиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш фақатгина касбий тайѐргарликни оширибгина қолмай, балки бўлажак мутахассисларда дунѐқарашни ва ахборот маданиятини шакллантиришга, уларнинг турмуш тарзига, ижтимоий соҳадаги фаолиятига ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Хозирги вақтда компьютер, ахборот–телекоммуникация технологиялари ва мультимедиа воситалари таълим соҳасида кенг қўлланилмоқда. Компьютерли таълим технологияси - компьютердан фойдаланишга асосланган ўқитиш бўлиб, ўқитиш жараѐнини оптимал даражада тезкор бошқариш имкониятини ва психологик қулайликларни яратган xолда ўқитишнинг чекланмаганлигига асосланади. Ахборотли таълим жараѐни олдиндан педагогик лойиҳаланганлигидагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Ахборот технологиялари одамларнинг билимларини ривожлантирадиган, уларнинг техника ва ижтимоий жараѐнларни бошқариш бўйича имкониятларини кенгайтирадиган маълумотларни ташкил этиш, сақлаш, ишлаб чиқариш, тиклаш, узатиш усуллари ва техник воситаларидир. Яна шунингдек, ахборот технологиялари маълум бир мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган жараѐнлар занжиридан иборат яратувчи фаолиятдир. Агар технологик занжирни ташкил этувчи жараѐнлар, улар орасидаги ахборот алмашинувини ташкил этиш ва уларни уйғунлаштиришда компьютерлардан фойдаланиш имконияти яратилса, ҳар қандай технологиянинг самарадорлиги ортади. Албатта, бунинг учун мазкур жараѐнлардаги ва улар ўртасидаги ахборот алмашинувини, шунингдек, жараѐнлар занжирини яъни технологияни бошқаришнинг ахборот таъминотини таҳлил этиш зарурияти пайдо бўлади. Аудитория машғулотларида компьютердан фойдаланиш ўқитиш жараѐнини қизиқарли олиб бориш, ҳар бир талабага индивидуал ѐндашиш имконини беради. Ахборот коммуникация технологиялари имкониятлари орқали талабалар жуда кўп маълумотларни олиш имкониятларига эга бўлади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотларини ахборот коммуникация технологияларилари ѐрдамида ташкил этишда фанга тегишли ҳар бир мавзу бўйича фан ўқитувчиси томонидан алоxида дарс ишланмаси ишлаб чиқилиши лозим. Ишланма асосида ўқитувчи томонидан режадаги барча мавзуларга оид маълумотлар баѐн этилиши лозим бўлган назарий, амалий-семинар машғулотларига тегишли топшириқлар тўпламини электрон тақдимот шакли тайѐрланади. Дарс ишланмаларига тақдимот слайдлар тайѐрланиб, видеопро-екторлар орқали ўқувчиларга тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Тақдимотда қўшимча адабиѐтлардаги расмларни, аниқ жараѐнларни акс эттирувчи тасвирлар, тармоқдаги маълумотлардан катта электрон экранда кўрсатиб тушунчалар берилса, ахборот таълим ресурс порталларидан фойдаланилса, ўқувчиларнинг билим ва малакалари янада бойитилади, шунингдек дарсга бўлган қизиқишлари янада ортади. Шундан сўнг фан ўқитувчиси дарсга тайѐргарлик кўриши жараѐнида мавзуни талабаларга ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан қандай ва қайси вақтда фойдалана олишлигини технологик харитани дарс ишланмасида режалаштирилиши керак бўлади. Юқоридагилардан умумий хулоса шуки, ахборот-коммуникацион технологиялари асосида талабаларнинг фанларга бўлган қизиқишларини янада ошириш, касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича ҳамда таълим самарадорлигини таъминловчи қуйидаги услубий тавсияларни амалиѐтга жорий этиш мақсадга мувофиқдир: ахборот коммуникация технологияларидан таълим жараѐнида фойдаланилганда таълим- тарбия ишларининг самарадорлиги ошади; мутахассисларни тарбиялашда ахборот коммуникация технологиялари муҳим омил бўлиб, уларни касбий тайѐргарлиги ортади; жамиятимизни ривожланишига , инсоният тараққиѐтига таъсир этади. Таълим жараѐнида интернет тармоғидан фойдаланиш шатижасида бутун жаҳон компьютер тармоқлари мажмуидан, яъни ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўламиз. Интернет (internet) - минглаб локал ва минтақавий компьютер тармоқларни бирлаштирувчиахборот тизими ҳисобланади. WWW – World Wide Web – бутун дунѐ ўргамчак тўри ҳисобланиб, Интернет ресурсларини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни таъминлаб беради. ZiyoNET таълим тармоғи - www.ziyonet.uz ZiyoNET таълим тармоғининг миссияси - интернет тармоғида миллий таълим ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратишдир. ZiyoNET таълим таромоғининг асосий вазифалари: технологик майдончани (портални) яратиш ва унда электрон таълим ресурсларини шакллантириш хамда бирлаштириш учун уни ривожлантириш; интернет-технологиялар воситаси сифатида ахборот ресурсларига кенг, хавфсиз ва бепул киришни таъминлаш; ѐшларни, ўқув муассасаларини ва бошқа манфаатдор ахоли қатламларини бирлаштирувчи виртуал ҳамжамият яратишдир. Замонавий алоқа ва ахборот технологиялари тизимини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиѐт даражасини кўтаришга хизмат қилмоқда бу хозирги кунда ўз самарасини кўрсатмоқда. Download 77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling