- Одатда, дастурда ишлатилувчи маълумотлар қуйидаги типларнинг бирортасига тегишли бўлади: бутун қийматли типлар, ҳақиқий қийматли типлар, белгили ва сатрли типлар, мантиқий қийматли. Умуман олганда, типларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин: асосий (ёки оддий) ва ҳосилавий. Юқорида санаб ўтилган типлар асосий гуруҳга тегишли бўлган типлардир. Ҳосилавий типлар эса, асосий ёки ҳосилавий гуруҳга тегишли типлардан ҳосил қилинади.
- Бутун қийматли типга тегишли сонга мисоллар:
- -1501, 0, 9999.
- Бутун қиймат қабул қилувчи ўзгарувчиларни эълон қилиш учун
- int, short, long ва unsigned хизматчи сўзларидан фойдаланиш мумкин.
Типнинг номи
|
Қиймат оралиғи
|
Хотирадан оладиган жой миқдори
|
short
|
-32768 … 32767
|
16 бит
|
int
|
-2147483648 ... 2147483647
|
32 бит
|
long
|
-263 ... 263-1
|
64 бит
|
unsigned
|
0 … 4294967295
|
32 бит
| Маълумотлар типлари - Ҳақиқий қийматли типга тегишли сонларга мисоллар:
- 25.0956, 6.75, -321.936, 1.2Е02, -3.57Е-01
- Ҳақиқий (каср) қийматли типга тегишли ўзгарувчиларни эълон қилиш учун float, double ва long double хизматчи сўзларидан фойдаланиш мумкин. Ҳамма ҳарфлар, белги ва рақамлар, масалан A, b, ", !, $, S белгили типга тегишлидир. Белгили типни қабул қилувчи ўзгарувчиларни эълон қилиш учун char хизматчи сўзидан фойдаланиш мумкин. Белгиларнинг ихтиёрий йиғилмаси (кетма-кетлиги) қаторлар деб аталади. Мисол:
- “Ахмад”, “$25”, “_СТАРТ”
Do'stlaringiz bilan baham: |