1-ma’ruza. Dasturlashga kirish, Dasturlashning asosiy tushunchalari. Dasturlash tillarining tuzilmasi


Download 167.92 Kb.
bet3/6
Sana04.02.2023
Hajmi167.92 Kb.
#1157426
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-maruza. Dasturlash1

Ўзгарувчи ва ўзгармаслар

  • Ўзгарувчи, дастур объекти бўлиб, турли хил қийматларни хотирада маълум ном билан сақлаб туриш учун ишлатилади. Ўзгарувчи ўз қийматини дастур бажарилиши давомида, ўзлаштириш оператори ёрдамида қабул қилади. Қабул қилинган қиймат, ўзгарувчига бошқа янги қиймат берилмагунча сақланиб турилади ва янги қиймат берилиши билан эски қиймат бутунлай ўчиб, йўқ бўлиб кетади. Ҳар бир ўзгарувчига маълум бир типга тегишли қийматларнигина қабул қилиш ҳуқуқи берилади. Бошқа типдаги қийматларни ўзлаштиришга уриниш дастурнинг хатолигини таъминлайди.

Ўзгарувчи ва ўзгармаслар

  • Ўзгарувчи - бу идентификатордир. Унинг исми ўзгарувчининг қийматига мурожаат қилишда ишлатилади. Бошқача айтганда, дастур матнидаги исм, шу ўзгарувчининг қийматини ифодалайди.
  • Ўзгармас - бу дастур ишлаши давомида ўзгармай қоладиган миқдордир. Агар миқдор дастурда кўп марта ишлатилса, уни дастур матнида қайта - қайта ёзгандан кўра, бу миқдорни ўзгармас деб аниқлаб олиб, дастурдаги миқдорни ўрнига ўзгармасни исмини ёзиш қулай бўлади. Масалан, ҳаммага маълум  (=3,1415926535…) сони. Бу сонни бир неча марта такроран дастурда ёзиш ноқулай, шунинг учун, уни ўзгармас сифатида аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Ўзгармас const хизматчи сўзидан кейин эълон қилинади (аниқланади). Масалан:
  • const <маълумот типи> <ўзгармас номи> = <ўзгармас қиймат>;

Идентификаторлар

  • Маълумки, маълумотларнинг таҳлили жараёнини ифодаловчи алгоритм турли хил объектлар (ўзгармаслар, ўзгарувчи миқдорлар, функциялар ва ҳоказо) устида иш олиб боради. Бу объектларга уларнинг вазифаси ва қабул қиладиган қийматларига қараб махсус исмлар берилади. Шу исмларни одатда, идентификаторлар деб аталади. Идентификатор деб ҳарф ёки "_" белгисидан бошланувчи, ҳарф, рақам ва "_" белгисининг ихтиёрий кетма-кетлигига айтилади:
  • <идентификатор> = <ҳарф> <идентификатор><ҳарф> <идентификатор> <рақам>

Идентификаторлар

  • Хизматчи сўзлардан идентификатор сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Одатда идентификатор сўзининг ўрнига қулайроқ ва қисқароқ қилиб исм дейиш мумкин. Дастурда қатнашувчи объектларга исмларни дастур тузувчи ўз ихтиёрига кўра танлаб олиши мумкин. Бир хил исм билан бир неча хил объектларни номлаш мутлақо мумкин эмас.
  • Исмларга мисоллар:
  • _Burchak, _A1, Ahmad_Berdiev, C, Summa, Time, A, S1, …

Download 167.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling