12.6-расм. ПД-10М2 моторининг куч узатиш тизими:
1 — даста; 2 — тирак; 3 — сиқувчи диск; 4 — йетакчи диск;
5 — йетакланувчи диск; 6 — гардиш; 7 — вал; 8 — юкча; 9 — юргизиб юбориш шестернаси; 10 — шестерна; 11 — етакчи барабан; 12 — қопқоқ;13 — ролик; 14 — турткич; 15 — ружина
силжиб ҳаракатни узатмайди (12.6-расм, б). Бу илашиш муфтаси вақтида ажратилмаган бўлишига қарамай, юргизиб юбориш моторини ҳаддан ташқари тез айланишдан сақлайди.
Юргизиб юбориш тизимига техник хизмат кўрсатиш
Юргизиб юбориш тизимининг дуруст ишлаши учун юргизиб юбориш моторини ва куч узатиш қисмларини ҳар сменада артиб тозалаш, бўшаб қолган қисмлами маҳкамлаш зарур. Айниқса, ёнилғи бакининг бўғзи,
карбуратоминг ҳаво кирадиган қисқа қувурининг тозалигига еътибор бериш лозим. ПД-10М маркали моторда картернинг жипслиги унинг ишлашига катта таъсир етади.Трактор узоқ вақтга тухтатиб қўйиладиган бўлса, моторнинг картерида тупланиб қолган ёнилғи бўшатиб олинади, силиндрга ва регулаторга 25 см3 дизел мойи қуйилади. Бензинга қўшилган мой ажралиб қолади, уни аралаштириш учун юргизиб юбориш мотори бензин бакидаги ёни]ғини бўшатиб олиб, қайтадан қуйилади. Моторни юргизиб юборишдан олдин карбураторга моу қўшилган бензин тўлдириш ва мотор валини бир неча марта айлантириш зарур.Куч узатиш қисмлари дизел мойи билан мойланади. Қишда дизел
мойига дизел ёнилғиси аралаштириб қуйилади.Редукторни фақат илашиш муфтаси ажратилган ҳолда ва муфта вали тормоз-лангандан кейин алмаштириб қўшиш лозим. Редуктор ричагини ўрта ҳолатда қолдириш ярамайди, уни секинлаштирувчи ёки тўғри узатмага қўшиб қўйиш керак.Ҳаракатлантириш механизми шестернасини фақат мотор ишламай
турган вақтдагина қўшиш мумкин. Шестернани қўшгандан кейин ричагни дастлабки ҳолатга қайтариб қўйиш лозим. Ҳаракатлантириш шестернаси вақтида ажралмаса, юкчаларни итариб турувчи кўндаланг пружинанинг таранглигини ростлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |